Назирова Ойгул Мухитдиновнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги дизайн (костюм) соҳасига оид терминларнинг лексик-семантик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil1153.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шахноза Кахрамоновна, филология фанлари доктори, профессор; Усманов Фархад Фахриддинович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дизайн (костюм) соҳаси терминларини инглиз ва ўзбек тиллари мисолида лексик-семантик тадқиқ қилиш, уларни таржима қилишнинг асосий стратегия ҳамда усулларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дизайн (костюм) ва мода соҳасига оид  ўзбек ва инглиз тилларидаги терминларининг лексик-семантик, функсионал-семантик ва синтактик хусусиятлари очиб берилган ҳамда морфемик-морфологик моделлари фактик материаллар асосида аниқланган;
дизайн (костюм) соҳасига оид ўзбек ва инглиз тилларидаги терминологик тизимларнинг диахроникаси ва ривожланиш босқичлари аниқланиб, соҳа терминларининг лексик-семантик ва фонетик ўзгаришлари, улардаги маъно кенгайиши назарий фикрлар асосида исботланган;
дизайн (костюм) термин тизими иккиламчи номинация сифатида метафорик ва метонимик маъно кўчиши орқали кўчма ва рамзий маънолар билан бойиши далилланиб, лексик-грамматик белгилари бўйича тематик гуруҳларга ажратилган; 
дизайн (костюм) соҳасига оид ўзбек ва инглиз тилларидаги терминлар таржималарининг лингвомаданий хусусиятлари ёритилиб, соҳа терминларини қайта тиклашда транскрипция, транслитерация, экспликация, калка усуллари устунлик қилганлиги таржима таҳлиллари натижасида далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида дизайн (костюм) терминологиясини шаклланиши ва ривожланиши ҳамда уларнинг лингвосемантик, функсионал-семантик таҳлилидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: 
дизайн костюм соҳасига доир терминларни семантик, морфологик, синтактик, морфологик-синтактик ясалиш усуллари, лингвомаданий ва функсионал жиҳатлари ҳамда терминлар таржимасидаги муаммолар бўйича илмий-назарий тавсия ва таклифлардан Фарғона давлат университетида 2020 – 2022-йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149-рақамли “Америcан Драма” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган. (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 22-февралдаги 04/1101-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган материаллар ва илмий натижалар лойиҳа бўйича тайёрланган дарслик, ўқув-услубий мажмуа, электрон ресурсларни яратиш жараёнида хизмат қилган;
дизайн (костюм) соҳасига оид ўзбек ва инглиз тилларидаги терминологик тизимларининг диахроникаси ва ривожланиш босқичлари, соҳа терминологиясининг таржимада миллий-маданий ўзига хослигини яратиш, терминологияни чоғиштириш орқали лексик-семантик жиҳатдан тадқиқ қилиш, уларнинг ўзлашишининг маданий омилларини ёритиш, иккиламчи номинация сифатида метафорик ва метонимик маъно кўчисига доир таклиф ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020 – 2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил, 26-февралдаги № 04/1-489-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида мазкур соҳа бўйича фан дастури ва методик таъминот лексикасининг бойиши таъминланган;
дизайн (костюм) соҳаси терминлари таржимасида таржимоннинг маҳорати, оʻзбек ва инглиз тилларида соҳа терминларини миллий-маданий хусусиятлари ҳамда лингвомаданий жиҳатларини таржимада коʻрсатиб беришга доир хулоса ва таҳлил натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг муҳарририяти томонидан тайёрланган “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда (2023–2024-йил давомида) фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 29-январдаги 04-36-136-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур дастурлар учун тайёрланган материалларнинг илмий жиҳатдан асосли ва сермазмун бўлишига ҳисса қўшилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish