Мамасолиев Рустамжон Адхамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муаллим” консептининг лексик-тематик ва лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1667.
Илмий раҳбар: Махмудова Нилуфархон Равшановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02 
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмиржон Мухаммедович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қодирова Наргиза Мухтаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимдаги тилларда “муаллим” консептининг воқеланиши, мазкур консептлар билан ассоциатив боғланган бирликларни когнитив ва лингвокултурологик таҳлил тамойиллари асосида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли услублар жумладан илмий, публицистик, бадиий ва оғзаки нутқ асосида муаллим консептини ифодаловчи стилистик воситаларнинг прагматик вазифалари аниқланган ва шу орқали муаллим образи нафақат тил бирликлари орқали, балки нутқий стратегиялар ва коммуникатив мақсадлар билан ҳам шаклланганлиги исботланган;
ўзбек тилида “устоз отангдек улуғ”, “муаллим нур манбаи”, инглиз тилида “теачерс опен тҳе доор, бут ёу муст энтер бй ёурселф”, немис тилида эса “Леҳрер ист эин зwеитер Ватер” каби мақол ва иборалар лингвокултурологик таҳлилга жалб этилиб, муаллим консептининг халқ менталитетидаги рамзий қатламлари аниқланган, унинг миллий маданиятдаги консептуал жиҳатлари очиб берилган;
ўзбек, немис ва инглиз тиллари материаллари асосида “муаллим” консептининг когнитив ва лингвокултурологик қатламлари қиёсий таҳлил қилиниб, консептнинг умумий метафорик асослари йўл йўриқ кўрсатувчи, нур таратувчи, билим манбаи мавжудлиги аниқланган ҳамда улар миллий менталитетга хос семантик фарқларда воқеланиши асослаб берилган;
ўзбек,  немис ва инглиз тилларида муаллим консептининг тилда воқеланиши лексик грамматик ва стилистик актуализаторлар асосида ажратиб кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
турли услублар жумладан илмий, публицистик, бадиий ва оғзаки нутқ асосида муаллим консептини ифодаловчи стилистик воситаларнинг прагматик вазифалари аниқланган ва шу орқали муаллим образи нафақат тил бирликлари орқали, балки нутқий стратегиялар ва коммуникатив мақсадлар билан ҳам шаклланганлиги бўйича илмий қарашлар ва хулосалардан “Лингвопоетика асослари” дарслигида кенг фойдаланилган (2023–2024-йилларга мўлжалланган, 01/3408-сон маълумотнома). Натижада мазкур дарсликнинг илмий-назарий мазмуни мукаммаллашиб, унинг дидактик қиймати оширилган;
ўзбек тилида “устоз отангдек улуғ”, “муаллим нур манбаи”, инглиз тилида “теачерс опен тҳе доор, бут ёу муст энтер бй ёурселф”, немис тилида эса “Леҳрер ист эин зwеитер Ватер” каби мақол ва иборалар лингвокултурологик таҳлилга жалб этилиб, муаллим консептининг халқ менталитетидаги рамзий қатламлари аниқланган, унинг миллий маданиятдаги консептуал жиҳатларига оид илмий хулосалардан “Инглиз тили мутахассислик предматларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнида жорий этиш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган. Мазкур лойиҳа натижасида таълим жараёнида қўлланиладиган виртуал ресурслар лингвокултурологик маълумотлар билан бойитилиб, ўқувчиларда консептуал тафаккурни шакллантириш самарадорлиги оширилган;
ўзбек, немис ва инглиз тиллари материаллари асосида “муаллим” консептининг когнитив ва лингвокултурологик қатламлари қиёсий таҳлил қилиниб, консептнинг умумий метафорик асослари йўл йўриқ кўрсатувчи, нур таратувчи, билим манбаи мавжудлиги аниқланган ҳамда улар миллий менталитетга хос семантик фарқларда воқеланиши юзасидан хулосалар Андижон давлат университетида 2017–2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18 лойиҳаси доирасида (09.19.2023-йил, 39-01-1990-сон маълумотнома) татбиқ этилган. Натижада тилнинг турли дискурсларда қўлланилувчи айрим бирликларининг прагматик ва услубий хусусиятлари очиб берилиб, уларнинг консептуал талқинлари илмий асосланган;
республика Тожик миллий-маданий марказининг Фарғона вилоят бўлинмасида 2022-йил 20-июндан амалга оширилган 1-рақамли давлат гранти лойиҳасини бажаришда “Муаллим” консептининг лексик-тематик ва лингвокултурологик хусусиятларига доир диссертация натижалари ва тавсияларидан фойдаланилган (2023-йилларга мўлжалланган, 59-сон маълумотнома). Натижада мазкур лойиҳа доирасида миллатлараро маданий мулоқот ва ижтимоий қадриятларни бойитишда “муаллим” консептининг лингвокултурологик моҳияти амалий асосда ёритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish