Ўралов Элёр Нормановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муаммоли матнлардаги ноадабий фонографик унсурларнинг лингвистик экспертизаси”, 10.00.11 – “Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3685
лмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Ёқубова Севара Бахтиёровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суд-ҳуқуқ тизимида муаммоли ёзишмалардаги ноадабий фонографик унсурларни аниқлаш ҳамда вазифавий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конфликтли ёзишма тушунчаси, унинг суд-ҳуқуқ тизими ва тилшуносликдаги аҳамияти, лингвистик экспертиза жараёнига жалб этилиши ҳақида назарий асослар келтирилиб, конфликтли ёзишмаларда ноадабий фонетик унсурларнинг қўлланишига кўра функсионал, мавзувий, семантик жиҳатлари ўрганилиб, уларнинг ифодавийлиги шахсий ёзишмалар мисолида исботланган;
конфликтли матнлардаги ноадабий фонографик унсурларни аниқлашда фоноскопик ва лингвистик экспертизанинг ўрни ва шева вариантларини аниқлашдаги роли далилланиб, конфликтли матнларда ноадабий фонографик унсурларнинг таснифи берилган ва уларнинг паралингвистик белгилар асосида юзага чиқиши амалий асосланган;
муаммоли реклама матнларида ноадабий фонографик унсурларнинг қўлланиши, уларнинг мунозарали вазиятларга сабаб бўлиши каби жиҳатлари аниқланган;
ноадабий фонетик унсурларнинг лингвистик ва экстралингвистик омиллар шаклларининг лингвистик экспертизада маълумотлар базаси сифатида фойдаланилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли матнлардаги ноадабий фонографик унсурларнинг лингвистик экспертизаси юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
конфликтли ёзишма тушунчаси, унинг суд-ҳуқуқ тизими ва тилшуносликдаги аҳамияти, лингвистик экспертиза жараёнига жалб этилиши ҳақида назарий асослар келтирилиб, конфликтли ёзишмаларда ноадабий фонетик унсурларнинг қўлланишига кўра функсионал, мавзувий, семантик жиҳатлари ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022-йилларда бажарилган АМ – Ф3 – 201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 06-майдаги №04/1-1181-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги ноадабийликдан меъёрийликка киритилган фонографик белгилар экспертиза таҳлиллари натижаси сифатида илмий асосланган;
муаммоли реклама матнларида ноадабий фонографик унсурларнинг қўлланиши, уларнинг мунозарали вазиятларга сабаб бўлиши каби жиҳатлари тўғрисидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. Жумладан, лойиҳада диссертация давомида тўпланган ўзбек тили адабий меъёрларига асосланган морфологик, фонографик бирликлар, тил нормаларига мувофиқ амал қиладиган морфолексемалар, грамматик шакллар ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини ташкил этишда материал сифатида хизмат қилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг №04/1-2292-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тили нормаларига мувофиқ келадиган морфологик ва фонографик белгилар экспертиза таҳлилларининг хулосаси сифатида илмий асосланган;
конфликтли матнлардаги ноадабий фонографик унсурларни аниқлашда фоноскопик ва лингвистик экспертизанинг ўрни ва шева вариантларини аниқлашдаги роли далилланиб, конфликтли матнларда ноадабий фонографик унсурларнинг таснифи берилган ва уларнинг паралингвистик белгилар асосида юзага чиқиши, шунингдек, ноадабий фонетик унсурларнинг лингвистик ва экстралингвистик омиллар шаклларининг лингвистик экспертизада маълумотлар базаси сифатида фойдаланилиши юзасидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг “Суд филологик (лингвистик) психологик экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш” номли услубий қўлланмасида илмий тадқиқот қисми сифатида фойдаланилди. Жумладан, Марказда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Амалий филология факултетида таҳсил олаётган бакалавр ва магистр босқичи талабалари иштирокида тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган материаллардан тузилган қўлланма билан таништирув ўқув-семинар машғулоти ўтказилди. Семинар давомида талабаларга бевосита криминалистик матнларни тадқиқ қилиш, уларга ечим топиш, ўз жонига қасд қилиш, қотиллик билан боғлиқ жиноятларда матнларни семантик-стилистик хоссаларига кўра тадқиқ қилиш масаласи билан алоқадор соҳа лингвокриминалистика эканлиги, суд жараёнида юзага келадиган муаммоли вазиятларга ечим топиш, факт ва далилларни лингвистик билимлар орқали асослашда тилнинг ўрни ғоятда юқорилиги, суд жараёнига алоқадор матн билан боғлиқ бўлган ҳар қандай конфликтли вазиятларни лингвистик белгиларига кўра таҳлил қилиш лингвистик экспертизанинг тадқиқ соҳаси саналиши ва лингвокриминалистика ҳам лингвистик экспертизанинг таркибий қисмларидан бири дейиш мумкинлиги ҳақида батафсил асосли фактлар билан таништирилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2023-йил 29-ноябрдаги №02-23/001-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган муаммоли матнлардаги ноадабий унли товушларнинг таснифи ва турлари, муаммоли матнлардаги ноадабий тил олди унлиларининг ҳудудий хусусиятлари, ўзбек тилшунослигида суд лингвистикаси, суд нутқи, ҳуқуқий терминлар, юридик лингвистикага алоқадор қатор тадқиқотлар каби мавзулар ўқув-семинар доирасида кенг ёритиб берилган материаллар, манбалар ва маълумотлар, тингловчиларнинг ушбу мавзуларни фаолиятлари давомида қўллашлари ва бу маълумотлар уларнинг билимларини янада бойитишга хизмат қилгани билдирилди.