Дергачева Ирина Викторовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудида кутилмаган тошқинлар: генезиси, ҳудуд ва вақт бўйича тарқалиши, табиий офат хавфини камайтириш», 11.00.03 – Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4 DSc/Gr28.
Илмий маслаҳатчи: Мягков Сергей Владимирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.18/2025.27.12.Gr.02.01.
Расмий оппонентлар: Муродов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Аденбаев Бахтиёр Ембергенович, география фанлари доктори, доцент; Хожамуратова Роза Тажимуратовна, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида тўсатдан содир бўлувчи тошқинларнинг макон ва вақт бўйича шаклланиш хусусиятларини аниқлаш ва барвақт огоҳлантириш ахборот-таҳлилий диагностика тизимини яратиш орқали уларнинг хавфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўсатдан содир бўлувчи тошқинларнинг (юқори сел хавфи даврининг бошланиши, тугаши ва ялпи давомийлиги, селларнинг шаклланиш, кўчиш ва тўхташ зоналари) макон ва вақт бўйича тарқалишининг хусусиятлари ва замонавий тамойиллари аниқланган;
Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий вилоятлар кесимида тоғли ва тоғ олди ҳудудларидаги сел-тошқин фаоллиги юқори даврлар аниқланган, сел-тошқин ҳодисалари энг кўп учрайдиган сув оқимлари ажратилган;
иқлим ўзгаришининг турли сценарийлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёғин ва тўғонларнинг ўпирилиши натижасида тўсатдан содир бўлувчи тошқинларнинг фаоллиги ва тарқалишининг мумкин бўлган ўзгаришлари баҳоланган;
Ўзбекистон ҳудудида кузатишлар даври мобайнида қайд этилган сел-тошқин ҳодисалари ахборот-таҳлилий модули яратилган;
Ўзбекистон ҳудуди учун сел-тошқин хавфидан барвакт огоҳлантиришга мўлжалланган интерактив онлайн тизим ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўсатдан содир бўлувчи тошқинларнинг макон ва вақт бўйича тарқалишини аниқлаш ва уларнинг салбий таъсиридан келиб чиқадиган фалокатлар хавфини камайтириш бўйича эрта огоҳлантириш тизимини яратиш натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўсатдан содир бўлувчи тошқинларнинг (юқори сел хавфи даврининг бошланиши, тугаши ва ялпи давомийлиги, селларнинг шаклланиш, кўчиш ва тўхташ зоналари) макон ва вақт бўйича тарқалишининг хусусиятлари ва замонавий тамойиллари Автомобиль йўллари қўмитаси амалий иш фаолиятига республиканинг тоғли ҳамда тоғолди ҳудудларидаги сел хавфи даражасини аниқлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2025 йил 13 августдаги 04-3614-сон маълумотномаси). Натижада, сел хавфи юзага келишининг олдини олишга қаратилган профилактик ва превентив чора-тадбирларни оптималлаштириш имконияти яратилган;
Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий вилоятлар кесимида тоғли ва тоғ олди ҳудудларидаги сел-тошқин фаоллиги юқори даврлар ҳамда сел-тошқин ҳодисалари энг кўп учрайдиган сув оқимлари рўйхати Гидрометеорология хизмати агентлигида хавфли сел тошқин ҳодисаларини мониторинг қилиш ва “Ўтган селлар ҳақида маълумотлар” бўлимини тайёрлашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза килиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 01-15/516-сон маълумотномаси). Натижада, сел хавфи даврлари ва ҳудудий тарқалишини аниқлаштириш ва уларнинг мумкин бўлган салбий таъсирини камайтириш чора-тадбирларини янада самарали олиб бориш имконияти яратилган;
иқлим ўзгаришининг турли сценарийлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёғин ва тўғонларнинг ўпирилиши натижасида тўсатдан содир бўлувчи тошқинларнинг фаоллиги ва тарқалишининг мумкин бўлган ўзгаришлари бўйича баҳолаш натижалари Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи даражасини аниқлашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2025 йил 13 августдаги 04-3614-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини тўсатдан содир бўлувчи тошқинларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ва сел хавфини бошқариш самарадорлигин оширишга имконият яратилган;
Ўзбекистон ҳудудида кузатишлар даври мобайнида қайд этилган сел-тошқин ҳодисалари ахборот-таҳлилий модули Гидрометеорология хизмати агентлиги сел тошқини ҳодисаларини ретроспектив таҳлил қилиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза килиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 01-15/516-сон маълумотномаси). Натижада, сел тошқинлари бўйича замонавий автоматлаштирилган маълумотлар базаси ва уни тезкор геоинформацион таҳлил қилиш имконияти яратилган;
Ўзбекистон ҳудуди учун сел-тошқин хавфидан эрта огоҳлантиришга мўлжалланган интерактив онлайн тизими Гидрометеорология хизмати агентлиги фаолиятида тўсатдан содир бўлувчи тошқинлар ҳақида ўз вақтида ва аниқ огоҳлантиришлар тайёрлаш оператив амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза килиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 01-15/516-сон маълумотномаси). Натижада, тоғли ва тоғолди ҳудудларни ривожлантириш, ресурсларни бошқариш ва режалаштириш фаолиятининг турли соҳалари учун тўсатдан содир бўлувчи тошқинлардан огоҳлантиришларнинг оқланиши ошган.