Ибрагимов Салим Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узумни қуритишга мўлжалланган табиий ҳаво конвексияли ва иссиқлик қувурли билвосита қуёш қуритиш қурилмаси”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4903.
Илмий раҳбар: Мирзаев Шавкат Мустақимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.17.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахатов Жасуржон Саидович, техника фанлари доктори, профессор; Вардияшвили Афдандил Аскарович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоъжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узумни қуритишга мўлжалланган табиий ҳаво конвексияли ва иссиқлик қувурли билвосита қуёш қуритгич қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
билвосита қуёш қуритгичининг қуёш коллекторида иссиқлик қувури ва иссиқлик аккумуляторларини комбинациялаштириш асосида қуёш нурланиш энергияси, иссиқлик қувури ва иссиқлик аккумуляторидан бир вақтда фойдаланиш имконини берадиган такомиллаштирилган қуёш қуритгич қурилмаси ишлаб чиқилган;
билвосита қуёш қуритгичининг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида иссиқлик қувури ва иссиқлик аккумуляторидан иборат ясси қуёш коллекторидан ҳамда қуритиш шкафи ички қисмида жойлашган иссиқлик алмашинув қурилмасидан олинган иссиқликдан фойдаланиш ҳисобига узум маҳсулотини табиий ҳаво конвексияси асосида қуритиш режими ишлаб чиқилган;
билвосита қуёш қуритгичининг қуёш коллекторида жойлаштирилган иссиқлик қувурига узатилган иссиқлик миқдорига боғлиқ ҳолда, иссиқлик қувурида иссиқлик оқимини, иссиқлик қувури ичидаги суюқликни қувур баландлиги боъйича тақсимланишини ва иссиқлик қувурида буғланиш тезлигини иссиқлик қувурининг узунлиги боъйича оъзгаришини аниқлаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган;
иссиқлик қувурли ясси қуёш коллекторининг энергетик самарадорлигини ошириш мақсадида унинг ички қисмига қўшимча тошли иссиқлик аккумулятори жойлаштирилганда ясси қуёш коллекторининг энергетик самарадорлиги 15,1% га ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узум маҳсулотини қуритиш учун табиий конвексияли ва иссиқлик қувурли комбинациялашган билвосита қуёш қуритгичини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Табиий конвексияли ва иссиқлик қувурли комбинациялашган билвосита қуёш қуритгичи Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Шукур Асадбек” фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 1-апрелдаги №05/04-04-107-сон маълумотномаси). Натижада, массаси 22 кг ва бошланғич намлиги 86% бўлган узум маҳсулотини охирги намлигини 23% гача камайтириш учун узумни қуритиш вақти очиқ ҳавода қуритишга нисбатан 24 соатга қисқарган ва қуритилган маҳсулот бўйича унумдорликни 20% га оширишга эришилган. Шунингдек, фойдали ҳажми 0,38 м3 бўлган билвосита қуёш қуритгич қурилмасидан бир мавсумда фойдаланилганда йил давомида 415 кВтсоат энергия ёки 156,5 кг шартли ёқилғини тежаш имконияти яратилган.