Мирзахидова Озода Мирабдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир йўлларни тезюрар ҳаракат учун таъмирлашда ер полотносини кучайтириш технологиясини такомиллаштириш”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл хўжалиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т6012 
Илмий раҳбар: Лесов Кувандик Сагинович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Шаяхметов Саулет Берликашевич, техника фанлари доктори, профессор, Абдукамилов Шавкат Шухратович, техника фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тезюрар поездлар ҳаракати шароитида темир йўл ер полотносини таъмирлашда унинг ишончлилиги ва устуворлигини ошириш учун ер полотносини кучайтириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тезюрар поездлар ҳаракати шароитида темирйўл ер полотносини кучайтириш учун таъмирлашнинг мавжуд усуллари ва технологияларини таҳлил қилиш асосида ер полотносини кучайтириш технологияси такомиллаштириш учун темирйўл ер полотносининг деформацион хусусиятлари қонуниятлари асосланган;
поездларнинг тезюрар ҳаракати шароитлари ва динамик таъсирини ҳисобга олган ҳолда замонавий геосинтетик материалларни қўллаш орқали ер полотносини кучайтириш технологиясининг услуби такомиллаштирилган;
поездлар тезюрар ҳаракатида релс чоклари зоналарида ер полотноси асосий майдончасини локал кучайтириш технологияси замонавий геосинтетик материаллардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
динамик юкламалар ва геосинтетик материаллар билан армирлаш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, тезюрар поездлар ҳаракатида ер полотносининг кучланганлик–деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш услуби динамика коеффициенти ва бўйлама самарадорлик коеффициентига боғлиқлигини киритиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Темир йўлларни тезюрар ҳаракат учун таъмирлашда ер полотносини кучайтириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалари асосида: 
темир йўл ер полотноси асосий майдончасини релс чоклари зоналарида геосинтетик материаллар (геотекстил ва ясси геопанжара) ни қўллаган ҳолда локал кучайтириш технологияси “Темир йўл релс чоклари зоналарида геосинтетик материалларни асосий майдончага ётқизиш бўйича технологик йўриқнома”да ишлаб чиқилган ва конструктив-технологик ечимлар “Темирйўлинфратузилма” АЖ Йўл хўжалиги бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 4/Э1691-сонли маълумотномаси). Натижада, технологияни жорий этиш юкларни қайта тақсимлаш, қолдиқ деформацияларни камайтириш ва асоснинг юк кўтариш қобилиятини ошишини таъминлаб, релслар ҳамда балласт қатламининг хизмат муддатини 15–20 % га узайтиришга, шунингдек йўлни жорий сақлаш бўйича эксплуатацион харажатларни 20–25 % га қисқартиришга имкон беради;
поездларни тезюрар ҳаракатида релс чоклари зоналарида ер полотносининг асосий майдончасини кучайтириш учун геосинтетик материалларни қўллаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Темирйўлинфратузилма” АЖ Йўл хўжалиги бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 4/Э1691-сон маълумотномаси). Натижада, релс чоклари зоналарида локал кучайтириш мустаҳкамлик шартларининг устувор бажарилишини ва поездларнинг 160-200 км/соат тезликларида асосдаги кучланишларни σ (0,6) ≤ 0,08 МПа гача пасайишини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish