Қорабошев Ойбек Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёнғин хавфини юзага келишини башоратлаш боъйича қарор қабул қилишга коъмаклашувчи алгоритмлар”, 05.01.02 - “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4161.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Мирзаакбар Хаккулмирзаевич, техника фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/Т.01.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Тишликов Султонжон Абдураимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёнғин хавфи юқори бўлган обектларда ёнғин хавфини юзага келишини тезкор башоратлаш, олдини олиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритмлар ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёнғин хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи рақамлаштирилган тизимларни бошқаришда, мураккаб жараёнларни функсионал қуйи тизимларга ажратишга асосланган декомпозицион ёндашув ишлаб чиқилган;
реал вақт режимида қурилмадан узликсиз равишда олинган маълумотлар асосида ёнғин хавфи даражасининг аниқлигини ошириш имконини берувчи алгоритм такомиллаштирлган;
ёнғин хавфи юқори бўлган обектларда ёнғин юзага келиши эҳтимолини олдиндан башоратлашга йўналтирилган модел ишлаб чиқилган;
таклиф қилинаётган модел асосида ёнғин хавфи юқори бўлган обектларда ёнғин юзага келишини олдиндан аниқлашнинг гибрид алгоритми ишлаб чиқилган;
ёнғин хавфи юқори бўлган обектларда бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритм такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда ишлаб чиқилган ёнғин хавфини башоратлаш, бошқарув қарорларини қабул қилишнинг модел ва алгоритмлари ҳамда дастурий мажмуа асосида:
ёнғин хавфини юзага келишини башоратлаш бўйича ишлаб чиқилган “Гас Алертер” аппарат-дастурий мажмуаси, Фарғона вилояти Бешариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига, ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган обектлардаги ёнғин ҳолатлари ҳақидаги ахборотларни масофадан марказга узатиш ва қайта ишлаш мақсадида жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаментининг 2025-йил, 01-декабрдаги 23/02-145-сон маълумотномаси). Натижада ёнғинни келтириб чиқарувчи ҳолатларни башоратлашда соҳа ходимларининг иш самарадорлигини 12-15% га ошириш имконини берган;
ёнғин хавфи юзага келганда қарор қабул қилишга кўмаклашувчи ва юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган аппарат-дастурий мажмуаси Андижон вилояти, Андижон шаҳри Фавқулодда вазиятлар бўлимида, ёнғин хавфсизлиги соҳаси мутахассисларини реал вақт режимида қарор қабул қилишга кўмаклашувчи ҳисоботларини тақдим қилиш мақсадида жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаментининг 2025-йил, 01-декабрдаги 23/02-145-сон маълумотномаси). Натижада ёнғин-портлаш хавфини тезкор аниқлаш ва олдини олиш ишлари самарадорлиги ҳамда ёнғинни келтириб чиқарувчи ҳолатларни башоратлаш учун кетадиган вақтни оъртасҳа 10-12% га қисқартириш имконини берган.