Абдуллаев Иброхим Нумановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп қаватли нурар-жой бинолар қурилилиши сифарига технологик жараёнларининг таъсирини бахолаш”, 05.09.08 -“Қурилиш технологияси ва қурилиш жараёнларини ташкил қилиш“ ва 05.09.01-“Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Т914.
Илмий раҳбар:Акрамов Хуснитлин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш университети”.
Тошкент архитектура-қурилиш университети. DSc.03/2026.09.01.Т.02.М.
Расмий оппонентлар: иқтисод фанлари доктори, профессор Джабриев Акбарали Нормуродович техника фанлари доктори, профессор Сарсенбаев Бакитжан Кудайбергенович, техника фанлари доктори, профессор Хотамов Асатилло Тоштемировичларни тайинлаш.
Етакчи ташкилот: Наманган Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп қаватли турар-жой биноларини барпо этиш жараёнида қурилиш сифатини назорат қилиш ва шу орқали уларнинг сейсмик хавфсизлигини та'минлашга қаратилган тизимли ёндашув ва илмий асосланган қурилиш-технологик жараёнларни назорат ва баҳолаш усулини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1. Сифатни таъминлаш тизими даражасини, технологик жараёнларни аниқлигини ва конструксион хавфсизлик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда бинони барпо этиш сифатини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
2. Қурилиш жараёнлари сифатини таъминлашда сифат кўрсаткичларига боғлиқ равишда қурилиш қатнашчиларини танлаб олиш ва иш сифатини таъминлашни моделлари ва уларни боғлиқликлари;
3. Нуқсонлар аҳамиятини ҳисобга олиб, технологик жараёнлар сифатини баҳолаш усулларига киритил ган аниқликлар; барпо этилаётган биноларни хавфсизлик талабларига асосланиб, жараёнлар аниқлигини таъминлаш ва баҳолаш учун киритилган янги кўрсаткичлар;
4. Барпо этилаётган турар-жой биноларининг сифат кўрсаткичларига ташкилий-технологик омиллар таъсирининг қонуниятлари;
5. Назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, нуқсонлар аҳамиятини таҳлил қилиш, жараёнлар аниқлигини баҳолаш йўллари билан турар-жой бинолари сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
6. Турар-жой биноларининг сифат параметрларида технологик ўзгарув¬чанлик, қурилиш-технологик жараёнларида эришиладиган аниқлиқ ва бар¬қарорлик (стабилност), қурилиш жараёнидаги нуқсонларнинг бинолар хавф¬сизлигига таъсири бўйича тадқиқот натижалари;
7. Технологик ўзгарувчанликни инобатга олувчи параметрларни ҳисоблаш, мураккаб шароитларда монолит конструксиялардаги нуқсонларни камайтириш ҳамда жараёнлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган услуб.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадқиқод натижалари қўйидаги муассаса ва ташкилотларда жорий қилинди: -“ИНСПЕCТИОН WОРК” МЧЖда қурилиш сифатини таъминлаш тизими (СТТ) ни баҳолаш жараёнида қўлланилди (24.10.24й.даги далолатнома); “ҲУМО СТОРЙ ПРОЖЕCТ” МЧЖда қурилиш сифатини таъминлаш тизими (СТТ) ни баҳолаш жараёнида қўлланилди (28.10.24й.даги далолатнома); “Гулшан файзли қурилиш” МЧЖда лойиҳалаш сифатини таъминлаш тизими(СТТ)ни баҳолаш жараёнида қўлланилди (25.11.2024й.даги далолатнома.); “Олтиариқ дизайн” ХКда лойиҳалаш сифатини таъминлаш тизими(СТТ)ни баҳолаш жараёнида қўлланди (20.12.2024й.даги далолатнома.); “Олтиариқ қурилиш инвест” МЧЖ да конструксиялар ишлаб чиқариш сифатини таъминлаш тизимини баҳолашда қўлланилди(12.11.2024й. даги далолатнома); “Олтиариқ инновация” МЧЖда конструксиялар ишлаб чиқариш сифатини таъминлаш тизимини баҳолашда қўлланилди (20.12.2024й.даги далолатнома.);
-Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида худудий назорат қилиш инспексиясининг тасарруфидаги 30та қўрилаётган объектларда таклиф этилган назорат ва баҳолаш усуллари қўлланилди ва иқтисодий самара 290,0 млн.сўмни ташкил этганлиги 24.11.2025й.даги далолатнома билан ва Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан берилган 01.12.2025й.даги маълумотнома билан тасдиқланган;
-юқорида санаб ўтилган далолатномалар Ўзбекистон Республикаси курилиш ва уй-жой коммунал хўжалигии вазирлиги томонидан 02.12.2025йилдаги 34-06/14151-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган