Эшкувватов Гайрат Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия менингиомаларида ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашда замонавий ёндашув», 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.4.PhD/Tib3220.
Илмий рахбар: Асадуллаев Улугбек Максудович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.14.01
Расмий оппонентлар: Махкамов Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аблязов Отабек Вахобович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бош мия менингиомаси билан оғриган беморларни ташхислаш усуллари ва дифференциал жарроҳлик даволаш ёндашувларини такомиллаштириш оркали жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
логистик регрессия усули орқали менингиомаларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашда массив қон йўқотишнинг асосий хавф омиллари – суяк шикастланиши (р=0,001) ва инвазив ўсиш (р=0,01) эканлиги математик жиҳатдан асосланган;
ишлаб чиқилган массив интраоперацион қон йўқотишни прогноз қилиш усули эмболизацияга кўрсатмаларни аниқ балллардаги мезонлар асосида белгилаши исботланган;
бош мия менингиомаси эмболизациясининг самарадорлиги ўсма матриксининг асосий қисмини (50%дан ортиқ) ташқи уйқу артериясидан озиқланиш соҳасида жойлашган ҳолларда юқори бўлиши исботланган;
бош мия менингиомаларида икки босқичли жарроҳлик амалиётини қўллаш (биринчи босқич – эмболизация, иккинчи босқич – ўсмаларни олиб ташлаш) жарроҳлик даволаш натижаларини ишончли равишда (p>0.05) яхшилаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025 йил 20 мартдаги 14/26-сон хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: логистик регрессия усули орқали менингиомаларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашда массив қон йўқотишнинг асосий хавф омиллари – суяк шикастланиши (р=0.001) ва инвазив ўсиш (р=0.01) эканлиги математик жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мия менингиомаларида хавф омиллари бахоланиб асосий хавф омиллари аниқланди: суяк шикастланиши (p=0,001) ва инвазив ўсиш (p=0,01), ушбу мезонлар оптимал жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш имконини бериши билан асосланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 10 октябрдаги 189-сонли буйруқ, ҳамда Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 10 сентябрдаги 406-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбик этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш бош мия менингиомалари билан оғриган беморларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон яратди, бу беморларга иш ва жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиш ҳис қилиш имконини берди; соҳа даражасида - умр кўриш давомийлигини ошириш ва ногиронликни камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: 1) операциядан олдинги босқичда алгоритмдан фойдаланиш ётоқ кунлари сонини 3-5 кунгача камайтиришга имкон берди; 2) беморнинг ишга эрта қайтиши операциядан кейинги узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган давлат харажатларини ва дори-дармон билан таъминлаш харажатларини камайтирди, шунингдек, мавжуд ногиронликда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди. Хулоса: менингиомаларда интраоперацион қон йўқотишнинг асосий хавф омилларини баҳоланиши – бу даволаш алгоритми ва жарроҳлик ёндашувини белгилайдиган асосий мезондир.
иккинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган массив интраоперацион қон йўқотишни прогноз қилиш усули эмболизацияга кўрсатмаларни аниқ балллардаги мезонлар асосида белгилаши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мия менингиомаларида интраоперацион қон йўқотишни прогноз қилиш усули эмболизацияга кўрсатмаларни аниқ балллардаги мезонлар асосида белгилаб, дифференциаллашган жарроҳлик ёндашувини танлаш имконини берувчи алгоритмнинг қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 10 октябрдаги 189-сонли буйруқ, ҳамда Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 10 сентябрдаги 406-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбик этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш мия менингиомаларида жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон берди, бунинг натижасида операция вақтида қон йўқотиш хажми 1,8 баробар ва гемотрансфузия хажми 2,5 баробар қисқарди, бу эса беморларда жарроҳлик амалиётдан кейинги асоратларни камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши, амбулатория ва стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ва эрта актив хаётга кайтиш имконини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: мия менингиомаларида операциядан олдин қон йўқотиш хавф омилларини аниқлашга асосланган дифференциал жарроҳлик ёндашуви интраоперацион гемотрансфузия ҳажмини сезиларли даражада камайтирди, реабилитация муддати қисқарди ва ортиқча ресурслар сарфини камайтиришга имкон берди, бу эса такрорий амалиёт эҳтиёжини бартараф қилди. Хулоса: мия менингиомалари жаррохлигида хавф омилларини баҳолаш ва прогноз қилиш жарроҳлик тактикасига тўғри ёндашишни таъминлаб, операция вақтида қон йўқотиш ва гемотрансфузия ҳажмини камайтиради, беморларда тикланиш жараёнини тезлаштиради ва асоратлар эҳтимолини пасайтиради.
учинчи илмий янгилик: бош мия менингиомаси эмболизациясининг самарадорлиги ўсма матриксининг асосий қисмини (50%дан ортиқ) ташқи уйқу артериясидан озиқланиш соҳасида жойлашган ҳолларда юқори бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бош мия менингиомаларида ташқи уйқу артериясидан 50% дан ортиқ ҳажмда озиқланадиган ўсмаларда эмболизация самарали экани аниқланиб, ушбу усул операция вақтида қон йўқотишни камайтириш, жарроҳлик майдонини яхшироқ визуализация қилиш ва ўсмани радикал олиб ташлаш имконини бериши, шу билан бирга операциядан кейинги асоратлар хавфини пасайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 7 февралдаги 56-сонли буйруқ, ҳамда Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 15 январдаги 5-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбик этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бош мия менингиомаларида эмболизация самарадорлиги ўсма матриксининг асосий қисми (≥50%) ташқи уйқу артерияси тизимидан озиқланганда юқори бўлиши аниқланди, бу эса беморларни саралаш ва эмболизацияни мақсадли режалаштириш имконини бериб, операция вақтида қон йўқотиш ва гемотрансфузия ҳажмини камайтиришга, неврологик тикланишни тезлаштиришга ҳамда ҳаёт сифатини оширишда самарадорлигини исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия менингиомаларида эмболизацияни тўғри режалаштириш операция хавфини камайтиради, қон йўқотиш ва гемотрансфузия эҳтиёжи камайиши эса реанимация ва стационар даволаш муддатини қисқартиради, бу орқали соғлиқни сақлаш ресурслари тежалади ва даволаш харажатлари оптималлашади. Бундай ёндашув операция сифатини кафолатлаб, беморларнинг тезроқ функционал тикланишига хизмат қиладиюҳ. Хулоса: тавсия этилган режалаштириш усули, жаррохлик даволаш тактикасини тўғри танлашга ёрдам беради, даволаш натижаларини яхшилайди, молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва асоратлар хавфини пасайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: бош мия менингиомаларида икки босқичли жарроҳлик амалиётини қўллаш (биринчи босқич – эмболизация, иккинчи босқич – ўсмаларни олиб ташлаш) жарроҳлик даволаш натижаларини ишончли равишда (p>0.05) яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бош мия менингиомаларида эмболизация ва кейинги резекциядан иборат икки босқичли жарроҳлик тактикаси интраоперацион қон йўқотишни камайтириб, резекцияни енгиллаштиради ва гемотрансфузия эҳтиёжини пасайтиради. Ушбу ёндашув асоратлар частотасини камайтириб, умумий клиник натижаларни яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 7 февралдаги 56-сонли буйруқ, ҳамда Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 15 январдаги 5-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбик этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бош мия менингиомаларида диагностика ва жарроҳлик протокoлларининг такомиллаштирилиши операция вақтидаги қон йўқотишни камайтириш, жарроҳлик тактикаcини тез ва аниқ белгилаш, шу билан бирга стационарда даволаниш муддатини сезиларли қисқартириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш харажатлари бир беморда ўртача 800000 сўмдан 500000 сўмга камайиб, 300000 сўм тежаб қолинди, дори воситалари ва хизмат кўрсатиш учун 268000 ва 35000 сўм миқдорида тежамга эришилди, стационарда қолиш кунлари 2 кунга қисқарди. Ушбу ютуқлар натижасида методиканинг умумий иқтисодий самараси йил давомида 57270300 сўмни ташкил этгани аниқланди. Хулоса: икки босқичли жарроҳлик тактикаси бош мия менингиомаларини даволашда юқори самарадорликка эга экани исботланди, эмболизация натижасида интраоперацион қон йўқотиш камайиб трансфузия эҳтиёжи камайди ва ўсмани радикал олиб ташлаш имконияти ошди, операциядан кейинги асоратлар сони пасайиб, беморларнинг тикланиш муддати қисқарди ва реабилитация жараёни тезлашди, бу эса узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган давлат харажатларини ва дори-дармон билан таъминлаш харажатларини камайтирди, шунингдек, мавжуд ногиронликда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди ва моддий харажатларни камайтирди.