Кариев Сарвар Собитжон-ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган ва буйрак трансплантацияси ўтказилган беморлардаги эректил дисфункция ва репродуктив бузилишлар», 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.DSc/Tib1193.
Илмий маслахатчи: Насиров Фуркат Рауфович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Фархад Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Файзулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.П.Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда ва буйрак трансплантациясидан сўнг реципиентларда эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларни аниқлаш, сабаб-таъсир муносабатларини ўрганиш ва даволашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда эректил дисфункция касалликнинг ривожланиши билан авж олиб, юқори азотемия босқичида максимал даражада намоён бўлиши аниқланган; 
гемодинамик ва эндокрин кўрсаткичларнинг динамик таҳлили билан тасдиқланган қон томир, гормонал ва метаболик ўзгаришлар билан боғлиқ эректил функция ва эркаклар фертиллик кўрсаткичлари (жинсий олат доплерографияси, спермогграмма, қондаги тестостерон, ФСГ, ЛГ) ёмонлашувининг қалтис даври, яъни юқоридаги курсаткичлар ёмонлашуви уремиянинг энг юқориги чўққисига тўғри келиши аниқланган; 
сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда эректил дисфункциянинг асосий хавф омиллари - метаболик, қон томир, гормонал ва асаб-руҳий жиҳатлари аниқланган, шунингдек, саркопениянинг мустақил башоратчи сифатидаги ахамияти ҳам исботланган бўлиб, ЭДнинг патогенезида метаболик омилнинг алохида ўрни аниқланган; 
буйрак трансплантацияси каверноз артериялардаги қон оқимини нормаллаштириш, гормонал мувозанатни тиклаш ва сперматогенез кўрсаткичларини яхшилаш билан бирга эректил ва репродуктив функциянинг сезиларли яхшиланишига олиб келиши аниқланган; 
буйрак трансплантациясидан кейинги эректил ва репродуктив функцияни тиклаш учун беморларни босқичма-босқич кузатиш, қон томир ва гормонал бузилишларни тиклаш, дори-дармон, физиотерапевтик ва психосексуал реабилитация усулларидан фойдаланиш орқали муқобил ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ҳузуридаги Илмий техник  кенгашнинг 2025-йил 10-июндаги 19-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи боʻйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ нинг 2025 йил 9 июндаги 299-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):  
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфунксия асосий касалликнинг ривожланиши билан авж олиб,  юқори азотемия босқичида максимал даражага етиши аниқланганлиги - Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари  (05.04.2025 йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №35, №36; 07.05.2025йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №22-I, буйруқ №24-I) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфункциянинг ривожланишининг асосий омилларини ҳисобга олиш беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатини камайтиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради.  Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфункциянинг ривожланишининг асосий хавф омилларини олдиндан башорат қилиш ва эректил дисфункция сингари беморларнинг ҳаёт тарзига, руҳиятига, ҳаёт сифатига салбий таъсир қилувчи асоратлар ривожланган тақдирда уларни бартараф қилишга қаратилган даволаш-профилактик тактика усулларидан фойдаланиш  ортиқча дори воситалари сарф-харажати тежалиши ҳамда руҳий ҳолатнинг ёмонлашуви, асосий касаллик билан курашишга бўлган ҳоҳишнинг камайиши ёки йўқолиши каби ҳолатларни камайтириш орқали меҳнатга лаёқатсизлик кунлари камайтирилиши ҳисобига юқори иқтисодий самарадорликка эришилди. Беморларнинг койко-кунларини 6 кундан 4 кунга қисқартириш орқали (1 койко-куни ўртача 242800 сўмни таҳскил қилади) сарф-харажатлар 1456800 сўмдан 971100 сўмга қисқаради. Бу эса беморнинг койко-кунлари ҳисобига кетадиган сарф-харажатларини 485700 сўмга тежалишига олиб келади. Бу эса йилига ўртача 100 нафар бемордан 48570000 сўм миқдоридаги сарф-харажатларнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфункциянинг ривожланишида асосий рол ўйнайдиган хавф омилларини, сабаб-оқибат алоқаларини аниқлаш ва эректил дисфункцияни эрта аниқлаш  ҳамда бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга имкон беради; 
иккинчи илмий янгилик: гемодинамик ва эндокрин кўрсаткичларнинг динамик таҳлили билан тасдиқланган қон томир, гормонал ва метаболик ўзгаришлар билан боғлиқ эректил функция ва эркаклар фертиллик кўрсаткичлари (жинсий олат доплерографияси, спермогграмма, кондаги тестостерон, ФСГ, ЛГ) ёмонлашувининг қалтис даври, яъни юкоридаги курсаткичлар емонлашуви уремиянинг энг юкориги чукисига тугри келиши аниқланганлиги - Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (05.04.2025 йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №35, №36; 07.05.2025йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №22-I, буйруқ №24-I) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларнинг ривожланишини ўз вақтида аниқлаш, ташҳислаш ва даво чораларини белгилаш беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатини камайтиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларнинг ривожланишини вақтида аниқлаш ва баҳолаш эректил дисфункцияси ва репродуктив бузилишлари мавжуд беморларнинг ҳаёт тарзига, руҳиятига, ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади, қўшимча текшуриш усуллари ва қўшимча дори воситалари учун ишлатиладиган сарф-харажатларни тежалиши ҳисобига юқори иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларнинг ривожланишида асосий рол ўйнайдиган хавф омилларини, сабаб-оқибат алоқаларини аниқлаш ва эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларни эрта аниқлаш  ҳамда бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга имкон беради; 
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда эректил дисфункциянинг асосий хавф омиллари - метаболик, қон томир, гормонал ва асаб-руҳий жиҳатлари аниқланган, шунингдек, саркопениянинг мустақил башоратчи сифатидаги ахамияти ҳам исботланган бўлиб, ЭДнинг патогенезида метаболик омилнинг алохида ўрни аниқланганлиги - Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (05.04.2025 йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №35, №36; 07.05.2025йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №22-I, буйруқ №24-I) амалиётига жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда эректил дисфункция ривожланиши мумкин бўлган ҳолатларда  мустақил хавф омили сифатида беморда саркопениянинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига эътибор бериш, айнан бу тоифадаги беморларда эрекциянинг бузилишлари ривожланишини олдиндан башорат қилиш имконини беради, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда эректил дисфункция ривожланиши мумкин бўлган ҳолатларда  мустақил хавф омили сифатида беморда саркопениянинг мавжудлигини аниқланиши, айнан бу тоифадаги беморларда эрекциянинг бузилишлари ривожланишини олдиндан башорат қилиш орқали қўшимчатекширувлар ва дори воситалари сарф-харажатларидаги тежамкорликка эришилди. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда, эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларнинг ривожланишида рол ўйнайдиган мустақил хавф омили – саркопениянинг аниқланганлиги, бу гуругдаги беморларда эректил дисфункцияни эрта аниқлаш ҳамда бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга ҳамда иқтисодий тежамкорликка имкон беради; 
тўртинчи илмий янгилик: буйрак трансплантацияси каверноз артериялардаги қон оқимини нормаллаштириш, гормонал мувозанатни тиклаш ва сперматогенез кўрсаткичларини яхшилаш билан бирга эректил ва репродуктив функциянинг сезиларли яхшиланишига олиб келиши аниқланганлиги - Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (05.04.2025 йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №35, №36; 07.05.2025йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №22-I, буйруқ №24-I) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги туфайли давомли гемодиализда бўлган беморларда, буйрак трансплантацияси амалиётининг ўтказилиши, бу гуруҳга кирувчи беморларда юзага келувчи ва йиллар давомида ривожланиб борувчи эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларни аниқлаш ва авж олишини олдини олиш меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатини камайтиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги туфайли давомли гемодиализда бўлган беморларда, буйрак трансплантацияси амалиётининг ўтказилиши, бу гуруҳга кирувчи беморларда юзага келувчи ва йиллар давомида ривожланиб борувчи эректил дисфункция ва репродуктив бузилишларни даволаш, ҳамда гемодиализ муолажаларига сарфланадиган сарф-харажатларниг қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Тизимли гемодиализ муолажалари хафтасига 12 соат ўтказилади, ойига 48 соат, йилига  эса бу кўрсаткич 576 соатни ташкил этади. Гемодиализ муолажасининг 1 та сеанси учун (4 соат) Республика ихтисослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази тарифи бўйича 471100 сўм миқдорида маблағ сарфланади.  Демак йилига ҳар бир бемор учун бу кўрсаткич 67824000 сўмни ташкил этади. Беморларда биргина буйрак трансплантацияси амалиётининг ўтказилаши ҳисобига гемодиализ муолажаларининг тўхтатилаши ҳар бир бемордан йилига ўртача 67824000 сўм миқдоридаги маблағни тежалишига олиб келади. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги туфайли давомли гемодиализ муолажаларини олаётган беморларда буйрак трансплантацияси амалиётининг ўтказилиши, беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини камайтирилиши, қўшимча дори воситалари учун ишлатиладиган сарф-харажатларни тежалиши ва койко кунларининг қисқартирилиши ҳисобига юқори иқтисодий тежамкорликка эришилди;
бешинчи илмий янгилик: буйрак трансплантациясидан кейинги эректил ва репродуктив функцияни тиклаш учун беморларни босқичма-босқич кузатиш, қон томир ва гормонал бузилишларни тиклаш, дори-дармон, физиотерапевтик ва психосексуал реабилитация усулларидан фойдаланиш орқали муқобил ёндашув ишлаб чиқилганлиги - Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (05.04.2025 йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №35, №36; 07.05.2025йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №22-I, буйруқ №24-I) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин эректил ва репродуктив функцияни тикланиши бўйича босқичма-босқич мониторинг олиб борилиши, томир ва гормонал бузилишларни тўғирлаш ҳамда дори-дармон, физиотерапевтик ва психосексуал реабилитация усулларини ўз ичига олган комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилганлиги, бу гуруҳдаги  беморларда ҳаёт сифатининг сезиларли даражада яхшиланишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин эректил ва репродуктив функцияни тикланиши бўйича босқичма-босқич мониторинг олиб борилиши, томир ва гормонал бузилишларни тўғирлаш ҳамда дори-дармон, физиотерапевтик ва психосексуал реабилитация усулларини ўз ичига олган комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши, эректил дисфункцияси ва репродуктив бузилишлари мавжуд беморларнинг ҳаёт тарзига, руҳиятига, ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади, қўшимча текшуриш усуллари ва  қўшимча дори воситалари учун ишлатиладиган сарф-харажатларни тежалиши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда буйрак трансплантацияси амалиётидан кейин эректил ва репродуктив функцияни тикланиши бўйича босқичма-босқич мониторинг олиб борилиши, томир ва гормонал бузилишларни тўғирлаш ҳамда дори-дармон, физиотерапевтик ва психосексуал реабилитация усулларини ўз ичига олган комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши, беморларнинг ҳаёт сифатининг сезиларли даражада яхшиланиши ҳисобига қўшимча дори воситалари учун ишлатиладиган сарф-харажатларни тежалиши ҳисобига иқтисодий тежамкорликка эришилди. 
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Сурункали буйрак йетишмовчилиги билан касалланган ва буйрак трансплантацияси ўтказилган беморлардаги еректил дисфункция ва репродуктив бузилишлар” мавзусидаги диссертация тадқиқотидан олинган илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий етиш бўйича “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ нинг 2025 йил 9 июндаги 299-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим етилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish