Худойназарова Сарвиноз Қарши қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистонда гастрономик туризмни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини такомиллаштириш”, 08.00.17–Туризм ва меҳмонхона фаолияти.  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.I.PhD/Iqt2074
Илмий раҳбар: Ярашова Васила Камаловна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD.22/2025.27.12.I.02.01
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc), Сафарова Нилуфар Неъматиллаевналар, иқтисодиёт фанлари доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Самарқанд иқтисодиёт ва сервис” институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг барча гастрономик туризм соҳасини янада такомиллаштиришда йўналтирилган илмий-амалий таклифлар ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “гастрономик туризм” тушунчасига оид илмий қарашлар ҳамда  замонавий тенденсиялар, рақамлаштириш орқали янги илмий тушунча бериш, шу билан бирга, рақамли трансформация ва инновацияни қўллаб қуватлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган.
Ўзбекистоннинг вилоятлари ҳудудларида маҳаллалар аҳолисини фаол жалб қилган
ҳолда Тошкент вилояти Сўқоқ тумани бўйича “Гастро маҳалла” консепсияси ва харитаси ишлаб чиқилди ва гастрономик туризмни ривожлаштиришда консептуал ёндашувини амалга ошириш таклифи Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. 
туризм бозорига “Гастро агро” тур пакет маҳсулоти маркетинг консепсияси асосида ўрганилиб, маҳсулотга дестинацияси таклиф этилган.
гастрономик туризм инфратузилмаси ҳамда туристик оқим ҳажмининг иқтисодий ўсишини жадаллаштирувчи таъсирини баҳолаш асосида 2023-2030 йиллардаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги глобаллашув шароитда туризм ривожланишининг барқарор динамикасига эришишга хизмат қилувчи туризм салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-услубий қоидалари ва йўналишлари бўйича  ишлаб чиқилган қуйидаги таклифлар амалиётга жорий этилди: 
Услубий ёндашувга кўра “гастрономик туризм” тушунчасига оид илмий қарашлар ҳамда замонавий тенденсиялар, рақамлаштириш орқали янги илмий тушунча бериб ўтилган ҳамда илмий нуқтайи назардан, айнан гастрономик туризм соҳасини янада ривожлантириш учун катта аҳамиятга эгалиги асосланган.
Ўзбекистоннинг вилоятлари ҳудудларида маҳаллалар аҳолисини фаол жалб қилган ҳолда Тошкент вилояти Сўқоқ тумани бўйича “Гастро маҳалла” консепсияси ва харитаси ишлаб чиқилди ва гастрономик туризмни ривожлаштиришда консептуал ёндашувини амалга ошириш таклифи Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Шунингдек, Туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда туризм қишлоқларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш, хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш, миллий таомларига алоҳида эътибор қаратилган, ҳудуднинг дизайн коди ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сон қарорига 4а-иловасига киритишда фойдаланилган. 
Туризм бозорига “Гастро агро” тур пакет маҳсулоти маркетинг консепсияси асосида ўрганилиб, маҳсулотга дестинацияси таклиф этилган. Ушбу турни туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали туризм салоҳиятини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сон қарорига 4а-илова “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган. Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туризм соҳасида тадбиркорлик субектлар сони 5-8 фоизгача ўсиш тенденсиясига эга бўлишни таъминлаш орқали тадбиркорлик муҳитидаги ижобий динамик ўзгаришлар учун имкон яратилиши асослаб ўтилган. 
Ўзбекистон гастрономик туризм салоҳиятини ривожлантиришда кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиш орқали 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2030-йилларга бориб туристик хизматлар экспортини 4,7 мартага, хорижий туристлар сонини 3,2 мартага ошириш имконияти аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish