Ахмедов Зафар Кадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5851
Илмий раҳбар: Холов Актам Хатамович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.04/2025.27.12.I.01.03.
Расмий оппонентлар: и.ф.д. проф. Рахимова Дилфуза Нигматовна, и.ф.д. проф. Умарова Гўзал Ғайратовна.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти мисолида кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилардaн ибoрaт:
кичик саноат зоналарини жойлаштириш ва ташкил этишни бошқариш самарадорлигини оширишда кичик саноат зоналарини ташкил этишнинг асосий омиллари ёрдамида интеграл баҳолаш ҳудудий иқтисодий салоҳият (ҲИС = 0,35), маҳаллий ресурслар (МР = 0,23), бозор инфратузилмаси (БИ = 0,17) ва институционал муҳит (ИМ = 0,25) омиллари таъсир чегарасини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини тақсимлаш жараёнида инвестиция лойиҳаларининг мавжуд техник инфратузилма билан ўзаро мувофиқлик даражасини баҳолашни электрон аукцион платформаси асосида амалга ошириш орқали инвесторларга инфратузилма жиҳатдан юқори тайёрликка эга бўлган майдонларни устун тарзда тақдим этишни таъминлаш асосланган;
кичик саноат зоналарида такрорий танловда ягона талабгорнинг инвестиция буюртманомасини тармоқ ихтисослашуви ва ҳудудий ресурслар салоҳияти мезонлари асосида комплекс баҳолаш, Маъмурий кенгаш томонидан қарор қабул қилишнинг коллегиал овоз бериш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш ва ушбу жараённи электрон-онлайн аукцион институти билан интеграциялаш орқали лойиҳа танловларини ўтказиш муддати (30 ≤ МЛТ ≤ 40%) ҳамда жой тақсимоти бўйича инсон омили таъсири (ТИО ≤ 60%) ни қисқартиришнинг миқдорий чегаралари асосланган;
кичик саноат зоналарида сценарийли прогнозлаш ва тармоқ ихтисослашувига асосланган комплекс модели мақсадли индикаторлари асосида Хоразм вилояти кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
кичик саноат зоналарини жойлаштириш ва ташкил этишни бошқариш самарадорлигини оширишда кичик саноат зоналарини ташкил этишнинг асосий омиллари ёрдамида интеграл баҳолаш ҳудудий иқтисодий салоҳият (ҲИС = 0,35), маҳаллий ресурслар (МР = 0,23), бозор инфратузилмаси (БИ = 0,17) ва институционал муҳит (ИМ = 0,25) омиллари таъсир чегарасини белгилаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Хоразм вилоят бошқармаси ва Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 27-апрелдаги 02-13-4176-сон, 2025-йил 24-январдаги 02-20-00101-сон, Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-апрелдаги 10-1538-сон, 2026-йил 15 январдаги 7-142-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида самарадорлик формуласи қўлланилиши таъсирида бошқарув самарадорлигини 25 фоизгача ошириш имкони яратилган;
кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини тақсимлаш жараёнида инвестиция лойиҳаларининг мавжуд техник инфратузилма билан ўзаро мувофиқлик даражасини баҳолашни электрон аукцион платформаси асосида амалга ошириш орқали инвесторларга инфратузилма жиҳатдан юқори тайёрликка эга бўлган майдонларни устун тарзда тақдим этишни таъминлаш бўйича таклифлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025-йил 14-майдаги 04/7-10-4-сон, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 27-апрелдаги 02-13-4176-сон, 2025-йил 24-январдаги 02-20-00101-сон, Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-апрелдаги 10-1538-сон, 2026-йил 15 январдаги 7-142-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-июлдаги 375-сонли қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-мартдаги 134-сон қарорида тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомнинг 26-бандида ўз аксини топиб, барча КСЗлар бошқарувига жорий этилган ҳамда жами республикадаги 532 та КСЗ ларда 4654 та лойиҳаларда 7,4 трлн.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилишига эришилган;
кичик саноат зоналарида такрорий танловда ягона талабгорнинг инвестиция буюртманомасини тармоқ ихтисослашуви ва ҳудудий ресурслар салоҳияти мезонлари асосида комплекс баҳолаш, Маъмурий кенгаш томонидан қарор қабул қилишнинг коллегиал овоз бериш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш ва ушбу жараённи электрон-онлайн аукцион институти билан интеграциялаш орқали лойиҳа танловларини ўтказиш муддати (30 ≤ МЛТ ≤ 40%) ҳамда жой тақсимоти бўйича инсон омили таъсири (ТИО ≤ 60%) ни қисқартиришнинг миқдорий чегараларига доир таклифлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025-йил 14-майдаги 04/7-10-4-сон, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 27-апрелдаги 02-13-4176-сон, 2025-йил 24-январдаги 02-20-00101-сон, Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-апрелдаги 10-1538-сон, 2026-йил 15 январдаги 7-142-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-июлдаги 375-сонли қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-мартдаги 134-сон қарорида тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомнинг 29-бандида ўз аксини топиб, барча КСЗлар бошқарувига жорий этилган ҳамда жами 528 та КСЗ ларда 4654 та лойиҳаларда йиллик 14,3 трлн.сўмлик ишлаб чиқариш қувватларига эришилган;
кичик саноат зоналарида сценарийли прогнозлаш ва тармоқ ихтисослашувига асосланган комплекс модели мақсадли индикаторлари асосида Хоразм вилояти кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларига доир таклифлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 27-апрелдаги 02-13-4176-сон, 2025-йил 24-январдаги 02-20-00101-сон, Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-апрелдаги 10-1538-сон, 2026-йил 15 январдаги 7-142-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мурожаат қилаётган тадбиркорларнинг бюрократик жараёнлари камайиб, лойиҳаларнинг ишга тушиш муддатлари камайишига ва жами КСЗ ларда бўш ер майдонлари 85% га қисқартирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish