Мухитдинов Умиджон Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қисилган посттравматик диафрагма чурраларини диагностикаси ва жаррохлик даволашни такомиллаштириш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3246.
Илмий раҳбар: Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Черноусов Фёдор Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ризаев Камал Саидакбарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ташхисот усулларини қўллаш ва кам инвазив усуллардан фойдаланган ҳолда янги даволаш-диагностик алгоритмни ишлаб чиқиш орқали қисилган посттравматик диафрагмал чурраларни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шошилинч тиббий ёрдамнинг шифохонагача бўлган босқичида қисилган посттравматик диафрагмал чурраларнинг мавжудлигини аниқлаш эҳтимолига оид яратилган ва амалиётга жорий қилинган абсолют, эҳтимолий ва шубҳали предикторларнинг прогностик аҳамияти исботланган;
қисилган посттравматик диафрагмал чурралар диагностикасида юқори спецификлиги ҳисобига замонавий нур-ташхисот усулларининг самарадорлиги исботланган;
қисилган посттравматик диафрагмал чурраларда ҳолатнинг оғирлиги ва қисилиш хусусиятини комплекс клиник-инструментал баҳолаш асосида шошилинч тиббий ёрдам шароитида оператив тактикани танлашни оптималлаштириш имконини берувчи анъанавий, кам инвазив ва гибрид хирургик аралашувларни қўллаш кўрсатмалари ва уларнинг тартиби асосланган;
қисилган посттравматик диафрагмал чурраларда замонавий нурли визуализация усуллари ва кам инвазив аралашувларнинг аҳамияти ва ўрнини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқилган янги ташхисот-даволаш алгоритмининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қисилган посттравматик диафрагма чурраларини диагностикаси ва жарроҳлик даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: шошилинч тиббий ёрдамнинг шифохонагача бўлган босқичида қисилган посттравматик диафрагмал чурраларнинг мавжудлигини аниқлаш эҳтимолига оид яратилган ва амалиётга жорий қилинган абсолют, эҳтимолий ва шубҳали предикторларнинг прогностик аҳамияти исботланганлиги РШТЁИМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 17 майдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Қисилган посттравматик диафрагмал чурраларни диагностика қилишни такомиллаштириш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалининг 2024 йил 19 ноябрдаги 245-I-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23/32-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган предикторлар қўлланиши орқали қисилган ПТДЧларни ўз вақтида аниқлаш имконияти таъминланди, даволаш тактикасини танлаш оптималлаштирилди ва госпиталгача босқичда диагностика сифатини оширилди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари стационарда даволаш муддатини қисқартириш ва ҳар бир бемор учун харажатни 1500000 сўмга камайтиришга имкон берди; госпитализация муддатларининг қисқариши ҳисобидан бир ўрин-кун учун 2750000 сўм иқтисод қилинди, тадқиқот доирасида (n=50) жамланма самарадорлик 75000000 сўмни ташкил қилди;
иккинчи илмий янгилик: қисилган посттравматик диафрагмал чурралар диагностикасида юқори спецификлиги ҳисобига замонавий нур-ташхисот усулларининг самарадорлиги исботланганлиги РШТЁИМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 17 майдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Қисилган посттравматик диафрагмал чурраларни диагностика қилишни такомиллаштириш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 22 ноябрдаги 247-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23/32-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: предикторларни жорий этиш госпиталгача босқичда тактик қарорлар қабул қилишнинг асослилигини оширди, ихтисослаштирилган ёрдамни бошлашгача бўлган вақтни қисқартирди ва қисилган ПТДЧларни кеч ташхис қилиш хавфини камайтирди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган предикторлардан фойдаланиш шошилинч тиббий ёрдамнинг илк босқичларида диагностика тадбирлари ҳажмини қисқартириш ва даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам берди, бу эса ҳар бир бемор учун 1500000 сўм, тадқиқот доирасида (n=20) 30000000 сўм иқтисодиётни таъминлади;
учинчи илмий янгилик: қисилган посттравматик диафрагмал чурраларда ҳолатнинг оғирлиги ва қисилиш хусусиятини комплекс клиник-инструментал баҳолаш асосида шошилинч тиббий ёрдам шароитида оператив тактикани танлашни оптималлаштириш имконини берувчи анъанавий, кам инвазив ва гибрид хирургик аралашувларни қўллаш кўрсатмалари ва уларнинг тартиби асосланганлиги РШТЁИМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 17 майдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Қисилган посттравматик диафрагмал чурраларни диагностика қилишни такомиллаштириш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалининг 2024 йил 19 ноябрдаги 245-I-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23/32-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: янги алгоритмдан фойдаланиш қисилган ПТДЧларда даволаш-диагностика жараёнини стандартлаштириш ва жарроҳлик даволаш хавфсизлигини ошириш имконини берди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: алгоритм жорий этилиши диагностика ва даволаш ресурсларини рационал ишлатиш, стационарда даволаш муддатларини қисқартириш ва тиббий хизмат харажатларини камайтиришга хизмат қилди; бу ҳар бир бемор учун 1500000 сўм, тадқиқот доирасида (n=9) эса 13500000 сўм иқтисодий самарани таъминлади;
тўртинчи илмий янгилик: қисилган посттравматик диафрагмал чурраларда замонавий нурли визуализация усуллари ва кам инвазив аралашувларнинг аҳамияти ва ўрнини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқилган янги ташхисот-даволаш алгоритмининг самарадорлиги исботланганлиги РШТЁИМ Илмий кенгаши йиғилишининг 2024 йил 17 майдаги 2-сон баённомаси билан тасдиқланган «Қисилган посттравматик диафрагмал чурраларни диагностика қилишни такомиллаштириш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалининг 2024 йил 19 ноябрдаги 245-I-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23/32-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: дифференциал ёндашувни жорий этиш жарроҳлик аралашувларининг травматизмини камайтирди ва қисилган ПТДЧ билан беморларни даволашда клиник натижаларни яхшилади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш госпитализация муддатини қисқартириш ва даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам берди; бу ҳар бир бемор учун 1500000 сўм, тадқиқот доирасида (n=27) эса 40500000 сўм иқтисодий самарани таъминлади.