Матниязов Бобомурод Мадиримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет негизида жигар абсцесслари давосининг каминвазив усулини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4697.
Илмий раҳбар: Якубов Фарход Раджабович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. Махмудов Улугбек Маруфжанович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: В.И. Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
қандли диабет негизида ривожланган жигар абсцессини, пункцион-дренажлаш амалиётини тактик ва техник мезонларини такомиллаштириш эвазига миниинвазив даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ошқозон ости безида яққол интерстициал шиш билан қон томирлар бузилишининг ривожланиши, қонда глюкоза миқдорининг доимий ўсишини таъминловчи Лангерганс оролчаларининг нобуд бўлиши орқали β – ҳужайранинг некробиози ва некрози билан тавсифланадиган қандли диабетнинг экспериментал моделини шакллантиришни ишлаб чиқилган; 
қандли диабет шаклланиши пайтида жигар жойлашишининг тери орқали паст энергияли лазер нурланишидан фойдаланиш ошқозон ости бези секретор ҳужайралари томонидан инсулиннинг қўшимча чиқарилишига, микроциркуляцияни кучайтиришга ва жигарнинг детокцификация функциясини яхшилашга, аллоксаннинг токсик таъсирини камайтиришга ёрдам бериши аниқланган;
аллоксанли қандли диабет билан оғриган экспериментал ҳайвонларда фотодинамик терапия тамойилларидан фойдаланган ҳолда жигар абсцессига маҳаллий антибактериал таъсир йирингли бўшлиқни битишини тезлаштириши ва жигар тўқималарининг нормал морфологик тузилишини тиклаши аниқланган;
бўшлиққа киритилган левофлоксацинга фотосенсибилизация таъсири, шунингдек репаратив жараёнларни кучайтиришни таъминлайдиган ултрабинафша жиҳатида лазер нурланишини олиб бориш билан пункцион-дренажлаш аралашувини ўтказишга асосланган жигар абсцессини каминвазив даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қандли диабет негизида жигар абсцесслари давосининг каминвазив усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 20.06.2025 й. 20/16-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ошқозон ости безида яққол интерстициал шиш билан қон томирлар бузилишининг ривожланиши, қонда глюкоза миқдорининг доимий ўсишини таъминловчи Лангерганс оролчаларининг нобуд бўлиши орқали β – ҳужайранинг некробиози ва некрози билан тавсифланадиган қандли диабетнинг экспериментал моделини шакллантиришни ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.10.2024 й. 148-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (16.10.2024 й. 225-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган қандли диабет экспериментал моделини яратиш усулини қўллаш қондаги қанд миқдорини турғун кўтарилишини таъминлаб, қандли диабет негизида йирингли некротик жараёнини ўзига хослигига баҳо бериш бўйича обектив текширишлаш олиб бориш имконини яратиб бериши тасдиқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан сўнги кузатилиш хавфи юқори бўлган асоратларни олдини олишида инобатга олиниб, даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш орқали 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларини 273 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: қандли диабетнинг экспериментал моделини шакллантиришнинг ишлаб чиқилган усулида ошқозон ости безида қон томирларининг бузилиши туфайли, кескин намоён бўладиган интерстициал шиш, некробиоз ва β-ҳужайраларининг некрози, Лангерганс оролчаларини қуриб қолишига олиб келади, бу қонда глюкоза миқдорининг турғун ошишини таъминлайди ва қандли диабет негизида йирингли-некротик жараёнларнинг хусусиятларини баҳолаш учун объектив тадқиқотлар ўтказиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабет шаклланиши пайтида жигар жойлашишининг тери орқали паст энергияли лазер нурланишидан фойдаланиш ошқозон ости бези секретор ҳужайралари томонидан инсулиннинг қўшимча чиқарилишига, микросиркуляцияни кучайтиришга ва жигарнинг детокцификация функциясини яхшилашга, аллоксаннинг токсик таъсирини камайтиришга ёрдам бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.10.2024 й. 148-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (16.10.2024 й. 225-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: левофлоксацин эритмасига лазер билан таъсир қилиб фотодинамик фаоллаштириш, уни тўлиқ антимикроб таъсирига эга бўлишини, ҳамда лазер нурлантириш жигар абсцессини битиш жараёнини тезлаштириши исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: левофлоксацин эритмасига лазер билан таъсир қилиб фотодинамик фаоллаштириш орқли беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 050 000 сўмга камайтирган шифохонада 1 кун қолиш 210 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 120 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: қандли диабетнинг аллоксан негизида жигар абсцессининг шаклланиши билан олиб борилган экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатдики, левофлоксацин эритмасининг фотодинамик фаоллашуви билан лазер таъсири микробларга қарши таъсирга ёрдам беради ва лазер нурланиши репарация жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиб, 7 кунда абсцесс бўшлиғини детритлардан тозалаб, ўчоқ ҳажмини кичрайтиради ва 21 кунга келиб жараёнда битиш кузатилади, назорат гуруҳида эса абсцесс бўшлиғида детрит ва фибрин қарашлар 45 кунгача сақланиб қолган. 
учинчи илмий янгилик: аллоксанли қандли диабет билан оғриган экспериментал ҳайвонларда фотодинамик терапия тамойилларидан фойдаланган ҳолда жигар абсцессига маҳаллий антибактериал таъсир йирингли бўшлиқни битишини тезлаштириши ва жигар тўқималарининг нормал морфологик тузилишини тиклаши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.10.2024 й. 148-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (16.10.2024 й. 225-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган жигар абсцессини миниинвазив даволаш усули антибактериал дори воситаларини унинг деворига адекват шимилишини таъминлайди, лазер нурлантириш фотосенсибилизирловчи самараси ҳисобига антимикроб таъсирини кенгайтиришига ва регенератив жараённи тезлаштиришига аниқлик киритилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лазер нурлантириш фотосенсибилизирловчи самараси ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1050000 сўмга камайтирган (Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 210000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 120000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: яллиғланиш реакцияси фаоллигининг динамик намоён бўлишини ва жигарда йирингли-деструктив ўчоқ ҳолатини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, тавсия этилган кам инвазив даволаш усулидан фойдаланиш, беморларнинг 78,9 фоизида 3 кунда гипертермик реакцияни тўхтатишга имкон берди (таққослаш гуруҳида - 37%; p<0,001), бунда абсцесснинг чизиқли ўлчами 10 кунга келиб 7,7±2,9 дан 2,9±1,8 смгача қисқарди (таққослаш гуруҳида 7,4±2,6 дан 4,9±2,7 смгача; p<0.05), мос равишда антибактериал терапия давомийлиги 14,3±3,4 дан 11,2±3,0 кунгача (p<0.05), дренажлаш вақти 14,6±5,5 дан 10,7±4, 5 кунгача (p<0.05) қисқартиришга эришилди ва касалхона ётиш муддати 15,9±5,4 дан 12,1±4,8 кунгача (p<0.05) камайди.
тўртинчи илмий янгилик: бўшлиққа киритилган левофлоксацинга фотосенсибилизация таъсири, шунингдек репаратив жараёнларни кучайтиришни таъминлайдиган ултрабинафша жиҳатида лазер нурланишини олиб бориш билан пункцион-дренажлаш аралашувини ўтказишга асосланган жигар абсцессини каминвазив даволаш усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.10.2024 й. 148-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (16.10.2024 й. 225-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: жигар абсцессини такомиллаштирилган пункцион дренажлаш усулида даволаш антибактериал терапияни, дренажлаш муддатини ва касалхона ётиш даврини қисқартириб, йирингли ўчоғ қайта ҳосил бўлиш хавфини пасайтириб, умуман олганда даволаш натижаларини яхшилашини таъминлаши исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигар абсцессини такомиллаштирилган пункцион дренажлаш усулида даволаш антибактериал терапияни қўллаш орқали беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1050000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 600000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: қандли диабет негизида юзага келадиган жигар абсцессига пункцион-дренаж аралашувининг тавсия этилган усулининг клиник самарадорлиги, йирингли-деструктив ўчоқ қайталанишини 16,7% дан 5,3% гача камайишига ва яхши натижалар улушини 63% дан 89,5% гача кўпайишига ва лапаротомия операциясини талаб қиладиган қониқарсиз натижаларнинг 14,8% дан 2,6% гача (p=0,016) қисқаришига олиб келиб, бу бирламчи ва такрорий (рецидив негизида) даволашдан кейин муваффақиятли натижанинг 85,2% дан 97,4% гача ошишини таъминлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish