Хайруддинова Зульфия Рафиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида сурункали фарингитнинг клиникаси, диагностикаси ва даволаш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.2.PhD/Tib2664.
Илмий раҳбар: Хайдарова Гавхар Саидахматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib59.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рязанцев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорларини малакасини ошириш институти. (Озарбайжон Республикаси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида сурункали фарингитнинг клиник намоён бўлиши, диагностика хусусиятлари ва даволаш усулларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингит билан оғриган беморларда Klebsiella pneumoniae бактериясининг статистик жиҳатдан аҳамиятли устунлиги, Str. pneumoniae учун ўртача даражада устунлик, Streptococcus salivarius эса комменсал бактериялар орасида камайганлиги исботланган;
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитда микробиота бузилишини даволаш учун қўлланиладиган маҳаллий антимикроб дори воситасига нисбатан 93,2% ҳолатда энг юқори сезувчанлик исботланган;
илк    бор гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитда Streptococcus salivarius K12 пробиотигини қўллаш оғиз бўшлиғида мазкур штаммнинг колонияланишини 6,2 мартага ошириши ва оғиз–ҳалқум нормобиотасини шакллантириши аниқланган;
    ишлаб чиқилган сўровнома юқори диагностик қимматга эга экани,  79,0% сезувчанлик ва 82,0% ўзига хосликка эгалиги ҳамда 28 баллдан юқори натижалар гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида сурункали фарингит мавжудлигини кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича йиғилиши баёнининг 2025 йил 17 июлидаги 22-сон баёни асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент давлат стоматология институтининг 2025 йил 17 июлидаги №22/22-сонли, соғлиқни сақлашнинг бошқа муассасаларига илмий янгиликларни жорий этиш тўғрисидаги хатига асосан):
биринчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингит билан оғриган беморларда Klebsiella pneumoniae бактериясининг статистик жиҳатдан аҳамиятли устунлиги, Str. pneumoniae учун ўртача даражада устунлик, Streptococcus salivarius эса комменсал бактериялар орасида камайганлиги исботланган. Ушбу маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси Кoординацион экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги № 01-25/463-t-сон баён асосида тасдиқланган «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитни ташхислаш алгоритми ва даволашнинг ўзига хос хусусиятлари» номли услубий тавсияларда баён этилган. Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида кечувчи сурункали фарингитни аниқлашга қаратилган диагностика усули ишлаб чиқилган (рўйхат рақами DGU 49807, 2025 йил 12 апрел). Ижтимоий самарадорлиги: оғиз ҳалқуми нормобиотасини тиклашга қаратилган самарали даволаш гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитда касалликнинг олдини олишга ва рецидивлар частотасини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ҳалқум орқа деворининг микробиота бузилишларини эрта аниқлаш туфайли гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингит билан 100 нафар бемор учун 2730000 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: оғиз ҳалқуми микроб таркибини тиклаш ва унинг бузилишларини эрта аниқлаш сурункали фарингитнинг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида ривожланишини ва рецидивлар частотасини камайтиришга имкон беради ҳамда 2730000 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратади.
иккинчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитда микробиота бузилишини даволаш учун қўлланиладиган маҳаллий антимикроб дори воситасига нисбатан 93,2% ҳолатда энг юқори сезувчанлик исботланган. Бу ҳақда маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси Кoординацион экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 4 февралдаги №01-25/464-t-сонли баён асосида тасдиқланган «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитни комплекс ташхислаш усули» номли услубий тавсияларда баён этилган. Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтининг Ю. Отабеков номидаги клиникасида 2025 йил 9 апрелдаги №52 и/ч-сонли буйруқ ва Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада 2025 йил 30 июндаги №61-сонли ва №62-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий антимикроб дори воситасини қўллаш самарасиз антисептиклар тайинланиш частотасини кескин камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: микроорганизмлар сезувчанлиги ҳақидаги маълумотлар асосида фуразидин калийни биринчи қатор дори сифатида танлаш энг самарали даволашни тайинлашга, вақт ва самарасиз терапия оқибатларига оид ортиқча харажатларни олдини олишга имкон беради ва ҳар 100 нафар бемор учун тахминан 1320000 сўм миқдорида иқтисодий самарани таъминлайди. Хулоса: маҳаллий антимикроб дори воситасини қўллаш ва фуразидин калийни биринчи қатор терапияси сифатида танлаш даволаш самарадорлигини оширади, тиббий чора-тадбирлар муддати ва қийматини қисқартиради, бу эса 100 нафар бемор учун тахминан 1320000 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини яратади.
учинчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитда Streptococcus salivarius K12 пробиотигини қўллаш оғиз бўшлиғида мазкур штаммнинг колонияланишини 6,2 мартага ошириши ва оғиз–ҳалқум нормобиотасини шакллантириши илк бор аниқланган. Ушбу тавсиялар Тошкент тиббиёт академияси Кoординацион экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги №01-25/463-t-сонли баён асосида тасдиқланган «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитни ташхислаш алгоритми ва даволашнинг ўзига хос хусусиятлари» номли услубий тавсияларда баён этилган. Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтининг Ю. Отабеков номидаги клиникасида 2025 йил 9 апрелдаги №52 и/ч-сонли буйруқ ва Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада 2025 йил 30 июндаги №61-сонли ва №62-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғиз ҳалқум нормобиотасини тиклаш касалликнинг тез-тез кучайиш ҳолатларини камайтиришга, симптомлар намоён бўлиш даражасини пасайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади, муҳим жамоат-соғлиқни сақлаш аҳамиятига эга. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз ҳалқум нормобиотасининг шаклланиши рецидивлар эҳтимолини камайтириб, шифокорга такрорий ташрифлар, қўшимча ташхис усуллари, хусусан қиймати 100000 сўмдан бошланадиган бактериологик текширув таҳлиллари ва касалликнинг кучайишини даволаш учун кетадиган харажатларни камайтиришга имкон беради. Хулоса: оғиз ҳалқумининг нормал микробиотасини тиклаш касалликнинг тез-тез кучайиш ҳолатларини камайтириб, симптомларнинг намоён бўлиш даражасини пасайтиради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган сўровнома юқори диагностик қимматга эга экани,  79,0% сезувчанлик ва 82,0% ўзига хосликка эгалиги ҳамда 28 баллдан юқори натижалар гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида сурункали фарингит мавжудлигини кўрсатиши аниқланган. Сўровнома бўйича 28 баллдан юқори кўрсаткичлар гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан боғлиқ сурункали фарингитни кўрсатган. Ушбу маълумотлар Тошкент тиббиёт академияси Кoординацион экспертлар кенгаши томонидан 2025 йил 4 февралдаги №01-25/464-t-сонли баён асосида тасдиқланган «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитни комплекс ташхислаш усули» номли услубий тавсияларда баён этилган. Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтининг Ю. Отабеков номидаги клиникасида 2025 йил 9 апрелдаги №52 и/ч-сонли буйруқ ва Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада 2025 йил 30 июндаги №61-сонли ва №62-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник маълумотлар асосида ишлаб чиқилган сўровнома сурункали фарингитни тез ва ноинвазив ташхислашга, шунингдек даволаш учун мутахассисга эрта мурожаат қилишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган сўровнома сурункали фарингит билан оғриган беморларда гастроэзофагеал рефлюкс касаллигига нисбатан эрта ва қулай ташхис усули сифатида қўлланилиши мумкин бўлиб, уни қўллаш 114000 сўм миқдорида тежамкорликни таъминлайди, иқтисодий самарадорлик даражаси тахминан 87,69%ни ташкил этади. Хулоса: клиник маълумотларга асосланган ушбу сўровнома гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонидаги сурункали фарингитни тез ва ноинвазив ташхислашни таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish