Рузикулова Мунира Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёғли жигар дистрофияси бўлган беморларда сурункали пародонт касаллигини даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5199.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Малика Худайбергановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кабирова Миляуша Фаузиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси
(Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий интеллект ва даволашни алгоритмлаштирилган ёндашувдан фойдаланган ҳолда жигар ёғли дистрофияси бўлган беморларда ўрта даражадаги сурункали тарқоқ пародонтитни ташхислаш ва комплекс даволаш усулларини такомиллаштиришни ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СТП бўлган ЁЖД билан оғриган беморларда касаллик жигар патологияси бўлмаган беморларга нисбатан аниқроқ яллиғланиш белгилари (оғриқ, тиш ҳаракатчанлиги, милкларнинг қонаши, оғиздан ёмон ҳид чиқиши) ва стоматологик ҳолатнинг ёмонлашиши (ОНI-S = 32,47%, ПМA = 79,37%) билан кечиши исботланган;
СТП бўлган ЁЖД билан оғриган беморларда СТПни комплекс даволаш яллиғланиш олди цитокинлари ТНФ-α, ИЛ-6 ва ИЛ-1β даражасининг мос равишда 81,91%, 48,64%, 69,24%, холестерин 50,12%, лептин 20,83% га пасайишига оқибатида олиб келиши аниқланган, бу яллиғланиш даражасининг динамик пасайиши ва жигарда ёғ тақсимланишини тартибга солишнинг меъёрлашишини исботланган;
пародонт яллиғланиш касалликка чалинган беморларда пародонт тўқимаси шикастланишлари патоген микрофлора (P. Gingivalis, P. Intermedia, T. Forsythia, T. Denticola, A. Actinomycetemcomitan) туфайли сурункали яллиғланиш хусусиятига ега еканлиги исботланган;
СТП ва ёғли жигар дистрофияси (ЁЖД) билан касалланган беморларда пародонт тўқималари сурункали яллиғланиш касалликларини диагностика қилиш ва комплекс даволаш босқичларини тизимлаштиришга қаратилган ишлаб чиқилган алгоритмнинг клиник самарадорлиги исботланган;
СТП ва ёғли жигар дистрофияси (ЁЖД) билан касалланган беморларда пародонт тўқималарининг сурункали яллиғланиш касалликларини эрта аниқлаш имконини берувчи, пародонт ҳолатини комплекс баҳолашга қаратилган сунъий интеллектга асосланган электрон дастурнинг самарадорлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта оғирликдаги сурункали тарқоқ пародонтитни ёғли жиагр дистрофияси бор беморларда ташхислаш, даволаш ва олдини олишга замонавий ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 7 октябрьдаги 26/29-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ёғли жигар дистрофияси (ЁЖД) фонида сурункали тарқоқ пародонтит (СТП) билан оғриган беморларда пародонт тўқималарида яққолроқ яллиғланиш ўзгаришлари ва ЁЖД бўлмаган беморларга нисбатан стоматологик ҳолатнинг ишончли пасайиши билан тавсифланувчи касалликнинг оғир клиник кечиши асосланган ва исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пародонт яллиғланиш жараёнларининг ривожланишида ёғли жигар дистрофиясида метаболик бузилишларнинг роли аниқланган, бу пародонт ҳолати ва организмдаги тизимли ўзгаришлар ўртасидаги патогенетик боғлиқликни аниқлашга имкон берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: хусусан, Самарқанд вилояти поликлиникаси, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Тўртинчи стоматология поликлиникаси МЧЖ”да амалиётга жорий этилган “Ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тарқоқ пародонтити бор беморларнинг клиник ва функционал диагностикаси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 йилдаги № 06-25 р-р/643-сон маълумотномаси). “Сурункали тарқоқ пародонтит ва ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларни комплекс даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 года № 06-25 р-р/644-сон маълумотномаси) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: пародонтит кечишига жигар ёғли дистрофиясининг таъсири тўғрисида ишончли маълумотлар олиш эрта профилактика ўтказиш ва асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қўшма патологияни ўз вақтида ташхислаш касалликнинг оғир шаклларини олдини олиш ва даволаш муддатларини қисқартириш орқали даволаш харажатларини камайтиради. Натижада, касалликнинг оғир шакллари ривожланишининг олди олиниб, даволаш муддати ўртача 10 кундан 3 кунгача қисқартирилди, яъни 7 кунга (70%) камайтирилди. Хулоса: жигар ёғли дистрофияси бўлган беморларда пародонтнинг клиник параметрларини комплекс баҳолаш жигар функцияларининг бузилиши ва яллиғланиш жараёнининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга имкон берди, бу эса даволашга индивидуал ёндашув учун асос яратади.
иккинчи илмий янгилик: СТП билан оғриган беморларда ЁЖД фонида қон ва сўлакнинг биокимёвий кўрсаткичларининг яққол бузилиши липидларнинг пероксидланиш жараёнларининг фаоллашиши (МДА 41,88 фоизга ошиши), антиоксидант ферментлар фаоллигининг пасайиши (каталаза 4,18 фоизга), СУА даражасининг 68,94 фоизга ошиши, шунингдек, жигар аминотрансферазалари фаоллигининг ошиши (АЛАТ 22,9 фоизга, АСАТ 23,5 фоизга) кузатилди. Яллиғланиш олди цитокинларининг (ТНФ-α, ИЛ-6, ИЛ-1β) ошиши аниқланди, бу тизимли яллиғланиш ва оксидловчи стрессни акс эттиради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк бор ЁЖД бўлган СТП билан оғриган беморларда оксидловчи стресс, яллиғланиш ва липид алмашинувининг бузилиши маркерлари ўртасидаги боғлиқлик исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: хусусан, Самарқанд вилояти поликлиникаси, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Тўртинчи стоматология поликлиникаси МЧЖ”да амалиётга жорий этилган “Ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тарқоқ пародонтити бор беморларнинг клиник ва функционал диагностикаси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 йилдаги № 06-25 р-р/643-сон маълумотномаси). “Сурункали тарқоқ пародонтит ва ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларни комплекс даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 года № 06-25 р-р/644-сон маълумотномаси) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: биокимёвий бузилишларни эрта баҳолаш пародонтит ва жигар патологияси ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Биокимёвий мониторингни жорий этиш натижасида даволаш тактикаси индивидуаллаштирилиб, даволаш муддати ўртача 10 кундан 6–7 кунгача қисқартирилди, яъни 3–4 кунга (30–40%) камайтирилди.Хулоса Шу тариқа, ҳар бир бемор учун ўртача 650000 сўмгача иқтисодий тежам таъминланди, бу ишлаб чиқилган биокимёвий мониторинг ёндашувининг иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: Пародонтопатоген флора (P. gingivalis, P. intermedia, T. forsythia, T. denticola, A. actinomycetemcomitans, F. nucleatum, C. rectus) миқдорининг СТП ва ЁЖД билан оғриган беморларда СТП нинг изоляцияланган кечишига нисбатан сезиларли даражада ошиши аниқланди, бу яллиғланиш жараёнларининг микробли оғирлашиши ва синергизмини кўрсатади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар ёғли дистрофиясида метаболизм бузилишларининг оғиз бўшлиғи микробиологик таркибига таъсири исботланган, бу пародонтал ва жигар патологияларининг ўзаро оғирлашишини тасдиқлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: хусусан, Самарқанд вилояти поликлиникаси, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Тўртинчи стоматология поликлиникаси МЧЖ”да амалиётга жорий этилган “Ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тарқоқ пародонтити бор беморларнинг клиник ва функционал диагностикаси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 йилдаги № 06-25 р-р/643-сон маълумотномаси). “Сурункали тарқоқ пародонтит ва ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларни комплекс даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 года № 06-25 р-р/644-сон маълумотномаси) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: микробиологик назорат мақсадли антибактериал терапия ўтказиш ва яллиғланишнинг сурункали кечиш хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Натижада, эмпирик даволашдан воз кечилиб, даволаш самарадорлиги оширилди ва соғайиш муддати ўртача 10 кундан 6–7 кунгача қисқартирилди, яъни 3–4 кунга (30–40%) камайтирилди. Хулоса: шу тариқа, ҳар бир бемор учун ўртача 400000–650000 сўм миқдорида иқтисодий тежам таъминланди, бу ишлаб чиқилган микробиологик назоратга асосланган ёндашувнинг иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: клиник, биокимёвий ва микробиологик маълумотлар интеграциясига асосланган жигар ёғли дистрофияси билан оғриган беморларда ўртача оғирликдаги СТПни ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Алгоритм пародонт ҳолатини баҳолашнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда даволашни эрта аниқлаш, мониторинг қилиш ва тузатиш босқичларини ўз ичига олади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк бор жигар ёғли дистрофияси бўлган беморларда сурункали тарқалган пародонтитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш учун мультидисциплинар маълумотларни бирлаштирган тизимли ёндашув яратилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: хусусан, Самарқанд вилояти поликлиникаси, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Тўртинчи стоматология поликлиникаси МЧЖ”да амалиётга жорий этилган “Ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тарқоқ пародонтити бор беморларнинг клиник ва функционал диагностикаси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 йилдаги № 06-25 р-р/643-сон маълумотномаси). “Сурункали тарқоқ пародонтит ва ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларни комплекс даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 года № 06-25 р-р/644-сон маълумотномаси) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ташхислаш ва даволашга ёндашувларни стандартлаштириш стоматологик ёрдам сифатини оширади ва асоратлар сонини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Интеграциялашган ташхислаш ва даволаш алгоритмини қўллаш натижасида даволаш муддати 4–5 кунга (40–50%) қисқартирилиб, ҳар бир бемор учун 600000–1200000 сўм иқтисодий тежамга эришилди. Хулоса: алгоритмлаштирилган ёндашув пародонт ва жигар ҳолатини комплекс баҳолашни таъминлайди, даволаш натижаларининг самарадорлиги ва башоратланишини оширади.
бешинчи илмий янгилик: СТП билан оғриган беморларда пародонт ҳолатини ташхислаш учун сунъий интеллектга асосланган электрон дастур ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди, бу индексларни автоматлаштирилган баҳолаш, маълумотларни визуализация қилиш ва даволаш самарадорлигини мониторинг қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўзбекистон стоматология амалиётида биринчи марта ташхислаш аниқлиги ва клиник таҳлил қулайлигини оширувчи сунъий интеллект воситаси жорий этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: хусусан, Самарқанд вилояти поликлиникаси, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Тўртинчи стоматология поликлиникаси МЧЖ”да амалиётга жорий этилган “Ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тарқоқ пародонтити бор беморларнинг клиник ва функционал диагностикаси” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 йилдаги № 06-25 р-р/643-сон маълумотномаси). “Сурункали тарқоқ пародонтит ва ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларни комплекс даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 июнь 2025 года № 06-25 р-р/644-сон маълумотномаси) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ташхислашни рақамлаштириш стоматологик ёрдамнинг қулайлиги ва сифатини оширади, асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Сунъий интеллектга асосланган электрон дастурни жорий этиш натижасида ташхислаш жараёни 60–70% га тезлаштирилиб, ҳар бир бемор учун ўртача 300000–500000сўм миқдорида иқтисодий тежам таъминланди. Хулоса: Сурункали тарқоқ пародонтит ва ёғли жигар касаллиги билан оғриган беморларда ташхислаш ва даволашнинг ишлаб чиқилган комплекс алгоритми, шу жумладан клиник, биокимёвий, иммунологик ва окисловчи стресс кўрсаткичларини баҳолаш, шунингдек сун’ий интеллектга асосланган электрон дастурни жорий этиш натижасида даволаш самарадорлиги сезиларли даражада ошганлиги исботланган. Таклиф этилган ёндашув касалликни эрта аниқлаш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва мониторинг қилиш имконини бериб, анъанавий усулларга нисбатан даволаш муддатини 10 кундан 6 кунгача, яъни 4 кунга (40 %) қисқартирганлиги аниқланган. Комплекс алгоритм ва сун’ий интеллект воситасини қўллаш натижасида 1 бемор учун ўртача 800000 сўм иқтисодий тежамкорликка эришилганлиги исботланган, бу эса ишлаб чиқилган илмий янгиликларнинг нафақат клиник, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам юқори самарадорлигини тасдиқлайди.