Генжебаев Марат Советовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовоқ (Cуcурбита) мевасини сақлаш, қуритиш ва ярим тайёр маҳсулот тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хоъжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1738
Илмий раҳбар: Умидов Шавкат Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хоъжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Тилавов Хаитмурод Махмудович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қовоқ мевасини сақлаш, қуритиш ва ярим тайёр маҳсулот тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш орқали қовоқ маҳсулотларининг сақланиш муддатини узайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистон шароитида етиштирилган қовоқ навлари меваларини оддий ва совуткичли омборхоналарда сақлашда энг кам табиий камайиши Палов каду 268 (7,1-4,2 %), Кашгарская 1644 (8,3-4,9 %), Испанская 73 ва Нон кади (9,4-5,5%) навларида аниқланган;
совуткичли омборхонада уруғи ва пўстидан тозаланган қовоқ меваларини вакуумали қадоқлаб 10...30 кун сақлашда энг кўп намликни йўқотиши Палов каду 268 (2,3...5,1 %) ва Кашгарская 1644 (2,1...5,2 %) навларида аниқланган;
қовоқ меваларини паррак шаклида конвектив усулида қуритиш юқори тайёр қуритилган маҳсулот чиқиши Палов кади 268 (32,1 %) ва Нон кади (30,6 %) навларида аниқланган;
юқори сифатли қовоқ кукунни тайёрлашда пуркаш усулида қуритишда (спрай дрйинг) мақбул намлик 9,0 %, витамин C 84-87 %, каротиноид 88-91 % сақланиши исботланган;
қовоқ кукунини полиетилен-фолга билан ламинацияланган ҳолда қадоқлаб 240 кун сақлашда витамин C 91-93%, каротиноидлар 94-95 % сақланиб қолиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштирилган қовоқ меваларини сақлаш, уларни қайта ишлаб ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлаш боъйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Хоъжайли тумани “Чела Рам Cонструcтион” МЧЖда 1 гектар майдонда етиштирилган қовоқ навларини сақлаб, уларни ҳосилдорлигига кўра 20-24 т миқдорда сақлашга жорий этилган (Қорақалпоғистон қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги №03/017-4132-сонли маълумотномаси). Натижада, Палов каду 268 навидан 20,3 млн. соъм, Медовая навидан 16,4 млн. соъм, Кашкарская 1644 навидан 16,6 млн. соъм соф фойда олиниб, иқтисодий самарадорлик 177-205 %, рентабеллик коърсаткичи эса 197 % ташкил этган. Янги технологиялар қовоқ маҳсулотларини сақлаш муддатини 20-30 % узайтирган, энергия сарфини 25 % камайтирган, витамин C миқдорини 15 % оширган ва фермер хоъжаликлари даромадини 1,5-2 баробарга коъпайтиришга хизмат қилган;
Кегейли тумани “Батир жер” фермер хоъжалигида 1 гектар, Амударё туманидаги “Муродбек Зебо” фермер хоъжалигида 1 гектар, жами 2 гектар майдондан қовоқни сақлаш ва қуритишга мос нав намуналари мевасини қуритиб, кукун тайёрлашнинг янги усули жорий қилинган (Қорақалпоғистон қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги №03/017-4132-сонли маълумотномаси). Натижада, Палов каду 268 навида 123,3 млн. соъм, Медовая навида 111,3 млн. соъм, Кашгарская 1644 навида 107,7 млн. соъм соф фойда, иқтисодий самарадорлик – 179-184 % ташкил этган; 
Моъйнақ тумани “Тахтакўпир Инновасия” МЧЖ хоъжалигида қовоқ мевалари-дан қуритилган кукун ва ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлаш технологияси жорий этилган (Қорақалпоғистон қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги №03/017-4132-сонли маълумотномаси). Натижада, қовоқ меваларини конвектив усулда қуритишда Палов каду 268 навини 1 тонна хом ашёдан қайта ишлаш орқали 10,6 млн. соъм соф фойда, иқтисодий самарадорлик 106,1–123,8 %, рентабеллик эса – 177,3 % ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish