Жумаев Шавкат Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг истиқболли ва янги раёнлаштирилган навларига минарал ўғитларнинг мақбул меъёр ва нисбатларини ишлаб чиқиш”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx1000
Илмий раҳбар: Кўзиев Жахонгир Мадаминович, қишлоқ хўжалиги фан доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Лутфулло Арибжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Исмайилов Жуманазар Исраилович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида, ҳозирги фаол тадқиқот ва тажрибаларга асосланиб, ғўзани истиқболли ва раёнлашган навларига озиқа элементларининг мақбул ме'ёри ва нисбатларини аниқлаш ҳамда замонавий комплекс ўғитлаш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғўзанинг «Равнақ-1» ва «Афсона» навлари минерал ўғитларни ўзлаштиришда фарқ кўрсатилиб, «Равнақ-1» нави азот ва калийни, «Афсона» нави эса азот ва фосфорни яхши ўзлаштириши аниқланган;
мақбул меъёр ва нисбатда НПК бир вақтда комплекс қўлланилганда ғўзанинг вегетасия даврида озиқа элементлар фазалар кесимида барқарор таъминланиб, унинг тола сифатини 3-5% яхшилашга хизмат қилган;
ўғит меъёрлари билан генлар экспрессияси (ГҳНРТ2, ГҳПҲТ1, ГҳҲАК13-3) ўртасида узвий боғлиқлик кузатилиб, озиқа элементларни ўзлаштирувчи генларга минерал ўғит меъёри таъсир қилиши исботланган;
экиш билан шоналаш фазаларида бир вақтда комплекс (НПК) ўғит қўлланилганда тупроқда озиқа элементлар узликсиз таъминланиши аниқланган;
озиқа элементлар билан кам таъминланган тупроқ шароитида ғўзанинг «Равнақ-1» навига НПК = 1:0,75:0,65 нисбатда, «Афсона» навига 1:0,85:0,50 нисбатда қўллаш самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг истиқболли ва янги раёнлашган навлари учун минерал ўғитларнинг мақбул ме'ёр ва нисбатларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тошкент вилояти тупроқ-иқлим шароитида ғўза парваришида ер ва сув ресурсларидан ҳамда минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар» ҳамда «Афсона» ғўза навини парваришлаш ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар» (Тошкент вилояти типик бўз тупроқлар шароитида) Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармасига ҳамда пахтачиликка ихтисослашган ердан фойдаланувчиларга амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йил 11-октябрдаги 05/05-02-858-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза парвариши бўйича агротехник тадбирларни олиб бориш, минерал ўғитлашнинг мақбул меъёр ва нисбатларда қўллаш бўйича қишлоқ хўжалиги ходимлари, кластер ва фермерлари учун қўлланма сифатида хизмат қилган.
Чиноз тумани Т.Эрназаров номли массив «АПК ЧИНОЗ» МЧЖнинг 113,81 гектар суғориладиган майдони учун «Агрокимёвий паспорт» Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармасига ҳамда пахтачиликка ихтисослашган ердан фойдаланувчиларга амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йил 11-октябрдаги 05/05-02-858-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг озиқа элементлари билан таъминланганлик даражасига боғлиқ ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларига, шу жумладан, ғўзага йиллик минерал ўғитларнинг миқдорларини ҳамда вегетасия даврида табақалаб қўллаш муддатларини белгилаш имкони яратилган. Бу эса парваришланадиган экинлардан режалаштирилган ҳосил олиш ҳамда тупроқларнинг унумдорлигини, хусусан, озиқа элементлар миқдорини сақлаш имконини берган.
Тошкент вилояти Чиноз туманида тарқалган суғориладиган тупроқларнинг хосса-хусусиятидан келиб чиқиб азот коеффисиенти Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармасига ҳамда пахтачиликка ихтисослашган ердан фойдаланувчиларга амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йил 11-октябрдаги 05/05-02-858-сон маълумотномаси). Натижада, 2016-йилда Тошкент вилояти тупроқлар хосса-хусусиятлари асосида ишлаб чиқилган азотли ўғитларни қўллаш коеффисиентига нисбатан Чиноз туманида 0,0449 кам, яъни ҳар бир гектарга 10-12 кг азотли минерал ўғитларни кам қўллаш имкони мавжудлиги аниқланган.