Эрханова Азиза Амириллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомила антенатал ўлими кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3469.
Илмий рахбар: Юсупбаев Рустем Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.03.01.
Расмий оппонентлар: Ниязметов Рахматилла Эрматович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Ахмад Хашимович тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат тиббиёт институти.  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлимида олиб бориш тактикаси ишлаб чиқиш ва акушерлик ҳамда перинатал асоратларни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими кузатилган ҳолатларида клиник ва инструментал мезонлар асосида оғир перинатал асоратлар хавфини башоратлаш ва ҳомиладорларни ҳавф гуруҳларига ажратиш прогностик шкаласи ишлаб чиқилган;
илк бор монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими кузатилган ҳолатларда йўлдош дисфункциясининг ультратовуш белгилари, фетоплацентар ва церебрал қон айланишининг допплерометриядаги бузилишлари, шунингдек яллиғланишнинг маркёрлари ошиши, салбий акушерлик оқибатларини 80% га ва оғир перинатал оқибатларни 30% гача ошириши аниқланган;
илк бор монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими кузатилган ҳолатларда комплекс клиник-инструментал баҳолаш асосида ҳомиладорликни давом эттириш онанинг ва тирик қолган ҳомиланинг барқарор ҳолати ҳамда церебро-плацентар қон айланиш кўрсаткичларининг сақланганлиги билан, туғруқни амалга ошириш зарурати церебро-плацентар гемодинамика бузилишлари, патологик КТГ ва хориоамнионитнинг ультратовуш белгилари ҳамда ҳомиладорлик муддати 34 ҳафтадан ортиқ бўлган ҳолатлар билан боғлиқлиги аниқланган; 
илк бор ишлаб чиқилган прогностик шкала кўрсаткичлари асосида, 5 ва ундан юқори балл тўплаган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг асоратли кечиши ҳамда туғруқнинг эрта бошланиши, кесарча кесиш, чақалоқларда нафас етишмовчилиги ва ўпканинг сунъий вентиляциясига эҳтиёж ҳолатлари юқори хавф билан боғлиқлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлимида олиб бориш тактикаси ишлаб чиқиш ва акушерлик ҳамда перинатал асоратларни камайтириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими ҳолатларида асоратларнинг ривожланиш хавфини баҳолаш мақсадида саккизта клиник ва инструментал мезонлар асосида ҳомиладорларни асоратлар хавфига қараб тоифалаш имконини берувчи прогностик шкала ишлаб чиқилганлиги бўйича тавсиялар РИОваБСИАТМнинг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартдаги №29 у-т/14-сон билан тасдиқланган “Кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомила антенатал ўлими кузатилган ҳомиладорларни олиб боришнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур тавсия Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоятидаги филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 255-сон ҳамда Сирдарё вилоятидаги филиали бўйича 10.06.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 14 июлдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: прогностик шкала асосида ҳомиладорларни хавф гуруҳларига тоифалаш орқали тирик қолган ҳомилада асоратларни эрта аниқлаш, асосланмаган шошилинч аралашувлар ва асоссиз туғруқ чақириш ҳолатларини камайтириш, шунингдек перинатал назоратни индивидуаллаштириш имкони яратилди. 39 нафар ҳомиладор аёлда ултратовуш текшируви, допплерометрия, кардиотокография, қон таҳлиллари ва яллиғланиш биомаркерлари асосида динамик мониторинг олиб борилиши клиник қарорларнинг асосланганлигини таъминлади ҳамда перинатал натижаларни яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: 39 нафар ҳомиладор аёлни прогностик шкала асосида индивидуал тактика бўйича текшириш, кузатиш ва даволашнинг умумий харажатлари 325800000 сўмни ташкил этган бўлиб, барча беморларга юқори хавф гуруҳи учун хос бўлган стандарт интенсив чоралар қўлланилган тақдирда бу кўрсаткич тахминан 421000000 сўмга етар эди; демак, прогностик шкаладан фойдаланиш ҳисобига 95200000 сўм, яъни ҳар бир бемор учун ўртача 2441000 сўм иқтисодий тежамга эришилди. Хулоса: ишлаб чиқилган прогностик шкала ва индивидуаллаштирилган олиб бориш тактикаси монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими ҳолатларида клиник натижаларни яхшилаш билан бирга тиббий ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлади ҳамда ушбу ёндашувнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан самарали эканини исботлади.
иккинчи илмий янгилик: монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда асоратлар ривожланиш хавфини аниқлашда аҳамиятли бўлган клиник, лаборатор ва инструментал диагностика мезонлари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартдаги №29 у-т/14-сон билан тасдиқланган “Кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомила антенатал ўлими кузатилган ҳомиладорларни олиб боришнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоятидаги филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 255-сон ҳамда Сирдарё вилоятидаги филиали бўйича 10.06.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 14 июлдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: аниқланган клиник ва инструментал мезонлар асосида ишлаб чиқилган прогностик шкала ёрдамида ҳомиладор аёлларни хавф даражасига кўра тоифалаш имкони яратилди, бу клиник қарор қабул қилишни соддалаштирди, асоратларни эрта аниқлаш, ҳомиладорликни давом эттириш қилиш, тирик қолган ҳомиланинг саломатлигини сақлаш ва перинатал йўқотишларни камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: 39 нафар ҳомиладор аёлда С-реактив оқсил (32900 сўм), прокальцитонин (78300 сўм), умумий қон таҳлили (52600 сўм), ултратовуш текшируви (208000 сўм), допплерография (132400 сўм) ва кардиотокография (121000 сўм) каби лаборатор ва инструментал текширувлар ўтказилиб, ҳар бир бемор учун 625200 сўм, умумий ҳисобда эса 24382800 сўм маблағ сарфланди; прогностик шкала асосида хавф гуруҳларига мақсадли тақсимлаш туфайли ортиқча стационар ётқизишлар, асоссиз кесарча кесиш ва интенсив муолажалар камайишига эришилиб, тиббий ресурслардан мақсадли фойдаланиш таъминланди. Хулоса: ишлаб чиқилган прогностик шкала ва индивидуаллаштирилган олиб бориш тактикаси монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими ҳолатларида клиник ва иқтисодий жиҳатдан самарали эканини исботлади ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини яратди.
учинчи илмий янгилик: монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими ҳолатларида ҳомиладорликни давом эттириш ёки тугатиш мезонлари илмий жиҳатдан асослаб берилганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартдаги №29 у-т/14-сон билан тасдиқланган “Кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомила антенатал ўлими кузатилган ҳомиладорларни олиб боришнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоятидаги филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 255-сон ҳамда Сирдарё вилоятидаги филиали бўйича 10.06.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 14 июлдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: тадқиқот давомида прогностик шкала ва индивидуаллаштирилган олиб бориш тактикаси қўлланилиши ҳар бир ҳомиладор аёлда хавф даражаси ва тирик қолган ҳомиланинг ҳолатига мос бошқарувни таъминлаб, ҳомиладорликни хавфсиз муддатгача давом эттириш, зарурат бўлганда туғруқни ўз вақтида амалга ошириш ва чақалоқ саломатлигини сақлаш имконини яратди, бу эса нафас етишмовчилиги, реанимация эҳтиёжи ва перинатал йўқотишларни камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: прогностик шкала асосида ишлаб чиқилган алгоритм қўлланилган проспектив гуруҳда кесарча кесиш амалиётига бўлган эҳтиёж таққослаш гуруҳига нисбатан 22% га камайган (82% ўрнига 60%), бу тахминан 9 та операциянинг олдини олиш имконини бериб, ўртача 12000000 сўмлик бир операция ҳисобида 108000000 сўм тежамкорликка эришилди; шунингдек, аёлларда туғруқдан кейинги реанимация эҳтиёжи 15% га, янги туғилган чақалоқларда реанимация эҳтиёжи 20% га ва сунъий ўпка вентиляциясига муҳтожлик 10% га камайиши ҳисобига қўшимча харажатлар қисқарди ва умумий иқтисодий тежам 131651200 сўмни, яъни ҳар бир аёл ҳисобига ўртача 3376954 сўмни ташкил этди. Хулоса: ишлаб чиқилган прогностик шкала ва индивидуаллаштирилган олиб бориш тактикаси монохориал кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомиланинг антенатал ўлими ҳолатларида клиник натижаларни яхшилаш билан бирга тиббий ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлаб, юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эга эканини исботлади.
тўртинчи илмий янгилик: прогностик шкала бўйича 5 ва ундан юқори балл тўплаган аёлларда асоратлар ривожланиш хавфи юқори эканлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 30 мартдаги №29 у-т/14-сон билан тасдиқланган “Кўп ҳомилали ҳомиладорликда бир ҳомила антенатал ўлими кузатилган ҳомиладорларни олиб боришнинг замонавий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоятидаги филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 255-сон ҳамда Сирдарё вилоятидаги филиали бўйича 10.06.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 14 июлдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: прогностик шкала бўйича 5 ва ундан юқори балл тўплаган ҳомиладор аёлларда асоратли кечиш хавфининг юқори эканлигини эрта аниқлаш имкони яратилди, бу юқори хавф гуруҳини ўз вақтида ажратиш, хавфи паст ва ўрта тоифадаги аёлларда ортиқча тиббий аралашувларни камайтириш, тирик қолган ҳомиланинг саломатлигини сақлаш, перинатал асоратлар (нафас етишмовчилиги, реанимация ва сунъий ўпка вентиляцияси) частотасини қисқартириш ҳамда перинатал натижаларни яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: прогностик шкала асосида индивидуаллаштирилган олиб бориш тактикасини қўллаш ҳисобига кесарча кесиш амалиётининг частотаси 22% га камайди (тахминан 9 та операция олди олинди), бу ўртача 12000000 сўмлик бир операция ҳисобида 108000000 сўм тежамкорликка олиб келди; шунингдек, оналарда туғруқдан кейинги реанимация эҳтиёжи 15% га (тахминан 6 ҳолат) ва янги туғилган чақалоқларда реанимация эҳтиёжи 20% га (8 ҳолат) камайиши ҳисобига қўшимча харажатлар қисқарди, сунъий ўпка вентиляциясига эҳтиёжнинг 10% га камайиши натижасида яна тежамга эришилди, жами иқтисодий самарадорлик 131651200 сўмни, яъни ҳар бир аёл ҳисобига ўртача 3376954 сўмни ташкил этди. Хулоса: прогностик шкала асосида ҳомиладор аёлларни хавф даражасига кўра тоифалаш ортиқча аралашувларни камайтириш, клиник қарорларни мақсадли қабул қилиш ва тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини бериб, мазкур ёндашувнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан самарали эканини исботлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish