Улуғбекова Гулрухан Жураевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):   “Саратон касалликларига қарши таъсир кўрсатувчи халқ табобати воситаларининг макрофаглар морфологиясига таъсири”, 14.00.41- Халқ табобати.  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib4817.
 Илмий маслаҳатчи: Маматова Иродахон Юсуповна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар:  Фаттаҳов Нусратилло Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мирсайдуллаев Мирмахмуд Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Мўминжон Юсупович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саратон касаллигига қарши халқ табобати воситаларининг макрофаглар морфологияси ва функционал ҳолатига таъсирини аниқлаш орқали самарали ва хавфсиз фитотерапевтик воситалар ишлаб чиқиш учун илмий-амалий асосларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор халқ табобатида қўлланиладиган “Мажмуий Рахмоний” ва “Аскальций” табиий комплексларининг CD80, CD86, CD163 ва CD206 маркерлари экспрессиясига таъсири аниқланиб, уларнинг проинфламатор (M1) фенотипни фаоллаштирувчи ва иммуно супрессив (M2) фенотипни камайтирувчи хусусиятлари аниқланган. 
In vivo шароитда “Мажмуий Рахмоний” ва “Аскальций” озиқ-овқат қўшилмаларининг глиобластома ҳужайралари билан кокультура модели ҳамда глиобластома моделли ҳайвонларда ангиогенезни сусайтириши, иммун ҳужайралар инфильтрациясини ошириши ва ўсма массаси ҳамда метастазлар сонини камайтириши орқали аниқ антитумор ва иммунорегулятор фаолликка эга эканлиги исботланиб, макрофаглар орқали воситачилик қилувчи апоптоз-иммунорегулятор интеграцион модели ишлаб чиқилган.
халқ табобатида қўлланиладиган табиий комплексларнинг токсикологик хавфсизлик даражаси (LD₅₀, ALT, AST, креатинин, билирубин) аниқланиб, уларнинг токсик бўлмаган, клиник қўлланиш учун хавфсиз дозалари белгиланиб, антиоксидант фаолликни ошириши, яллиғланиш медиаторлари (IL-6, TNF-α, IL-10) балансини тиклаши ва IL-10/TNF-α нисбати орқали иммун гомеостазни меъёрлаштириши илмий асосланган.
мажмуий Раҳмоний ва Аскальций озиқ овқат қўшилмаларини доксорубицин билан синергик таъсири аниқлаш натижасида уларнинг цитотоксик самарадорлигини оширувчи ва токсик таъсирини камайтирувчи, саратон ҳужайраларини нишонли апоптозга йўналтириш эвазига иммун тизим фаолиятини кучайтириш хусусияти исботланган;
Ўзбекистон шароитидаги маҳаллий табиий препаратларга асосланган, токсик бўлмаган иммуномодулятор воситалар (Мажмуий Раҳмоний ва Аскальций) асосида саратон иммунотерапиясида қўллаш учун илмий асосланган фитотерапевтик модель ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
биринчи илмий янгилик: илк бор халқ табобатида қўлланиладиган “Мажмуий Рахмоний” ва “Аскальций” табиий комплексларининг CD80, CD86, CD163 ва CD206 маркерлари экспрессиясига таъсири аниқланиб, уларнинг проинфламатор (M1) фенотипни фаоллаштирувчи ва иммуно супрессив (M2) фенотипни камайтирувчи хусусиятларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган модель учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан фойдали модель патенти олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказининг 2025 йил 13 январдаги FAP2762-сон фойдали модель патенти. Ижтимоий самарадорлиги: Саратон касаллигида иммун жавобни фаоллаштириб, даволаш самарадорлиги ва беморлар ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Маҳаллий, патентланган препаратлар импорт дори воситалари ва даволаш ҳаражатларини камайтирган. “Мажмуий Рахмоний” ва “Аскальций” табиий комплексларини кимётерапия билан бирга қўллаш бемор бошига I курс харажатини 25–35 % га камайтириб, ўртача 600–660 минг сўм тежамкорликни таъминлади. Бу комбинация тиббий самарадорлик ва иқтисодий тежамкорликни оптимал мувозанатда бирлаштиради.
иккинчи илмий янгилик: In vivo шароитда “Мажмуий Рахмоний” ва “Аскальций” препаратлари глиобластома ҳужайралари билан кокультура модели ҳамда глиобластома моделли ҳайвонларда ангиогенезни сусайтириши, иммун ҳужайралар инфильтрациясини ошириши ва ўсма массаси ҳамда метастазлар сонини камайтириши орқали аниқ антитумор ва иммунорегулятор фаолликка эга эканлиги исботланиб, макрофаглар орқали воситачилик қилувчи апоптоз-иммунорегулятор интеграция модели ишлаб чиқишга оид таклифлардан AL-7823051378 лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 2024 йил 31 майдаги 7823051378- сон шартнома асосида бажарилган). Ижтимоий самарадорлиги: Иммун инфильтрациянинг ошиши ва ангиогенезнинг сусайиши натижасида ўсма массаси 30–45 % га, метастазлар сони 40 % гача камайиб, беморларнинг яшаш прогнози сезиларли яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: Аджувант қўллаш ҳисобига кимётерапия дозаси 20–30 % га қисқариб, даволаш билан боғлиқ умумий харажатлар ўртача 25–35 % га камайган.
учинчи илмий янгилик:  халқ табобатида қўлланиладиган табиий комплексларнинг токсикологик хавфсизлик даражаси (LD₅₀, АЛТ, АСТ, креатинин, билирубин) аниқланиб, уларнинг токсик бўлмаган, клиник қўлланиш учун хавфсиз дозалари белгиланиб, антиоксидант фаолликни ошириши, яллиғланиш медиаторлари (IL-6, TNF-α, IL-10) балансини тиклаши ва IL-10/TNF-α нисбати орқали иммун гомеостазни меъёрлаштириши илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 августдаги 109а-25-сон билан тасдиқланган  “Цитокин профилини аниқлаш бўйича услубий тавсиянома мазмунига  сингдирилиб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали давлат муассасаси амалиётига жорий қилинган (Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 3 сентябрдаги А-125-сон, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил  7 октябрдаги 144-сон  буйруғи, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 12 декабрдаги 31/м-06 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беъморларда иммун ҳолатни эрта ва аниқ баҳолаш имконини бериб, даволаш самарадорлигини оширади ҳамда уларларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: лаборатор таҳлил ва даволаш харажатлари 25–30 % гача камайиб, реагент сарфи қисқаради ва ҳар бир бемор учун ўртача 700–900 минг сўм маблағ тежалган.
тўртинчи илмий янгилик: Мажмуий Раҳмоний ва Аскальций озиқ овқат қўшилмаларини доксорубитсин билан синергик таъсири аниқлаш натижасида уларнинг цитотоксик самарадорлигини оширувчи ва токсик таъсирини камайтирувчи, саратон ҳужайраларини нишонли апоптозга йўналтириш эвазига иммун тизим фаолиятини кучайтириш хусусиятини аниқлашга оид илмий натижалар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 августдаги 109-25-сон билан тасдикланган  “табиий комплексларнинг доксорубитсин билан синергик апоптоз таъсирини баҳолаш комбинацион модель)” номли услубий тавсиянома хамда 2025 йил 28 августдаги 110-25-сон билан тасдиқланган  “Глиобластома терапиясида халқ табобати воситаларининг клиник қўлланилиши ва иммунорегулятор самараси” номли услубий тавсиянома мазмунига  сингдирилган ҳолда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали давлат муассасаси ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали давлат муассасаси амалиётига жорий этилган (Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 3 сентябрдаги А-125-сон хамда   Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил  7 октябрдаги 144-сон  буйруқлари, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 12 декабрдаги 31/м-06 сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: Табиий комплекслар ва доксорубитсин комбинацияси глиобластома беморларида даволаш самарадорлигини ошириб, токсик асоратларни камайтириш орқали ҳаёт сифатини яхшилайди ҳамда халқ табобати воситаларини клиник амалиётга интеграциялаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Комбинацион ёндашув кимётерапия дозаларини камайтиришга, даволаш харажатларини оптималлаштиришга ва маҳаллий, арзон табиий препаратлар ҳисобига импорт дори воситаларига бўлган иқтисодий қарамликни қисқартиришга хизмат қилган.
бешинчи илмий янгилик: Ўзбекистон шароитидаги маҳаллий табиий препаратларга асосланган, токсик бўлмаган иммуномодулятор воситалар (Мажмуий Раҳмоний ва Аскальций) асосида саратон иммунотерапиясида қўллаш учун илмий асосланган фитотерапевтик модель ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Халқ табобати маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ табобати марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 2/12-ИЛ-сон буйруғи).  Ижтимоий самарадорлиги: саратон микро-муҳитида иммун гомеостазни тиклашга хизмат қилиб, токсик бўлмаган маҳаллий иммуномодулятор воситалар орқали беморларнинг узоқ муддатли клиник натижалари ва ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқилган фитотерапевтик ва комбинацион ёндашув импорт қилинадиган юқори нархли иммунотерапевтик препаратларга бўлган эҳтиёжни камайтириб, даволаш жараёнининг умумий харажатларини оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish