Мамажонов Зафар Абдужалиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пуринергик рецепторларнинг табиий ингибиторлари: саратон патогенезида янги терапевтик нишонлар”, 14.00.41- Халқ табобати.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc /Tib4818.
Илмий маслаҳатчи: Маматова Иродахон Юсуповна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Каюмов Ҳолмурод Наимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Миррахимов Жамшид Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маматқулова Сурайё Абдусаматовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пуринергик рецепторларнинг табиий келиб чиқишга эга ингибиторларини аниқлаш ва улар асосида саратон касаллигининг ривожланиш механизмларини тартибга солувчи янги терапевтик нишонларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор пуринергик рецепторларни модуляция қилиш (аденозин ҳосил бўлишини камайтириши, CD39/CD73 экспрессиясини пасайтириши ва А₂А рецепторини блоклаши имкониятлари) мумкинлиги исботланган Ўзбекистон шароитида маҳаллий хомашё асосида тайёрланган, токсик бўлмаган ва самарали иммуномодулятор воситалар ишлаб чиқилган.
табиий комплексларнинг яллиғланиш ва апоптоз маркерларига таъсири. Пуринергик сигнализация билан боғлиқ IL-1β, TNF-α, IL-10 va TGF-β каби биомаркерлар ўрганилиб, табиий комплекслар таъсирида IL-10/TNF-α нисбатини нормаллаштиргани, яллиғланиш маркерларини пасайтиргани ва апоптоз жараёнини 2–3 баравар оширгани оқим ситометрия (Annexin-V/PI) натижалари асосида исботланган.
табиий комплексларнинг антирадикал, антиоксидант ва иммунорегулятор хусуси ятлари, ҳужайра ҳаётийлиги (МТТ) ва аденозин/цитокин профили (ELISA) аниқланди. In vivo таҳлилларида ALT, AST, LDH, CRP ва MDA кўрсаткичларининг физиологик меъёрга қайтиши уларнинг паст токсиклик ва юқори терапевтик индексга эга эканлиги исботланган.
Asmair ва AszafIr комплексларнинг доксорубицин билан молекуляр ва ҳужайравий даражадаги синергик таъсири аниқланиб, ушбу комбинация саратон ҳужайраларида цитотоксик самарадорликни сезиларли даражада кучайтириши билан бирга, соғлом тўқималарга нисбатан токсик таъсирни камайтирувчи янги комбинацион терапевтик ёндашув модели сифатида илмий жиҳатдан асосланган.
халқ табобати усуллари билан уйғунлаштирилган фитотерапевтик усуллар ёрдамида Asmair ва AsZafIr биологик фаол қўшилмалар асосида саратон иммунотерапиясида қўллаш учун илмий жиҳатдан асосланган фитотерапевтик модель ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
биринчи илмий янгилик: илк бор пуринергик рецепторларни модуляция қилиши (аденозин ҳосил бўлишини камайтириши, CD39/CD73 экспрессиясини пасайтириши ва А₂А рецепторини блоклаши имкониятлари) исботланган Ўзбекистон шароитида маҳаллий хомашё асосида тайёрланган, токсик бўлмаган ва самарали иммуномодулятор воситалар ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2024 йил 31 майда молиялаштирилган лойиҳа доирасида (#AL-7823051378-сон шартнома) хамда 2025 йил 15 декабрдаги 01-28/12106-сон Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимойий самарадорлиги: беъморларда иммуносупрессив ҳолатни камайтириб, саратон ва яллиғланиш касалликларида хавфсиз ҳамда самарали даволаш ёндашувларини жорий этишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: табиий пуринергик ингибиторлар импорт дори воситаларига қарамликни камайтириб, дори ишлаб чиқариш ва клиник даволаш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш имконини беради. Сут бези саратони беморларида табиий комплекслар 6 ойлик стандарт кимётерапия давомида қўлланганда, даволашни 1 ойга қисқартириб токсикликни камайтиради, бемор бошига ўртача 68,8 млн сўм тежамкорликни таъминлайди ва 100 бемор учун 6 ойда 6,9 млрд сўм иқтисодий самарага эришилади, бу ремиссия тезлиги 20–25 % ошиши ва реабилитация даврининг қисқариши билан боғлиқ.
иккинчи илмий янгилик: табиий комплексларнинг яллиғланиш ва апоптоз маркерларига таъсири. Пуринергик сигнализация билан боғлиқ IL-1β, TNF-α, IL-10 ва TGF-β каби биомаркерлар ўрганилиб, табиий комплекслар таъсирида IL-10/TNF-α нисбатини нормаллаштиргани, яллиғланиш маркерларини пасайтиргани ва апоптоз жараёнини 2–3 баравар оширгани оқим ситометрия (Annexin-V/PI) натижалари билан тасдиқланиб, бу бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 августдаги 112-25-сон билан тасдиқланган “Пуринергик сигнализация тизими ва унинг табиий модуляторлари: сут бези саратони иммуномикромуҳитидаги роли” номли услубий тавсиянома мазмуънига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 3 сентябрдаги 126-сон хамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 7 октябрдаги 145-сон буйруқлари, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 12 декабрдаги 31/м-07 сон хулосаси билан амалиойтга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: пуринергик сигнализацияни тартибга солиб, иммун фаолликни тиклайди ва саратон билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: импорт препаратларга эҳтиёжни камайтириб, даволаш ва реабилитация харажатларини қисқартиради.
учинчи илмий янгилик: табиий комплексларнинг антирадикал, антиоксидант ва иммунорегулятор хусусиятлари, ҳужайра ҳаётийлиги (МТТ) ва аденозин/цитокин профили (ELISA) аниқланди. In vivo таҳлилларида ALT, AST, LDH, CRP va MDA кўрсаткичларининг физиологик меъёрга қайтиши уларнинг паст токсиклик ва юқори терапевтик индексга эга эканлиги исботланиб улар бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 августдаги 110б-25-сон билан тасдикланган “Пуринергик рецепторларни модуляция қилиш орқали сут бези саратонида иммун фаолликни тиклашнинг табиий биофаол комплекслар асосидаги янги терапевтик ёндашуви” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 3 сентябрдаги 126-сон хамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 7 октябрдаги 145-сон буйруқлари хамда Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 12 декабрдаги 31/м-07 сон хулосаси билан амалиойтга жорий этилган. Ижтимойи самарадорлиги: беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнатга лаёқати яхшиланиб, асоратлар ҳамда қайта госпитализация камаяди, оилаларнинг парвариш харажатлари ва психо-эмоционал зўриқиши қисқаради. Иқтисодий самарадорлиги: ALT/AST/LDH/CRP/MDA меъёрлашуви ҳисобига асоратлар, қўшимча дори воситалари, лаборатор мониторинг ва стационар даволаниш харажатлари қисқаради.
тўртинчи илмий янгилик: табиий комплексларнинг доксорубицин билан молекуляр ва ҳужайравий даражадаги синергик таъсири аниқланиб, ушбу комбинация саратон ҳужайраларида цитотоксик самарадорликни сезиларли даражада кучайтириши билан бирга, соғлом тўқималарга нисбатан токсик таъсирни камайтирувчи янги комбинацион терапевтик ёндашув модели сифатидаги илмий асослар Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 августдаги 111-25-сон билан тасдиқланган “Доксорубицин билан синергияда’AsZafIr’ табиий комплексининг апоптотик таъсирини баҳолаш (комбинацион модель)”, 110а-25-сон билан тасдикланган “Пуринергик рецепторларни модуляция қилиш орқали сут бези саратонида иммун фаолликни тиклашнинг табиий биофаол комплекслар асосидаги янги терапевтик ёндашуви” номли услубий тавсиянома хамда 2025 йил 28 августдаги 112-25-сон билан тасдиқланган “Пуринергик сигнализация тизими ва унинг табиий модуляторлари: сут бези саратони иммуномикромуҳитидаги роли” номли услубий тавсиянома мазмуънига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 3 сентябрдаги 126-сон хамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали давлат муассасаси 2025 йил 7 октябрдаги 145-сон буйруқлари, Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 12 декабрдаги 31/м-07 сон хулосаси билан амалиойтга жорий этилган. Ижтимойи самарадорлиги: доксорубицин ва “AsZafIr” синергик комбинацияси амалиётга жорий этилиб, саратон ҳужайраларида самарадорликни оширган ҳолда соғлом тўқималар токсиклигини камайтириши орқали ижтимоий-иқтисодий фойда беради. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар ва қўшимча дори/госпитализация харажатларини камайтириб, даволаш харажатларини оптималлаштириши орқали иқтисодий самарадорликни оширади.
бешинчи илмий янгилик: олинган экспериментал ва клиник натижалар асосида “AsZafIr” ва “Asmair” воситалари асосида саратон иммунотерапиясида қўллаш учун илмий жиҳатдан асосланган фитотерапевтик модель ишлаб чиқилди ва 2025 йил 12 декабрдаги 1/12-IL-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ табобати маркази амалиётига жорий этилди. Ижтмойи смарадорлиги: маҳаллий хомашё асосидаги токсик бўлмаган иммуномодулятор фитомоделни амалиётга жорий этиш беморларнинг ҳаёт сифатини ва даволанишга мослашувини ошириб, импорт дори харажатлари ҳамда асоратлар билан боғлиқ даволаш сарфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: соғлиқни сақлаш тизимида “арзон–хавфсиз–самарали” тамойилига мос бўлиб, онкологик беморларни қўллаб-қувватлашда давлат ва жамият харажатларини оптималлаштириш имконини яратади.