Раҳмонова Гулҳаё Саиджон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим платформалари муҳитида малака ошириш сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped4279
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бахрамов Анвар Ахрарович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиева Махбубахон Рахимжоновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Ботирова Шахло Исамиддиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон таълим платформалари муҳитида малака ошириш сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим платформалари муҳитида малака ошириш сифатини белгиловчи технологик (платформанинг интерфейс архитектураси, аналитик функсионаллик), педагогик (рақамли ўқитиш методлари, шахсийлаштирилган ўқув жараёни), инсоний (мотивацион таъсир, адаптивлик), ташкилий (таълим дастурининг сифати, тезкор алоқа, баҳолаш) омилларни таълимий мақсадларга прагматик қўллаш асосида аниқлаштирилган;
электрон таълим платформасида малака ошириш курсларининг ўқув-услубий таъминоти техник ва технологик стандартлар, эргономик ёндашув ҳамда функсионал-интерактив талаблари дидактик аргументлаш асосида такомиллаштирилган, бунда видеодарсларнинг 6–10 дақиқалик давомийлиги, маъруза материалларининг 5–10 саҳифалик ҳажми, слайдларнинг 12–20 та миқдори ва ҳар бир слайдда 50–70 сўздан иборат ахборот сиғими, ҳар бир мавзу бўйича 3–5 та тест топшириғи, тест саволларида 10–20 сўздан фойдаланиш ҳамда тест бажариш давомийлигини 30–60 сония этиб белгилаш орқали стандартлаштирилган;
электрон таълим платформалари муҳитида малака ошириш сифатини бошқариш модели сифат менежментининг “Деминг–Шухарт цикли” рақамли таълим муҳитига мослаштирилган ҳолда рақамли мониторинг тизимлари ва итератив баҳолаш-модификация алгоритмлардан бошқарув қарорларини қабул қилишга йўналтирилган аналитик механизм сифатида фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим платформаларида малака ошириш сифат самарадорлигини баҳолаш таълимий натижаларни рақамли маълумотлар асосида реал вақт режимида мониторинг қилиш, субектив қониқиш даражаси интерфейс қулайлиги, ўқув-услубий таъминот сифати, фарматив ва сумматив баҳолаш ҳамда интерактивлик даражаси видеодарсларни кўриш фоизи, интерактив топшириқларда қатнашиш тезлигини қўллаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим платформаларида малака ошириш сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон таълим платформалари муҳитида малака ошириш сифатини белгиловчи технологик (платформанинг интерфейс архитектураси, аналитик функсионаллик), педагогик (рақамли ўқитиш методлари, шахсийлаштирилган ўқув жараёни), инсоний (мотивацион таъсир, адаптивлик), ташкилий (таълим дастурининг сифати, тезкор алоқа, баҳолаш) омилларни таълимий мақсадларга прагматик қўллаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий натижалар ва амалий тавсиялар “Электрон таълим муҳитида ўқув жараёнини ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-март 03-33-663-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курси тингловчиларининг масофавий ўқитиш бўйича билимларини бойитишга, масофавий ўқитиш учун ўқув-методик материаллар тайёрлаш кўникмасини ривожлантиришга эришилган;
электрон таълим платформасида малака ошириш курсларининг ўқув-услубий таъминоти техник ва технологик стандартлар, эргономик ёндашув ҳамда функсионал-интерактив талаблари дидактик аргументлаш асосида такомиллаштирилиб, бунда видеодарсларнинг 6–10 дақиқалик давомийлиги, маъруза материалларининг 5–10 саҳифалик ҳажми, слайдларнинг 12–20 та миқдори ва ҳар бир слайдда 50–70 сўздан иборат ахборот сиғими, ҳар бир мавзу бўйича 3–5 та тест топшириғи, тест саволларида 10–20 сўздан фойдаланиш ҳамда тест бажариш давомийлигини 30–60 сония этиб белгилаш орқали стандартлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2022-йил 30-декабрдаги “Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш курсларининг 2023-йил учун умумий режасини тасдиқлаш тўгʻрисида” 390-сон буйругʻини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-март 03-33-663-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курслари ўқув-услубий таъминотини ишлаб чиқиш жараёни сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтарилган;
электрон таълим платформалари муҳитида малака ошириш сифатини бошқариш модели сифат менежментининг “Деминг–Шухарт цикли” рақамли таълим муҳитига мослаштирилган ҳолда рақамли мониторинг тизимлари ва итератив баҳолаш-модификация алгоритмлардан бошқарув қарорларини қабул қилишга йўналтирилган аналитик механизм сифатида фойдаланиш асосида такомиллаштиришга доир назарий-амалий тавсиялардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида бажарилган “Узлюксиз касбий ривожлантириш-2022” лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-март 03-33-663-сон маълумотномаси). Натижада электрон таълим платформасида малака ошириш жараёнини режалаштириш ва самарадорлигини мониторинг қилишни оптималлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
электрон таълим платформаларида малака ошириш сифат самарадорлигини баҳолаш таълимий натижаларни рақамли маълумотлар асосида реал вақт режимида мониторинг қилиш, субектив қониқиш даражаси интерфейс қулайлиги, ўқув-услубий таъминот сифати, фарматив ва сумматив баҳолаш ҳамда интерактивлик даражаси видеодарсларни кўриш фоизи, интерактив топшириқларда қатнашиш тезлигини қўллаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Электрон таълим муҳитида ўқув жараёнини ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-март 03-33-663-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курси тингловчиларининг интерактивлигини ошириш ва электрон баҳолашни қизиқарли ва шаффоф амалга оширишга доир кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.