Қурбонов Бобур Чоршанбиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мажолис ун-нафоис” ва “Латойифнома” тазкиралари қиёсий тадқиқи: анъана ва ворисийлик, бадиий услуб хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1632
Илмий раҳбар: Дилором Салоҳий Исомиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Умурова Гузал Хотамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Иззатиллаев Парвиз Иноятиллаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади “Мажолис ун-нафоис” асарининг форсча ҳамда русча таржималарини бадиий услуб, образлилик, ғоявий ва фалсафий муштараклик, аслиятдаги матнни таржималар асосида қиёсий таҳлил қилиш, анъана ва ворисийлик, илмий-бадиий услуб сақланиши масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Мажолис ун-нафоис”да келтирилган шоирлардан баъзилари ҳақидаги маълумотларнинг “Латойифнома”да йўқлиги, улардан айримларининг исмларининг бошқача баён этилганлиги, таржима қилинган маълумотларга қўшимча маълумотлар киритилганлиги, баъзи шоирлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ баён этилмаганлиги исботланган;
Фахрий Ҳиравийнинг шарҳларида танқидий услубнинг етакчилиги, шоирларни таърифлашда ижобий сифатлар билан бирга уларнинг “лаванд”, “лоуболий” каби салбий хислатларини ҳам келтирилиши, бу муаллифнинг ахлоқий ғояларни тарғиб қилишдаги ўзига хос услубини намоён этганлиги ҳамда “Латойифнома”нинг охирида “Ҳазрати Осафсифоти“га бағишланган кичик бир бўлим Шоҳ Исмоил Сафавийнинг вазири Мирзо Шоҳ Ҳусайнга бағишлаб ёзилганлиги аниқланган;
“Латойифнома” асарининг “Мажолис ун-нафоис” ва бошқа таржималаридан фарқли томонлари аниқланиб, муаллиф унга яна битта мажлис, яъни тўққизинчи мажлисни илова қилганлиги, бу мажлисда Ҳазрат Навоийнинг васфлари келтирилиб, “Мажолис ун-нафоис”да Навоий томонидан исмлари айтилмаган яна 189 та шоир ҳақида маълумот берилганлиги, “Латойифнома” биринчи таржима эканлиги исботланган;
 “Мажолис ун-нафоис”нинг русча таржимаси саналган “Собрание избранных” илк бор аслиятдаги матн асосида очиб берилиб, таржима жараёнида эски ўзбек алифбосидаги ёзувни ўқиш, табдил ва таржимасини амалга ошириш жараёнидаги маъно ва шакл нуқтаи назардан нуқсонлар ҳамда баҳсли ўринлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мажолис ун-нафоис” ва “Латойифнома” тазкиралари қиёсий тадқиқи: анъана ва ворисийлик, бадиий услуб хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Мажолис ун-нафоис”да келтирилган шоирлардан баъзилари ҳақидаги маълумотларнинг “Латойифнома”да йўқлиги, улардан айримларининг исмларининг бошқача баён этилганлиги, таржима қилинган маълумотларга қўшимча маълумотлар киритилганлиги, баъзи шоирлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ баён этилмаганлигини исботлашга оид хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП- ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 21-июлдаги 2062/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишининг туркий ва форсий тилларида яратилган тазкираларнинг қиёсий тадқиқи, анъана ва ворисийлик, бадиий услуб хусусиятлари тўғрисидаги таҳлиллар хулосаси ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик, лингвистик таржимашунослик борасидаги билимларини ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда хизмат қилган;
Фахрий Ҳиравийнинг шарҳларида танқидий услубнинг етакчилиги, шоирларни таърифлашда ижобий сифатлар билан бирга уларнинг “лаванд”, “лоуболий” каби салбий хислатларини ҳам келтирилиши, бу муаллифнинг ахлоқий ғояларни тарғиб қилишдаги ўзига хос услубини намоён этиш ҳамда “Латойифнома”нинг охирида “Ҳазрати Осафсифоти“га бағишланган кичик бир бўлим Шоҳ Исмоил Сафавийнинг вазири Мирзо Шоҳ Ҳусайнга бағишлаб ёзилганлигини аниқлашга оид таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастури 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 25-июлдаги 2083/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилшунослик ва адабиётшунослик терминларининг электрон маълумотлар базасини яратиш жараёнида ўзбек тилининг тазкирачилик ва зуллисонайнлик анъаналарига оид атамалари ва уларнинг ижтимоий-тарихий мазмун-моҳиятини ифодалаш такомиллашган;
“Латойифнома” асарининг “Мажолис ун-нафоис” ва бошқа таржималаридан фарқли томонларини аниқлаш, муаллиф унга яна битта мажлис, яъни тўққизинчи мажлисни илова қилганлиги, бу мажлисда Ҳазрат Навоийнинг васфлари келтирилиб, “Мажолис ун-нафоис”да Навоий томонидан исмлари айтилмагани яна 189 та шоир ҳақида маълумот берилганлиги, “Латойифнома” биринчи таржима эканлигини исботлашга оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5-сон “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 06-июлдаги 2796/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада туркий ва форсий тилларда яратилган тазкираларининг илмий-бадиий услуби чоғиштирма таҳлили асосидаги янги маълумотлар билан лойиҳа ресурслари такомиллашувига эришилган;
“Мажолис ун-нафоис”нинг русча таржимаси саналган “Собрание избранных” илк бор аслиятдаги матн асосида очиб берилиши, таржима жараёнида эски ўзбек алифбосидаги ёзувни ўқиш, табдил ва таржимасини амалга ошириш жараёнидаги нуқсонлар ҳамда баҳсли ўринлар мавжудлигини исботлашга оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2022-йил 24-июл куни эфирга узатилган “Нажот таълимда” кўрсатувининг навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26-июлдаги 01-12/269-сон маълумотномаси). Натижада телерадиокомпания ижодий жамоаси тазкиранавислик тарихи, бадиий асарлар таржимаси масалалари ҳақидаги хулосаларни телетомошабинларга етказиши учун замин яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish