Усмонова Азиза Тўлқин қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаблари имижини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш”, 
13.00.07 – Таълимда менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5340
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пахрутдинов Шукриддин Илясович, сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Байбаева Муҳайё Худойбергеновна педагогика фанлари доктори,  профессор. Маматқулов Давлатжон Махаматжонович фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактаблари имижини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотниннг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактаблари бренд имижини стратегик коммуникация воситалари (ижтимоий медиа, расмий веб-сайт, пресс-релизлар) билан корпоратив қадриятлар тизимининг прогрессив даражасини функсионал бошқарув мақсадларига кўра тизимли-компетенсионал трансформасиялаш асосида аниқланган;
умумтаълим мактаблари имижини шакллантиришнинг “4Д рақамли коммуникация” модели (мулоқот, таҳлил қилиш, тақдим этиш, натижа) педагогларнинг касбий идентитети ҳамда муассаса қадриятларини рефлексив мулоқот фаоллиги асосида интегратив-воситачиликни консолидасиялаш орқали такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларини бошқаришда мотивацион, педагогик, ташкилий, рақамли ва ижтимоий-имиж компонентларини (педагоглар салоҳияти, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, бренд сифатида тан олиниши) ягона тизим сифатида бирлаштиришга асосланган “мактаб – жамоатчилик – медиа” триадали механизми ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактаблари имижи самарадорлигини аниқлашда педагог кадрлар салоҳияти, ўқув жараёни натижалари, рақамли фаоллик, жамоатчилик ишончи ва хавфсиз таълим муҳити асосида ижтимоий қадриятларга асосланган “Мактаб имиж индекси” ишлаб чиқилган, мазкур индекс асосида мактаб фаолиятини яхшилашга қаратилган педагогик интервенсияларни гибрид интегратив ёндашув асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари бошқаруви самарадорлигини оширишда мактаб имижини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
умумтаълим мактаблари бренд имижини стратегик коммуникация воситалари (ижтимоий медиа, расмий веб-сайт, пресс-релизлар) билан корпоратив қадриятлар тизимининг прогрессив даражасини функсионал бошқарув мақсадларига кўра тизимли-компетенсионал трансформасиялаш асосида аниқлашга оид таклиф ва тавсиялар “Умумтаълим мактаблари имижини шакллантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 04-02/3-11-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб раҳбар-ходимларининг самарали бошқарувни ташкил этиш кўникмалари ривожлантирилган;
умумтаълим мактаблари имижини шакллантиришнинг “4Д рақамли коммуникация” модели (мулоқот, таҳлил қилиш, тақдим этиш, натижа) педагогларнинг касбий идентитети ҳамда муассаса қадриятларини рефлексив мулоқот фаоллиги асосида интегратив-воситачиликни консолидасиялаш орқали такомиллаштиришга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар “Умумтаълим мактаблари имижини шакллантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда “Узлюксиз касбий ривожлантириш-2022” номли амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 04-02/3-11-сон маълумотномаси ҳамда (А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг 2024 йил 18 ноябрдаги 01/09-1557-сон маълумотномаси). Натижада, менежерлик курслари ўқув режалари мазмуни “Мактаб имижини шакллантириш” мавзусини киритиш асосида такомиллаштирилган. 
умумтаълим мактабларини бошқаришда мотивацион, педагогик, ташкилий, рақамли ва ижтимоий-имиж компонентларини (педагоглар салоҳияти, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, бренд сифатида тан олиниши) ягона тизим сифатида бирлаштиришга асослаган “мактаб – жамоатчилик – медиа” триадали механизмидан “Мактаб бошқарувида жамоатчилик ва ота-оналар билан оʻзаро ҳамкорлик” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Ўқув-методик ишларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларни мактабгача ва мактаб таълим муассасаларида фойдаланишга тавсия этиш (гриф бериш) бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш” йиғилишнинг 2025-йил 27-октябрдаги 2-сон қарори асосида 7-рақамли гувоҳномаси,). Натижада, умумтаълим мактаб раҳбарлари бошқарувида ташкилот имижини шакллантириш механизмларини қўллаш кўникмалари ривожлантирилган.
умумтаълим мактаблари имижи самарадорлигини аниқлашда педагог кадрлар салоҳияти, ўқув жараёни натижалари, рақамли фаоллик, жамоатчилик ишончи ва хавфсиз таълим муҳити асосида ижтимоий қадриятларга асосланган “Мактаб имиж индекси” ишлаб чиқилган, мазкур индекс асосида мактаб фаолиятини яхшилашга қаратилган педагогик интервенсияларни гибрид интегратив ёндашув асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Менежерлик ўқув курслари”нинг дастури мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 12-июндаги 06-36-1429-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаб раҳбарларининг “Жамоатчилик ва ота-оналар билан ўзаро муносабат/ҳамкорлик” модулини ўқитиш юзасидан касбий компетенсияларини шакллантиришнинг методик таъминоти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish