Тоҳирова Шоҳсанам Юнусовнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Энергетика йўналиши талабаларининг инглиз тили дарсларида лексик компетенсияни кейс технологиялари воситасида ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз  тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7545
Илмий раҳбар: Холиёров Бунёд Ҳусанович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.08.05
Расмий оппонентлар: Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупова Шоира Батировна, педагогика фанлари доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: энергетика йўналиши талабаларининг инглиз тили дарсларида лексик компетенсияни кейс технологиялари воситасида ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Махсус мақсадлар учун инглиз тили ўқитишда лексик компетенсияни кейс технологиялари воситасида ривожлантиришга доир халқаро тажриба билан уйғунлашган миллий тенденсия ўқув жараёнига татбиқ этилган;
энергетика соҳасига ихтисослашган таълим муассасаларида талабаларнинг лексик компетенсиясини оширишда юзага келувчи муаммоларнинг тизимлаштирилган базаси ҳамда уларнинг ечимига қаратилган кейс технологиялар портфолиоси яратилган;
талабаларнинг лексик компетенсиясини инновацион педагогик технологияларнинг интерфаол усулларидан бўлган кейслар ҳамда ахборот технологиялар билан гибрид шаклда қўллаган ҳолда ривожлантирувчи такомиллашган машқлар тизими ишлаб чиқилган;
энергетика йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини кейс технологиялари асосида ривожлантиришга йўналтирилган терминологик минимум жамланган ҳамда махсус энергетик лексик бирликлар базаси тизимлаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олий таълим муассасаларида энергетика йўналиши талабаларининг инглиз тили дарсларида лексик компетенсияни кейс технологиялари воситасида ривожлантириш методикаси бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
махсус мақсадлар учун инглиз тили ўқитишда лексик компетенсияни кейс технологиялари воситасида ривожлантиришга доир халқаро тажриба билан уйғунлашган миллий тенденсия ўқув жараёнига татбиқ этилган натижалардан “Энглиш фор Алтернативе Энергй” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олій таълім, фан ва инновациялар вазірлігінінг 2024-йіл 07-майдагі “149”-сон буйруғі; № 895100 нашр гувоҳномасі). Натижада ўқув қўлланманинг таркибий қисмларида энергетика таълим йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган соҳавий мавзулар тизими шакллантирилди ва амалиётга татбиқ этилди;
энергетика соҳасига ихтисослашган таълим муассасаларида талабаларнинг лексик компетенсиясини оширишда юзага келувчи муаммоларнинг тизимлаштирилган базаси ҳамда уларнинг ечимига қаратилган кейс технологиялар портфолиоси мазмуни “Cасе Портфолио” номли методик қўлланмага сингдирилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти услубий кенгашининг 2024-йил 26-октябрдаги 3-сон йиғилиши рухсати). Натижада методик қўлланмадан мутассисликка оид энг долзарб муаммоларга асосланган бир қанча кейслар, кейслар асосида тузилган машқлар тизими жой олган. Методик қўлланмада жамланган бирликлар орқали талабаларнинг лексик компетентлигини ошириш мақсад қилинган ва қўлланма амалиётга татбиқ этилган;
талабалар лексик компетенсиясини инновацион педагогик технологияларнинг интерфаол усулларидан бўлган кейслар ҳамда ахборот технологиялар билан гибрид шаклда қўллаган ҳолда ривожлантирувчи такомиллашган машқлар тизими дан 2024-2026-йилларда бажарилган Эрасмус + дастурининг “ИCМ, КА-107-Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, Тҳроугҳ Стафф анд Студент Мобилитй Эхчанге Прожеcц” ‒ Европа иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий таълим муассасалари ўртасида “Халқаро тажриба алмашинуви доирасидаги кредит сафарбарлиги” мавзусидаги халқаро лойиҳасининг ижтимоий фанлар сектори педагогика бўлими доирасида фойдаланилган (Қарши давлат техника университетининг 2026-йил 9-январдаги №17-45-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа халқаро таълим соҳасидаги таълим ва касбий таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари, ривожлантириш стратегиялари ва умумий тенденсиялари ҳамда миллий таълим тизимини жамиятда таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан боғлаш тўғрисидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар билан бойитилган;
энергетика йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини кейс технологиялари асосида ривожлантиришга йўналтирилган терминологик минимум жамланган ҳамда махсус энергетик лексик бирликлар базаси тизимлаштирилган натижалардан 2021-2027-йилларда бажарилиб келинаётган Эрасмус+ дастурининг “КА-1-Мобилитй оф ҳигҳер эдуcатион студенц анд стафф бетwеен ЭУ мембер Статес анд тҳирд cоунтриес ассоcиатед то тҳе Программе анд тҳирд cоунтриес нот ассоcиатед то тҳе програм” ‒ Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Дастурга боғлиқ учинчи мамлакатлар ҳамда Дастурга боғлиқ бўлмаган учинчи мамлакатлар ўртасида “Олий таълим талабалари ва ходимларининг сафарбарлиги” мавзусидаги халқаро лойиҳанинг ижтимоий фанлар сектори педагогика бўлимида фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва манагемент университети Нодавлат олий таълим ташкилотининг 2024-йил 2-декабрдаги 217-сонли маълумотномаси). Натижада энергетика йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини кейс технологиялари асосида ривожлантирувчи лексик мавзулар ҳамда кейсларга асосланган материалларни ўзида жамлаган “Энглиш фор Энергй” wеб платформаси (№ДГУ 43897) лойиҳанинг инглиз тилини махсус мақсадларда ўқитишдаги аҳамиятини янада оширишга хизмат қилган;
Илмий ишнинг натижалари ва материалларидан “ТУМЕД – Интернатионал Алумни Ассоcиатион” томонидан ташкил қилинган лойиҳалардан бири “Улусларарасı Мезунлар Кариер İнşаасı” доирасида педагогика соҳасига оид қисмида қўлланилган (“ТУМЕД – Интернатионал Алумни Ассоcиатион” нинг 2025-йил 20-майдаги  №04/524 сони маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда таълим соҳасида содир бўлаётган ўзгаришлар ва соҳадаги ютуқларнинг илмий ҳамжамиятга таъсирини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish