Ахророва Рузихон Усмановнанинг    
филология фанлари доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Турли нутқ дискурсларининг “ёш”га оид тавсифи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1.DSc/Fil.969  Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдувоҳидович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Якубов Жамолиддин Абдувоҳидович, филология фанлари доктори, ЎДЖТУ профессори; Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, Ренассанс таълим университети профессори; Мўминов Сиддиқжон Мирсобирович филология фанлари доктори, Фарғона давлат университети профессори ;
Етакчи ташкилот: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институтини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли нутқ дискурсларининг ёшга оид тавсифини амалга ошириш ҳамда уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли томонларини когнитив, прагматик, стилистик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли нутқ дискурсларининг лисоний шаклланиши, прагматик ва интонацион хусусиятларига асосланиб, дискурснинг ёшга хос таснифи доирасида болалар дискурси (3-14 ёш), ўсмирлар дискурси (14-18 ёш), ёшлар дискурси (18-40 ёш), ўрта ёшлар дискурси (40-60 ёш), кексалар дискурси (60 дан юқори бўлиши) гуруҳлари аниқланган;
ёшга оид дискурс стереотиплари(болалар: айбсиз, беғубор, тоза ниятли; ўсмирлар: ғалати, қўрс, қаршилик кўрсатувчи, жанжалкаш ва эмоционал; ёшлар: жўшқин, умидли, замонавий; кексалар: донишманд, тажрибали ёки эскича фикрловчи, заиф кабилар)нинг тарихий-маданий тажриба, ижтимоий (оилавий, таълимий, диний, сиёсий) институтлар, медиа ва оммавий маданият, тил тизими, яъни тил бирликларининг барқарор қўлланиши каби омиллар таъсирида шаклланиши далилланган;
болалар, ўсмирлар, ёшлар, ўрта ёшлилар, кексалар каби “ёш” категорияларининг когнитив-дискурсив модели ишлаб чиқилган ва мазкур “ёш” даврларида нутқ орқали шаклланувчи ижтимоий идентификация механизмлари (номинатив, семантик, прагматик, когнитив, психолингвистик ҳамда тажрибага таянган легитимлаштириш) консептуал жиҳатдан асосланган;
ёш гуруҳлари дискурсининг ўзига хос прагматик структуралари (нутқий мақсадлар, баҳоловчи стратегиялар, пресуппозиция ва импликатураларнинг ёшга мос реализацияси) консептуал жиҳатдан асосланган, таҳлил қилинган, ёшга оид коммуникатив стратегиялар(мослашувчанлик, авторитетга таяниш, эмоционал экспрессивлик, нормативлик ва ретроспективлик)нинг фарқланиш механизмлари кўрсатилган;
ёшга оид дискурс когнитив ва прагматик жиҳатдан детерминацияланган коммуникатив тизим сифатида талқин этилган, ушбу дискурс доирасида фразеологик, топонимик ва антропонимик бирликлар таснифи ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг тил эгалари ижтимоий идентификациясини акс эттирувчи лингвомаданий функсиялари назарий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклиф, амалий тавсия ва хулосалари асосида:
турли нутқ дискурсларининг лисоний шаклланиши, прагматик ва интонацион хусусиятларидан келиб чиқиб ёшга хос таснифидан, “ёш” категорияларининг когнитив-дискурсив модели ва турли “ёш” даврларида нутқ орқали шаклланувчи ижтимоий идентификация механизмлари, ёш гуруҳлари дискурсининг ўзига хос прагматик структуралари таҳлилидан ҳамда ёшга оид коммуникатив стратегияларнинг фарқланиш механизмлари илмий изоҳланган томонларига доир хулоса ва илмий натижалардан 2022-2024-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-202003161-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 5-ноябрдаги 1/04 – 205-сон маълумотномаси). Натижада изоҳли луғат илмий манбалар билан бойитилган;
дискурсларнинг лисоний шаклланиши, прагматик ва интонацион хусусиятларидан келиб чиқиб, ёшга хос таснифидан, “ёш” категорияларининг когнитив-дискурсив модели ва турли “ёш” даврларида нутқ орқали шаклланувчи ижтимоий идентификация механизмлари, ёш гуруҳлари дискурсининг ўзига хос прагматик структуралари таҳлилидан ҳамда ёшга оид коммуникатив стратегияларнинг фарқланиш механизмлари илмий изоҳланган томонларига оид илмий хулоса ва натижалардан Фарғона давлат университетида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ЭМИ “Энглиш ас а Медиум оф инструcтионс” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил, 23-декабрдаги 04/13566-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-амалий таъминоти мустаҳкамланган; 
турли нутқ дискурсларининг лисоний шаклланиши, прагматик ва интонацион хусусиятларидан келиб чиқиб, ёшга хос тасниф ва “ёш” категорияларининг когнитив-дискурсив модели ҳамда турли “ёш” даврларида нутқ орқали шаклланувчи ижтимоий идентификация механизмлари консептуал жиҳатдан асосланган,ёш гуруҳлари дискурсининг ўзига хос прагматик структуралари таҳлилидан, шунингдек,ёшга оид коммуникатив стратегияларнинг фарқланиш механизмлари илмий изоҳланган томонларига доир илмий хулоса ва натижалардан Фарғона давлат университетида 2022-2024 йилларга мўлжалланган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм”халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил, 23-декабрдаги 04/13567-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий аҳамияти ошган;
нутқ дискурсларининг лисоний шаклланиши, прагматик ва интонацион хусусиятларидан келиб чиқиб,ёшга хос таснифланишининг тарихий-маданий тажриба, ижтимоий институтлар (оилавий, таълимий, диний, сиёсий), медиа ва оммавий маданият, тил тизими,яъни тил бирликларининг барқарор қўлланиши каби омиллар ва “ёш” категорияларининг когнитив-дискурсив модели ҳамда турли “ёш” даврларида нутқ орқали шаклланувчи ижтимоий идентификация механизмлари, шунингдек,ёш гуруҳлари дискурсининг ўзига хос прагматик структуралари таҳлилидан, ёшга оид коммуникатив стратегияларнинг фарқланиш механизмлари илмий изоҳланган томонларига доир хулоса ва илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 22-декабрдаги 05-09-2075-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришларнинг илмий савияси ортган; 
нутқ дискурсларининг лисоний шаклланиши, прагматик ва интонацион хусусиятларидан келиб чиқиб, ёшга хос таснифланишининг тарихий-маданий тажриба, ижтимоий институтлар (оилавий, таълимий, диний, сиёсий), медиа ва оммавий маданият, тил тизими, яъни тил бирликлари, “ёш” категорияларининг когнитив-дискурсив модели ва турли “ёш” даврларида нутқ орқали шаклланувчи ижтимоий идентификация механизмлари, ҳамда ёш гуруҳлари дискурсининг ўзига хос прагматик структуралари таҳлилидан, шунингдек, ёшга оид коммуникатив стратегияларнинг фарқланиш механизмлари илмий изоҳланган томонларига доир хулоса ва илмий натижалардан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Тошкент Француз Алянсида ташкилланган “CЛУБ ДЕ CОНВЕРСАТИОН” ўқув материалининг тилга оид тадбирлар дастурлари ва машғулотларида фойдаланилган (“Тошкент Француз Алянсининг 2025-йил 25-сентябрдаги № 16 -сон маълумотномаси). Натижада ўқув материалининг тилга оид тадбирлар дастурлари ва машғулотларини илмий қиймати ошган;
нутқ дискурсларининг лисоний шаклланиши, прагматик ва интонацион хусусиятларидан келиб чиқиб, ёшга хос таснифланишининг тарихий-маданий тажриба, ижтимоий институтлар (оилавий, таълимий, диний, сиёсий), медиа ва оммавий маданият, тил тизими, яъни тил бирликлари, “ёш” категорияларининг когнитив-дискурсив модели ва турли “ёш” даврларида нутқ орқали шаклланувчи ижтимоий идентификация механизмлари, ҳамда ёш гуруҳлари дискурсининг ўзига хос прагматик структуралари таҳлилидан, шунингдек, ёшга оид коммуникатив стратегияларнинг фарқланиш механизмлари илмий изоҳланган томонларига доир хулоса ва илмий натижалардан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Тошкент Француз Алянсида ташкилланган “ФРАНCОПҲОНЕ” номли ўқув семинари дастурлари ва машғулотларида фойдаланилган (“Тошкент Француз Алянсининг 2025-йил 13-октябрдаги 17-сон маълумотномаси). Натижада ўқув семинарнинг тадбирлар дастурлари ва машғулотларини илмий аҳамияти ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish