Рустамова Шамшода Ниғмонжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир ёшдаги болалар оғзаки нутқининг психолингвистик тадқиқи” 10.00.01 - Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.(PhD)/Fil.3717
Илмий раҳбар: Юлдашева Халида Қўзиевна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Баҳриддинова Башорат Мадиевна; филология фанлари доктори, профессор Лайло Раупова Раҳимовна
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади 11-15 ёшли ўсмирлар оғзаки нутқини психолингвистик аспектда тадқиқ этиш ҳамда уларнинг нутқий кўнималарини шаклланишида психологик, ижтимоий омилларнинг аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда ўсмирлар оғзаки нутқининг ўрганилиши тадрижий таҳлил қилинган ҳамда нутқнинг ташқи таъсирга мойиллиги ва ўзгарувчанлигидан келиб чиқиб, ўзбек тилида сўзлашувчи ўсмирлар спонтан нутқининг ўрганилиш масаласи очиб берилган;
ўсмирлар лисоний қобилиятининг сўзни тўғри қўллаш, жумлаларнинг мураккаблиги, оғзаки матн тузилиши, шунингдек, нутқни таҳрирлаш кўникмаси (тўхтамдан сўнг нутқни тузатишсиз давом этиш; хатоликни бир муддатдан сўнг таҳрирлаш; нол қийматли, қисман ва тўлиқ таҳрир; тузатишсиз хатолар)да намоён бўлиши ўрганилиб, уларга экстралингвистик омилнинг таъсир этиши асосланган;
ўсмирлар лексикаси, яъни ўзлашган сўзлар, оғзаки нутқида қўлланувчи инновациялар, фразеологик бирликларнинг ҳосил қилиниш сабаблари аниқланган ҳамда мазкур бирликларнинг ишлатилиш мақсади (сўзлашувни қизиқроқ қилиш, мулоқотни тезлаштириш, ўзаро яқинликни кўрсатиш, мулоқот мавзусини бегоналардан сир тутиш, мулоқотга визуал ва акустик аксент бериш, мулоқот жараёнидан завқланиш) очиб берилган;
ўсмир болалар оғзаки нутқининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий ва психологик омиллар аниқланган ҳамда нутқда қўлланиладиган сўзлар сони, нутқ тезлиги, жумлаларнинг узунлиги, мураккаб жумлаларнинг қўлланилишида темпераментларнинг таъсири  исботланган;
ўсмирлар руҳий ҳолатининг спонтан оғзаки нутқига, жумладан, гап қурилишига, лексик бирликларнинг танланишига, нутқдаги паузалар, хатолар ва уларни таҳрирлаш кўрсаткичларига, жумлаларнинг мураккаб, изчил ва тушунарли бўлишига таъсири далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир болалар оғзаки нутқини психолингвистик тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг ўғзаки нутқий компетенсиясини ривожлантириш учун назарий асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотларига, шунингдек, ўсмирларнинг лисоний қобилиятининг шаклланишига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш орқали оғзаки нутқни ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган маълумотлардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 01/4-1613-сонли маълумотномаси);
тадқиқот ишидаги кичик ёшдаги (11-12 ёш) ўсмирлар оғзаки нутқининг ривожланганлиги икки хил таълим муассасаси (филологияга ихтисослашган мактаб ва умумий ўрта таълим мактаблари)даги таълим тизимига алоқадорлигига боғлиқ назарий асослари  Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган РЗ-202004165. “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компитенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 01/4-1614-сонли маълумотномаси);
ўсмирлар нутқига таъсир этувчи ижтимоий, психологик омилларнинг нутқнинг қайси жиҳатларида намоён бўлишига оид фикр ва мулоҳазалар алоҳида қиймат касб этади. Ўзбек тилининг нуфузини ошириш, ўсмирлар нутқида унинг софлигини таъминлаш юзасидан чиқарилган илмий хулосалар ва тавсиялардан “Насаф” телерадиоканалида эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Насаф” телерадиоканалининг 2025-йил 6-майдаги 1177-сонли маълумотномаси)

Yangiliklarga obuna bo‘lish