Ортиқбоев Фарход Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментда трофик яраларни даволаш учун биологик тўқималар мухандислиги конструкцияларидан фойдаланишга янги ёндашувлар», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4616.
Илмий раҳбарлар: Ирискулов Бахтияр Уктямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Улуғбек Юсуфжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Саида Акрамжановна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Қодиров Шавкат Номанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал трофик яраларда фибробластлар ва коллагеннинг комбинацияланган таъсирини яранинг битишига таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фибробластлар ва коллагенни кетма-кет қўллаш (уларни алоҳида қўллашдан фарқли ўлароқ) ҳужайраларнинг адгезияси, кератиноцитлар ва фибробластларнинг пролиферациясини тезлаштирадиган вақтинчалик матриксни шаклланиши учун оптимал эканлиги аниқланган;
асосий биомаркерлар – ўсма некрози омили TNF-а даражасининг ошиши ва ангиогенезни кучайтирадиган, сурункали яллиғланишни бостирадиган ва тўқималарнинг регенерациясини тезлаштирадиган қон томир эндотелиал ўсиш омили (VEGF) нинг пасайиши асосида трофик яраларни даволашда коллаген-фибробластли биокомпозитларининг юқори самарадорлиги исботланган;
трофик нуқсонлар соҳасида репаратив жараёнларни селектив рағбатлантиришни таъминлайдиган гель қопламаси сифатида коллаген билан боғланган нанокомпозитларга эга биофаол фибробластлардан фойдаланишнинг патогенетик асосланиши тажриба шароитида исботланган;
тажрибада шароитида трофик яраларни маҳаллий ишлаб чиқарилган коллаген гели ва фибробластлар билан комбинациясида даволаш самарадорлигини баҳолаш асосида фибробласт-коллаген қопламаларни қўллаш орқали трофик яраларни даволашнинг оптимал жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Экспериментда трофик яраларни даволаш учун биологик тўқималар мухандислиги конструкцияларидан фойдаланишга янги ёндашувларни баҳолаш асосида:
биринчи илмий янгилик: фибробластлар ва коллагенни кетма-кет қўллаш (уларни алоҳида қўллашдан фарқли ўлароқ) ҳужайраларнинг адгезияси, кератиноцитлар ва фибробластларнинг пролиферациясини тезлаштирадиган вақтинчалик матриксни шаклланиши учун оптимал эканлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/524-t-сон билан тасдиқланган «Трофик ярада яра нуқсонини фибробластли коллаген композициясидан фойдаланиб даволаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.04.2025 йилдаги 25-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 04.02.2025 йилдаги 56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: трофик яраларни тўқима мухандислик конструкцияси билан хирургик даволаш натижасида касалликнинг сурункали клиник кечиши енгиллаштириш, ҳаёт сифати ва ҳаракат фаоллигини сақлаб қолиш имконини бериши ва касалликни даволашнинг иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада ошириш ҳамда беморнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2508145,25 сўм маблағлари янги даволаш усулини жорий этиш орқали касалхонада даволаниш кунларини қисқартириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ҳамда ногиронликни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик:    асосий биомаркерлар – ўсма некрози омили TNF-а даражасининг ошиши ва ангиогенезни кучайтирадиган, сурункали яллиғланишни бостирадиган ва тўқималарнинг регенерациясини тезлаштирадиган қон томир эндотелиал ўсиш омили (VEGF) нинг пасайиши асосида трофик яраларни даволашда коллаген-фибробластли биокомпозитларининг юқори самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/524-t-сон билан тасдиқланган «Трофик ярада яра нуқсонини фибробластли коллаген композициясидан фойдаланиб даволаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.04.2025 йилдаги 25-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 04.02.2025 йилдаги 56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: трофик яраларни тўқима мухандислик конструкцияси билан хирургик даволаш натижасида касалликнинг сурункали клиник кечиши енгиллаштириш, ҳаёт сифати ва ҳаракат фаоллигини сақлаб қолиш имконини бериш ва касалликни даволашнинг иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада ошириш орқали беморнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайтириш орқали уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2508145,25 сўм маблағлари янги даволаш усулини жорий этиш орқали касалхонада даволаниш кунларини қисқартириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ҳамда ногиронликни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: трофик нуқсонлар соҳасида репаратив жараёнларни селектив рағбатлантиришни таъминлайдиган гель қопламаси сифатида коллаген билан боғланган нанокомпозитларга эга биофаол фибробластлардан фойдаланишнинг патогенетик асосланиши тажриба шароитида исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/524-t-сон билан тасдиқланган «Трофик ярада яра нуқсонини фибробластли коллаген композициясидан фойдаланиб даволаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.04.2025 йилдаги 25-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 04.02.2025 йилдаги 56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: трофик нуқсон соҳасида репаратив жараёнларни селектив рағбатлантиришни таъминлайдиган гель қопламаси сифатида коллаген билан боғлиқ нанокомпозитлар билан биофаол фибробластларни қўллашнинг патогенетик асосланганлиги тажриба шароитида исботлаш, уларнинг ҳаёт сифати ошириш ва ҳаракат фаоллигини сақлаб қолиш имконини бериши ва касалликни даволашнинг иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада ошириш ўз навбатида беморнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2508145,25 сўм маблағлари янги даволаш усулини жорий этиш орқали касалхонада даволаниш кунларини қисқартириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ҳамда ногиронликни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: тажрибада шароитида трофик яраларни маҳаллий ишлаб чиқарилган коллаген гели ва фибробластлар билан комбинациясида даволаш самарадорлигини баҳолаш асосида фибробласт-коллаген қопламаларни қўллаш орқали трофик яраларни даволашнинг оптимал жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/524-t-сон билан тасдиқланган «Трофик ярада яра нуқсонини фибробластли коллаген композициясидан фойдаланиб даволаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 09.04.2025 йилдаги 25-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 04.02.2025 йилдаги 56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: трофик яраларни тўқима мухандислик конструкцияси билан хирургик даволаш натижасида касалликнинг сурункали клиник кечиши енгиллаштириш, ҳаёт сифати ва ҳаракат фаоллигини сақлаб қолиш имконини бериши мумкин ва касалликни даволашнинг иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Бу эса ўз навбатида беморнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2508145,25 сўм маблағлари янги даволаш усулини жорий этиш орқали касалхонада даволаниш кунларини қисқартириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ҳамда ногиронликни камайтириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish