Зиякулова Шахноза Абдирасуловнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дастлаб интеграллаш методининг дискрет варианти ва унинг полигармоник тенгламаларни ечишга тадбиқи», 01.01.03–Ҳисоблаш математикаси ва дискрет математика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/FM1145.
Илмий раҳбар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.FM.01.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳаётов Абдулло Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Худойберганов Мирзоали Ўразалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади биржинслимас полигармоник (гармоник, бигармоник, уч карра гармоник) тенгламаларни сонли ечишга дастлаб интеграллаш методининг дискрет вариантини тадбиқ этиш, ечиш алгоритмини ишлаб чиқиш ва дастурий таъминотини яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дастлаб интеграллаш методининг дискрет варианти билан биржинслимас полигармоник тенгламалар учун чегаравий масалаларни сонли ечишга қўлланиладиган синов функсиялари топилган;
дастлаб интеграллаш методининг дискрет варианти билан биржинслимас полигармоник тенгламалар учун қўйилган чегаравий масалаларни ечишда Чебишев кўпҳадлари қатори номаълум коеффициентларига нисбатан чизиқли алгебраик тенгламалар системаси олинган;
гармоник, бигармоник, уч карра гармоник тенгламалар учун чегаравий масалаларни ечишда қўлланиладиган дастлаб интеграллаш методидаги дискрет интеграллаш рекуррент формулаларининг ўринли эканлиги назарий жиҳатдан исботланган;
гармоник, бигармоник, уч карра гармоник тенгламалар учун чегаравий масалаларни сонли ечишга мўлжалланган дискрет алгоритмлар қурилган;
гармоник, бигармоник, уч карра гармоник тенгламаларнинг тақрибий ечимларидаги номаълум коеффициентлар дискрет алгоритмлар ёрдамида юқори аниқликда топилган;
гармоник, бигармоник, уч карра гармоник тенгламалар учун чегаравий масалаларнинг тақрибий ечимлари дастлаб интеграллаш методининг дискрет варианти ёрдамида итерациялар бажармасдан тўғридан-тўғри (бевосита), ўта самарали ва юқори аниқликда ҳисобланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Биржинслимас гармоник тенглама учун чегаравий масала билан тавсифланувчи юпқа пластинкаларнинг эгилишини ҳисоблаш ва биржинслимас бигармоник тенглама учун чегаравий масалалар табиатини акс эттирувчи темир бетон плиталарнинг эгилишини ҳисоблаш масаласини сонли ечишда қўлланилган дастлаб интеграллаш методининг дискрет варианти, унинг алгоритми ва дастурий таъминоти асосида:
гармоник тенглама билан тавсифланадиган юпқа пластинканинг эгилиши муаммосини ҳисоблаш учун қурилган дастлаб интеграллаш методининг дискрет варианти алгоритми ва дастурий таъминотидан №ИЛ-21071166 рақамли “Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертикал ўқли шамол турбинасини яратиш” фундаментал лойиҳасида мураккаб тизимларда ҳосил бўладиган стационар жараёнларнинг математик моделларини қуришда қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўразбоев номидаги Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти 2025-йил 16 сентябрдаги 1121-сонли маълумотномаси). Натижада, юпқа пластинкаларнинг текис тақсимланган кучлар таъсирида эгилишини компютер орақали лойиҳалаштиришда ҳосил бўладиган стационар жараёнларнинг математик моделларини қуришга имкон берган;
бигармоник тенглама билан тавсифланадиган темир-бетон плиталарнинг эгилиши муаммосини татқиқ этишда дастлаб интеграллаш методи алгоритми ва дастурий таъминотидан № ИЛ-5321091543 рақамли “Газ тармоқларининг топологик моделини яратиш ва симуляция қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада бигармоник тенгламалар учун чегаравий масалалар билан тавсифланадиган темир-бетон плиталарнинг эгилишини ҳисоблашда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 2025-йил 6 октябрдаги 3135/05-2-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бигармоник тенгламалар учун чегаравий масалалар билан тавсифланувчи темир-бетон плиталарнинг текис ёки ўзгарувчан юк таъсирида эгилишини сонли ҳисоблаш имконини берган.