Касимова Фируза Улуғбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гармоник ва тасодифий қўзгʻалишларда тебранишлардан ҳимояланувчи кўндаланг кесими ўзгарувчан стерженларнинг динамикаси” (Динамика виброзащищаемых стержней переменного поперечного сечения при гармонических и случайных воздействиях) 01.02.01-Назарий механика (физика математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/FM961 
Илмий раҳбар: Дусматов Олимжон Мусурмонович физика - математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/2025.27.12.FM/T.16.02 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Исмоил Иброҳимович – Тошкент кимё-технология институти “Олий математика” кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, профессор; Рузматов Максуд Исраилович – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзекистон Миллий Универсиитети “Механика ва математик моделлаштириш” кафедраси доценти, физика –математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гармоник кинематик ва тасодифий қўзғалишлар таъсиридаги кўндаланг кесими ўзгарувчан номукаммал эластик стерженларнинг эластик демпферловчи элементлари гистерезис типидаги диссипатив характеристикали динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг чизиқлимас тебранишларини математик моделлаштириш, тебранишларни сўндириш эффективлигини баҳолаш ва устуворлигини текшириш методикалари ва сонли ҳисоблашлар алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гармоник кинематик ва тасодифий қўзғалишлар таъсиридаги номукаммал эластик кўндаланг кесими ўзгарувчан стерженларнинг ва уларнинг эластик демпферловчи элементлари гизтерезис типидаги диссипатив характеристикали динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг чизиқлимас тебранишларини математик моделлари ишлаб чиқилган;
стерженларнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги чизиқлимас гармоник кинематик тебранишларида узатиш функсиясини, тасодифий тебранишларида кўчишлари ва абсолют тезланишларининг ўртача квадратик қийматлари ифодаларини аналитик аниқлаш методикалари такомиллаштирилган ва асослаб берилган;
стерженларнинг кинематик ва тасодифий қўзғалишлар таъсиридаги кўндаланг тебранишларини сўндиришда динамик сўндиргичларнинг эффективлигини баҳолашда сонли ечишнинг услубияти ва конструктив параметрларни танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
гармоник кинематик ва тасодифий қўзғалишлар таъсиридаги кўндаланг кесими ўзгарувчан номукаммал эластик стерженларнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг тебранишларини устуворлик шартлари аниқланган, устуворлик чегаралари ва соҳаларини сонли аниқлашнинг услубияти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гармоник кинематик ва тасодифий қўзғалишларда тебранишлардан ҳимояланувчи кўндаланг кесими ўзгарувчан стерженларнинг динамикаси бўйича олинган натижалар асосида:
гармоник кинематик ва тасодифий тебранишлар таъсиридаги транспорт воситаларининг бир учи қистириб маҳкамланган, иккинчи учи эркин бўлган стерженлар шаклидаги қисмларининг материаллардаги чизиқлимас демпферлаш характеристикаларини ҳисобга олган тебранишларини частоталарнинг кенг диапазонида пасайтириш методикаси ва алгоритмидан Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси “Трамвай линияларини эксплуатацтя қилиш дирексряси” давлат корхонасида транспорт воситаларининг стерженлар шаклидаги қисмлари тебранишларини математик моделини ишлаб чиқишда ва динамикасини баҳолашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 26.06.2025 йилдаги №04/6854 сонли маълумотномаси). Натижада, гармоник кинематик қўзғалишларда динамик сўндиргичларни қўллаш орқали бир учи қистириб маҳкамланган, иккинчи учи эркин бўлган стерженлар шаклидаги қисмларнинг зарарли тебранишларни 1.2 мартадан 2.6 мартагача камайтиришга эришилган.
гистерезис типидаги чизиқлимас диссипатив характеристикали тебранишлардан ҳимояланувчи стерженларни математик моделлаштириш, масалаларни ечиш методикалари ва сонли ечиш алгоритми давлат дастурлари доирасида 2021-2023 йилларда Андижон давлат техника иститутида бажарилган УЗБ-ИНД 2021-85 “Нано-термопласт (полипропилен), реактопласт (эпоксид смоласи асосида), нано ўлчамдаги тўлдирувчилар билан бойитилган полимер композит материаллар ва қопламаларини механик ҳамда трибологик хоссаларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда қўлланилган (Андижон давлат техника иститутининг 29.11.2025 йилдаги № 01-03-3751 сонли маълумотномаси). Натижада, композит материалли конструксия элементларининг динамикасини текшириш ва сонли таҳлил этиш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish