Абдувахобова Сабохатхон Абдумавлановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида элон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Экстремал шароитларда совуқдан ҳимояланиш учун қуён жунидан махсус кийим ишлаб чиқиш”  мавзусидаги диссертация иши  05.06.04 –«Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни» (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2 PhD/Т5714.
Илмий раҳбар: Камилова Холида Хафизовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
IК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSC.03/2025.27.12.T.21.01
Расмий оппонентлар: Нигматова Фотима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Пулатова Сабохат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Ҳарбий хизматчилар учун иссиқ сақловчи хусусияти яҳшиланган қулай махсус кийимини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстремал шароитларда совуқдан ҳимоя қилувчи ҳарбий хизматчилар махсус кийими пакети учун  қуён жун-мўйи қўлланилган нотўқима материал  ишлаб чиқилган ва унинг таркиби асосланган;
ҳарбий хизматчилар қишки кийими пакетида қўллаш учун мўлжалланган қуён- мўйи ва полиэфир аралашмали нотўқима материал ишлаб чиқиш усули такомиллаштирилган;
экстремал шароитларда совуқдан ҳимоя қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг махсус кийимида қуён-мўйи ва полиэфир аралашмали нотўқима материал қўлланилган кийим пакети учун оқилона қўшимча қиймати аниқланган;
экстремал шароитларда совуқдан ҳимояловчи  ҳарбий хизматчиларнинг махсус кийими сифат кўрсаткичларини оширишга таъсир этувчи омилларни оқилона параметрлари ўзаро боғлиқлик қонуниятлари  тўла омилли тажриба усули ёрдамида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Экстремал шароитларда совуқдан ҳимояловчи ҳарбий хизматчиларнинг махсус қишки кийимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махсус қишки кийим техник ҳужжатлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги «IDEAL TEKSTIL ORZU» МЧЖ тикув корхонасида жорий этилган. (“O‘zto‘qimachiliksanoat” уюшмасининг 2025 йил 20 ноябр № 02/06-2721 маълумотномаси). Натижада, қишки махсус кийими комплектини ва тайёрлаш технологиясини жорий этиш, хомашё сарфини камайтириш эвазига кийим таннархини 6,3 % камайтиришга имконияти  яратилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish