Содиқов Мирзиё Одилжон ўғилининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энҳанcемент оф дигитал адвертисинг ин тоурисм индустрй девелопмент (Туризм соҳасини ривожлантиришда рақамли рекламадан фойдаланишни такомиллаштириш)”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3941
Илмий раҳбар: Худайкулов Адҳам Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01 
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли., иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Одилов Акмал Одилович., иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида рақамли реклама воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга оид илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “рақамли реклама” тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик бозорда талаб ва таклифни алгоритмик тарзда мослаштирувчи, сегментацияланган нарх белгилаш, персоналлаштирилган таклифлар, кўп томонлама платформалар иқтисодиёти ва тармоқли самаралар орқали реклама бюджетларини рискка мослашган, кўп мезонли оптималлаштиришга хизмат қилувчи рақамли бозор механизми сифатида такомиллаштирилган;
туризм субектлари, рақамли каналлар ва давлат туристик идоралари ўртасидаги ўзаро муносабатларни бирлаштирилган маълумотлар базаси, мақсадли сегментация, қайта мақсадга йўналтириш, дастурий сотув ва А/Б тестлар орқали бошқариладиган ягона экотизим кўринишида шакллантириш орқали рақамли рекламани туристлар оқимини сегментлар кесимида бошқариш ва прогнозлаш воситасига айлантириш таклифи асосланган;
туризм соҳасидаги рақамли бренд, визуал образ, ҳикоялаш ва фойдаланувчи контентнинг тизимли ташкил этилиши орқали блогерлар, инфлюенсерлар, маҳаллий аҳоли, кичик бизнес ва расмий туризм идораларининг ўзаро боғланган “контент кластери” асосида барқарор ишлайдиган рақамли бренд экотизимини яратиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда туризм соҳасида реклама бозорининг тўлиқ рақамли форматга ўтиши, инвестицияларнинг динамикаси ва дастурий технологияларнинг эволюцияси ҳисобга олинган ҳолда тренд таҳлилига асосланган рақамли рекламани ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини оширишда рақамли реклама воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “рақамли реклама” тушунчасининг иқтисодий мазмунини туристик бозорда талаб ва таклифни алгоритмик тарзда мослаштирувчи, сегментацияланган нарх белгилаш, персоналлаштирилган таклифлар, кўп томонлама платформалар иқтисодиёти ва тармоқли самаралар орқали реклама бюджетларини рискка мослашган, кўп мезонли оптималлаштиришга хизмат қилувчи рақамли бозор механизми сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Промотион оф Тоурист Дестинатионс” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 15-майдаги 194-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Туризм ва меҳмондўстлик таълим йўналишида таҳсил оладиган талабаларда замонавий рақамли маркетинг методикаси бўйича тушунчаларни ўқитишда фойдаланиш имкони яратилган;
туризм субектлари, рақамли каналлар ва давлат туристик идоралари ўртасидаги ўзаро муносабатларни бирлаштирилган маълумотлар базаси, мақсадли сегментация, қайта мақсадга йўналтириш, дастурий сотув ва А/Б тестлар орқали бошқариладиган ягона экотизим кўринишида шакллантириш орқали рақамли рекламани туристлар оқимини сегментлар кесимида бошқариш ва прогнозлаш воситасига айлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сонли “Ўзбекистон Республикасига хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ва ички туризмни янада фаол ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм Қўмитасининг 2026-йил 15-январдаги 03-17/477-сон -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида регрессия модели ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги фаоллик, рақамли платформаларнинг самарадорлиги ва ёш кўрсаткичи реклама самарадорлиги устида муҳим омиллар сифатида рақамли платформаларнинг самарадорлиги (п < 0,001) ва ёш сегменти (п < 0,01) реклама натижаларини белгилаш, ёш аудиторияга мослаштирилган янги контент стратегиялари ишлаб чиқилиб, учта йирик оператор CТР (Cлиcк-Тҳроугҳ Рате) кўрсаткичининг ўртача 18% га, CПА (Cост Пер Аcтион) нинг эса 12% га яхшиланишига олиб келган, натижада туризм соҳасида рақамли рекламанинг амалий татбиқ натижалари янада мустаҳкамланиши илмий асосланган;
туризм соҳасидаги рақамли бренд, визуал образ, ҳикоялаш ва фойдаланувчи контентнинг тизимли ташкил этилиши орқали блогерлар, инфлюенсерлар, маҳаллий аҳоли, кичик бизнес ва расмий туризм идораларининг ўзаро боғланган “контент кластери” асосида барқарор ишлайдиган рақамли бренд экотизимини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сонли “2025–2026-йилларда туризм хизматлари ҳажмини тезкор кенгайтириш ва туристлар оқимини тубдан ошириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм Қўмитасининг 2026-йил 15-январдаги 03-17/477-сон -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли медиа, виртуал кўргазмалар ва онлайн платформалардан миллий маданий маҳсулотлар ва туристик ресурсларни тарғиб қилишда фойдаланиш имкони яратилган
Ўзбекистонда туризм соҳасида реклама бозорининг тўлиқ рақамли форматга ўтиши, инвестицияларнинг динамикаси ва дастурий технологияларнинг эволюцияси ҳисобга олинган ҳолда тренд таҳлилига асосланган рақамли рекламани ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм Қўмитасининг 2026-йил 15-январдаги 03-17/477-сон -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Дигитал = Тотал” тренд-прогноз модели ишлаб чиқилиб, ушбу модел орқали туризм бозорида реклама инвестицияларининг ўсиши линеер-экспонент комбинацияси орқали моделлаштирилиб, бу эса инвесторлар, туризм компаниялари ва давлат органларига стратегик қарорлар қабул қилиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish