Джуманиязова Наргиза Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилоти директорининг менежерлик компетенсиясини ривожлантириш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 – “Таълимда менежмент” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3. PhD.Ped2788
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача талим ташкилотлари директор ва мутахассисларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
Илмий раҳбар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, Педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Рискулова Камола Джумаевна - педагогика фанлари доктори, профессор; Калмуратов Темур Негматуллаевич - педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мактабгача таълим ташкилоти директорининг менежерлик компетенсиясини ривожлантириш орқали бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган механизмни назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, унинг самарадорлигини амалиётда баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилоти директорининг “менежерлик компетенсияси” тушунчаси бошқарувдаги иерархик муносабатларга асосланиб бошқарув фаолиятидаги стратегик фикрлаш, инновацион қарор қабул қилиш, коммуникатив маданият, жамоани мотивлаштиришнинг интегратив компонентларини кодификацияловчи категория сифатида далилланган;
раҳбарнинг бошқарув фаолиятида илғор технологияларни жорий этишнинг самарадорлик модели бошқарувга оид қарорларни қабул қилишда лидерлик салоҳияти муҳим детерминант эканлигига асосланиб горизонтал ва вертикал иерархиядаги синтоник мулоқот негизида мотивацион-блокли стратегик қарор алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорининг менежерлик компетенсиясини ривожлантириш методикаси лидерлик сифатларини стратегик тафаккурга боғлиқ шаклланишини таъминлаш муҳимлигига кўра бошқарув функсиялари ва инновацион менежмент когнитив венчур капитал компонентларининг мотивацион-коллабратив уйғунлашуви асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорининг менежерлик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги раҳбар ва ходимлар ўртасида мотивация ва жамоавий мулоқотнинг синтоник даражада уйғунлашуви муҳимлигига кўра фасилитатив бошқарув стратегияларининг рефлексив модуляцияси орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти директорининг менежерлик компетенсиясини ривожлантириш орқали бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган механизмни назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, унинг самарадорлигини амалиётда баҳолаш ва такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача таълим ташкилоти директорининг “менежерлик компетенсияси” тушунчаси бошқарувдаги иерархик муносабатларга асосланиб бошқарув фаолиятидаги стратегик фикрлаш, инновацион қарор қабул қилиш, коммуникатив маданият, жамоани мотивлаштиришнинг интегратив компонентларини кодификациялвчи категория сифатида далиллаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавфсиялардан “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг менежерлик кўникмаларини ривожлантириш” номли 24 соатлик махсус ўқув курси ишлаб чиқилди. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 03-33-3159-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу курснинг мазмуни ва методик ёндашувлари назарда тутилган интегратив компонентлар (стратегик фикрлаш, инновацион қарор қабул қилиш, коммуникатив маданият, жамоани мотивлаштириш) асосида шакллантирилди.
раҳбарнинг бошқарув фаолиятида илғор технологияларни жорий этишнинг самарадорлик модели бошқарувга оид қарорларни қабул қилишда лидерлик салоҳияти муҳим детерминант эканлигига асосланиб горизонтал ва вертикал иерархиядаги синтоник мулоқот негизида мотивацион-блокли стратегик қарор алгоритми бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан “Мотивацион-блокли стратегик қарор алгоритми асосида тренинг-модулли дастур” ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан № ДГУ 20258125 рақамли муаллифлик гувоҳномаси), (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 03-33-3159-сонли маълумотномаси). Натижада дастур мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини тайёрлаш тизимига киритилди ва муваффақиятли қўлланилди.
мактабгача таълим ташкилоти директорининг менежерлик компетенсиясини ривожлантириш методикаси лидерлик сифатларини стратегик тафаккурга боғлиқ шаклланишини таъминлаш муҳимлигига кўра бошқарув функсиялари ва инновацион менежмент когнитив венчур капитал компонентларининг мотивацион-коллабратив уйғунлашуви асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавфсиялардан методика диагностик воситалар (тест синовлари, сўровномалар, педагогик кузатувлар) ишлаб чиқилди. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 03-33-3159-сонли маълумотномаси). Натижада методикани қўллаш директорларнинг коммуникатив салоҳияти, стратегик фикрлаш қобилияти, инновацион қарор қабул қилиш кўникмаси ва жамоани бошқариш маҳоратини сезиларли даражада оширди.
Мактабгача таълим ташкилоти директорининг менежерлик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги раҳбар ва ходимлар ўртасида мотивация ва жамоавий мулоқотнинг синтоник даражада уйғунлашуви муҳимлигига кўра фасилитатив бошқарув стратегияларининг рефлексив модуляцияси орқали ошириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялардан “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” ва “Мактабгача таълим менежменти” номли ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилди. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 03-33-3159-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари директорларнинг ахборот-коммуникатив компетенсиялари ривожлантирилди ва бошқарув сифати яхшиланди.