Суюнов Илҳом Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ахборот компетентлигини ривожлантириш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3362
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Раҳимов Бахтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини ривожлантиришнинг дидактик ва методик тайёргарлигини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштиришнинг педагогик мазмуни педагогик таълимда касбий нутқ диагностикаси учун аксиологик, метаматнли ва ахборот-коммуникатив ёндашувларни таълимий нутқ фаолиятининг когнитив-операционал механизмларига адаптив аналитика тизими асосида мувофиқлаштириш асосида очиб берилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини ривожлантириш методикаси ахборот-коммуникатив фаолиятни интегратив асосда ташкил этишнинг амалий механизмларини интерактив лингвотренажёр дастурига интеграция қилиш ҳамда корпусга асосланган топшириқларни босқичма-босқич шакллантиришни таъминловчи модуллар мажмуасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштиришнинг шакл ва воситалари ролли мулоқот ссенарийлари тўпламини талабаларнинг профессионал ривожланиш траекториясига мувофиқ функсионал-дискурсив кўникмалар уйғунлиги асосида трансформациялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштиришнинг универсал модели ахборот-коммуникатив фаолиятни когнитив-мотивацион асосда ташкил этиш, метаматнли ўқитиш технологияларини модул-спирал тартибида интеграциялаш ва турли таълим шароитига мослашадиган касбий подкастлар сериясини дифференциал-прогностик асосда тизимлаштириш ёрдамида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ахборот компетентлигини ривожлантириш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
педагогик таълимда касбий нутқ диагностикаси учун аксиологик, метаматнли ва ахборот-коммуникатив ёндашувларни таълимий нутқ фаолиятининг когнитив-операционал механизмларига адаптив аналитика тизими асосида мувофиқлаштириш асосида очиб берилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштиришнинг педагогик мазмунига доир хулосалар “Таълимда ахборот технологиялари” дарслиги амалиётга татбиқ этилган (Гулистон давлат университети 2023-йил 30-майдаги 71-сонли буйруғи асосида 71-12 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқув-услубий ва электрон таълим ресурсининг педагогик ва эргономик сифати ошган;
ахборот-коммуникатив фаолиятни интегратив асосда ташкил этишнинг амалий механизмларини интерактив лингвотренажёр дастурига интеграция қилиш ҳамда корпусга асосланган топшириқларни босқичма-босқич шакллантиришни таъминловчи модуллар мажмуасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини ривожлантириш методикаси бўйича хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-комуникация технологияларидан фойдаланишни такомоллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 23-октябрдаги 04/11-9374 сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижалари бўлажак ўқитувчиларининг қўшимча таълим ва малака ошириш дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилган;
ролли мулоқот ссенарийлари тўпламини талабаларнинг профессионал ривожланиш траекториясига мувофиқ функсионал-дискурсив кўникмалар уйғунлиги асосида трансформациялаш орқали такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштиришнинг шакл ва воситалари, ахборот-коммуникатив фаолиятни когнитив-мотивацион асосда ташкил этиш, метаматнли ўқитиш технологияларини модул-спирал тартибида интеграциялаш ва турли таълим шароитига мослашадиган касбий подкастлар сериясини дифференциал-прогностик асосда тизимлаштириш ёрдамида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий нутқини такомиллаштиришнинг универсал модели “Таълимда ахборот технологиялари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 02-07-3714/04-сонли далолатномаси). Натижада, талабаларда ахборот компетентлигини шакллантиришга йўналтирилган амалий-методик тизимини такомиллаштиришга эришилган.