Тургунов Диёр Шербековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Фойдаланишдаги бензинли двигателли автомобиллардан чиқаётган зарарли газларни аниқлаш усулини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т4009
Илмий раҳбар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Умеров Фикрет Шевкат ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бензинли двигател электрон бошқарув блоки маълумотлари ёрдамида фойдаланишдаги бензинли двигателли автомобиллардан чиқаётган зарарли газларни аниқлаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бензинли двигателнинг инжектор клапанини очиқ туриш вақти асосида ёнилғи сарфини ҳисоблаш услуби эмпирик-математик тенглама орқали такомиллаштирилган;
математик интеграциялаш усули орқали автомобилнинг электрон бошқарув блоки маълумотлари билан газ анализатор кўрсаткичлари ўртасидаги функсионал боғлиқлик асосида чиқинди газлар таркибидаги карбонат ангидрид консентрациясини интеграл баҳолаш мезони ишлаб чиқилган;
стехиометрик ёниш жараёнидаги ҳавонинг ортиқлик коеффисиентининг қийматларини регрессион таҳлили асосида чиқинди газлар таркибидаги карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш математик модели ишлаб чиқилган;
комбинацияланган (сенсор-математик) ёндашув асосида уч компонентли катализатор билан жиҳозланган бензинли двигателли автомобилларнинг ўзгармас тезлик билан ҳаракатланиш режимини инобатга олган ҳолда йўл бирлигига тўғри келувчи карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш синов усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фойдаланишдаги бензинли двигателли автомобиллардан чиқаётган зарарли газларни аниқлаш усулини такомиллаштириш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
бензинли двигателнинг инжектор клапанини очиқ туриш вақти асосида ёнилғи сарфини ҳисоблаш услуби Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 19-апрелдаги 03-03/1-03/3-3791-сонли маълумотномаси). Натижада, бензинли двигателли автомобилларнинг ёнилғи сарфини аниқлаш жараёнидаги меҳнат унумдорлиги 9-10 баравар ошишига ва синов харажатлари
5-6 баравар камайишига олиб келган;
чиқинди газлар таркибидаги карбонат ангидрид консентрациясини интеграл баҳолаш мезони Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 19-апрелдаги 03-03/1-03/3-3791-сонли маълумотномаси). Натижада, электрон бошқарув блоки маълумотлари асосида турли ўзгармас тезликларда чиқинди газлар таркибидаги карбонат ангидрид миқдорини 95% аниқлик билан аниқлаш имконини берган;
чиқинди газлар таркибидаги карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш математик модели Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 19-апрелдаги 03-03/1-03/3-3791-сонли маълумотномаси). Натижада, двигателнинг турли иш режимларида автомобилдан чиқадиган карбонат ангидрид миқдори қийматини аниқлик даражасини 3,7 фоизга яхшилашга эришилган;
йўл бирлигига тўғри келувчи карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш синов усули Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазирликнинг 2025-йил 19-апрелдаги 03-03/1-03/3-3791-сонли маълумотномаси). Натижада, реал ҳаракат шароитида фойдаланишдаги бензинли двигателли автомобилларнинг ўзгармас тезлик билан ҳаракатланиш режимида йўл бирлигига тўғри келувчи карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш имконини берган.