Жуманиёзов Ферузбек Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда яшил иқтисодиётни шакллантириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5515.
Илмий раҳбар: Чўпонов Санъат Отаназарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Матякубова Дилфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рўзметова Гулираъно Атабековна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда яшил иқтисодиётни шакллантиришнинг аҳамияти бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа барқарор иқтисодий ўсишига атроф-муҳит барқарорлиги ЭС (Энвиронментал Сустаинабилитй) ва ижтимоий барқарорлик СС (Соcиал сустаинабилитй) омилларини бевосита ижобий таъсири (диреcт эффеcт), шунингдек яшил иқтисодиёт механизмлари ГЕМ (Греен Эcономиc Мечанисмс) омилини билвосита ижобий таъсири (индиреcт эффеcт) устуворлигини тавсифловчи СЕМ (Струcтурал Эқуатион Моделинг) модели таклиф қилинган;
минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-экологик ва иқтисодий-экологик жиҳатдан интеграллашган кўрсаткичлар алгоритми ишлаб чиқилган;
минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда иқтисодий фаолият, бизнес, стартап, савдо ва хизматлар соҳасида инновацияларни жорий этиш ва тижоратлаштириш имконини берувчи “яшил иқтисодий-инновацион кластер”ни (Греен Инноватион Ҳуб – Кwарезм) ташкил қилиш модели таклиф қилинган;
минтақада яшил иқтисодиётни ривожлантириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни ифодаловчи кўрсаткичларни 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда яшил иқтисодиётни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа барқарор иқтисодий ўсишига атроф-муҳит барқарорлиги ЭС (Энвиронментал Сустаинабилитй) ва ижтимоий барқарорлик СС (Соcиал сустаинабилитй) омилларини бевосита ижобий таъсири (диреcт эффеcт), шунингдек яшил иқтисодиёт механизмлари ГЕМ (Греен Эcономиc Мечанисмс) омилини билвосита ижобий таъсири (индиреcт эффеcт) устуворлигини тавсифловчи СЕМ (Струcтурал Эқуатион Моделинг) модели бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-декабрдаги 7-5061-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши минтақа барқарор иқтисодий ўсишига атроф – муҳит барқарорлиги ва ижтимоий барқарорлик омилларини бевосита ижобий таъсири ҳамда яшил иқтисодиёт механизмлари омилини эса билвосита ижобий таъсирларни шунингдек, ушбу таъсирлар орқали юқоридаги омилларнинг умумий таъсир даражаларини аниқлаш имконини берган;
минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-экологик ва иқтисодий-экологик жиҳатдан интеграллашган кўрсатгичлар алгоритми бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-декабрдаги 7-5061-сон маълумотномаси). Таклиф этилаётган баҳолаш услубияти Хоразм вилоятида “яшил иқтисодиёт” тамойилларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-экологик ва иқтисодий-экологик самарасини ишончли баҳолаш имконини берган ҳамда яшил иқтисодиёт тамойилларининг институционал таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда иқтисодий фаолият, бизнес, стартап, савдо ва хизматлар соҳасида инновацияларни жорий этиш ва тижоратлаштириш имконини берувчи “яшил иқтисодий-инновацион кластер”ни (Греен Инноватион Ҳуб – Кwарезм) ташкил қилиш модели бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-декабрдаги 7-5061-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида бир томондан олий ўқув юртлари ҳамда техникумларда экологик таълим йўналишидаги “Греен МБА”, “Греен Финанcе”, “Сустаинабле Бусинесс”, “Яшил менежмент”, “ЭСГ молия”, “Эко маркетинг” курсларини танлов асосида ўқитишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ҳамда малака талабининг мазмунан бойитилишига эришилган;
минтақада яшил иқтисодиётни ривожлантириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни ифодаловчи кўрсаткичларни 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Хоразм вилоят ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-декабрдаги 7-5061-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2026-2030-йиллар оралиғида минтақада атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар 1.16 марта камайиши ҳамда минтақа ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1.35 марта ошиши имконияти мавжудлигини асослаш орқали минтақада яшил иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини белгилаш имкони яратилган.