Темирханов Бахтияр Утебаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Мустақиллик даврида Қорақалпоғистон илм-фанининг ривожланиши (1991-2021 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar1196.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Нуржанов Сабит Узакбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Базарбаев Рахимназар Жуманазарович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Элмуратов Икматулла Гайбуллаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2021 йилларда Қорақалпоғистонда академик ва олий таълим фанининг тарихий тажрибаси ва ривожланиш босқичларини илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қорақалпоғистонда минтақавий илмий-техник сиёсатни шакллантиришга киришилганлиги, кейинчалик илмий-техник тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаш, фан ва техникани рағбатлантиришнинг умумий механизмларини ишлаб чиқиш, фаннинг ишлаб чиқариш билан алоқаларини мустаҳкамлаш асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат илмий-техник сиёсатига интеграция қилинганлиги асосланган;
1990-чи йиллари “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиниши ва амалга оширилиши таълим ва фан тизимини ислоҳ қилиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш марказларини маҳаллийлаштириш, фан номзоди ва фан доктори илмий даражасига эга бўлган шахсларнинг кўпайишига, илмий фаолиятнинг фаоллашувига ва ёшларнинг илм-фанга оқиб келишига олиб келганлиги исботланган;
2000 йиллар бошида Ўзбекистонда илмий-тадқиқот фаолиятини оптималлаштириш ва амалга оширилган грант тизимига ўтиш мавзули ишланмаларни, айниқса, фундаментал тадқиқотлар соҳасини молиялаштиришнинг қисқаришига, академик фан тизимидаги илмий-тадқиқот институтларини қайта ташкил этишга ва илмий-техник ходимлар штатининг қисқаришига олиб келганлиги таъкидланган;
2017–2021 йилларда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш илм-фан соҳасидаги давлат сиёсатининг янги босқичи бўлиб, бунинг натижасида жаҳон илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этиш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг самарали механизмлари яратилмоқда, Ўзбекистон олимларининг самарали ижодий фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги таъкидланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Диссертация натижаларининг илмий аҳамияти илм-фан соҳасининг ҳолати масаласига доир назарий ёндашувларни такомиллаштириш, 2030 йилгача бўлган даврда илм-фанни ривожлантириш консепсияси доирасида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар илмий муассасалари ҳамда халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантиришга хизмат қилиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Қорақалпоғистоннинг энг янги тарихига оид тадқиқотлар ва мавзуга оид дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва электрон нашрлар, маърузаларни бойитишга, шунингдек, республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фан ва илмий-тадқиқот фаолияти тарихи бўйича янги махсус курсларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Диссертацияда баён этилган ҳамда илк бор илмий муомалага киритилаётган материаллар, таклиф ва хулосалардан Қорақалпоғистон фани тарихи бўйича махсус ва умумлаштирилган тадқиқотлар, турли дарсликлар, маъруза машғулотлари тайёрлашда, шунингдек, иқтисодиётнинг илмталаб тармоқларини ривожлантиришга кўмаклашувчи идора ва муассасалар фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотда илм-фан соҳасида бошқарувнинг янги самарали шаклларини излаш талаб етилаётган ҳозирги шароитда барча даражадаги ижро этувчи ва вакиллик органларининг амалий фаолияти учун соҳани ривожлантириш бўйича назарий тавсиялар илгари сурилган. Илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаш механизмларини жорий этиш имконини берувчи тарихий тажрибага асосланган амалий тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон илм-фани тарихини ҳар томонлама ўрганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Қорақалпоғистонда минтақавий илмий-техник сиёсатни шакллантиришга киришилганлиги, кейинчалик илмий-техник тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаш, фан ва техникани рағбатлантиришнинг умумий механизмларини ишлаб чиқиш, фаннинг ишлаб чиқариш билан алоқаларини мустаҳкамлаш асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат илмий-техник сиёсатига интеграция қилиниши ҳақида хулоса ва маълумотлардан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институтида 2018-2020 йиллари бажарилган “Қароқалпоғистон жамиятида ижтимоий кўрсатмаларнинг трансформацияси: тарих ва амалиёт” ПЗ-20170915198-сонли амалий лойиҳасини амалга оширишда қўлланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоғистон Гуманитар Фанлар Илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 29 апрелдаги 248/1-сонли маълумотномаси). Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Қорақалпоғистон илм-фанининг ривожланиши тарихига оид масалаларни ўрганишда амалий манба сифатида фойдаланилди;
Диссертацияда келтирилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши таълим ва фан тизимини ислоҳ қилиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш марказларини маҳаллийлаштириш, фан номзоди ва фан доктори илмий даражасига эга бўлган шахсларнинг кўпайишига, илмий фаолиятнинг фаоллашувига ва ёшларнинг илм-фанга оқиб келиши хақидаги фикр-мулоҳазалар Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси институти Қароқалпоғистон филиали А1-ХТ-0-92997 ракамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойихасини амалга оширишда қўлланилган (Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси институти Қароқалпоғистон филиалининг 2025 йил 16 майдаги 217-сонли маълумотномаси);
2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш илм-фан соҳасидаги давлат сиёсатининг янги босқичи бўлиб, бунинг натижасида илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этиш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг самарали механизмлари яратилмоқда, Ўзбекистон олимларининг самарали ижодий фаолияти учун зарур шарт-шароитлар шакллантирилишига оид илмий хулосалар ва натижалар Қарақалпақстан Республикаси телерадиокомпаниясининг илмий-оммабоп кўрсатувлари ва эшиттиришлари орқали ўзатилган (Қарақалпақстан Республикаси телерадиоканали давлат маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 05-22/277-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ахолига объектив маълумотлар етказилиб, илм-фан ривожланишининг тарғиб қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари мазмунини оширишга имкон берган;
Диссертант 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида ўтказилган “Қорақалпоғистон ҳудудидаги маданий меросни тадқиқ этиш” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда “Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қорақалпоғистонда илм-фан тарихидан” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этган бўлса, 2023 йилда “Буюк Ипак йўли ва Жанубий Оролбўйи археологияси соҳасидаги тадқиқотлар” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда “Мустақиллик йилларида Дон ва дон экинлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси тарихидан” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 16.04.2025 йилдаги №193-сон маълумотномаси). Музей ходимларига ўз экспозициялари ва коллекцияларидаги илмий адабиётлар ва қўлёзмаларнинг жозибадорлигини ошириш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини қандай жалб қилиш ҳақида илмий маслаҳатлар берилди.