Исметов Рахман Алламбергеновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистондаги муқаддас қадамжолар: тарихи ва трансфармацион ўзгаришлар”,  07.00.07– Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1154.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Карлибаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Маткаримова Садоқат Максудовна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Тлеубергенова Навбаҳор Абдукаримовна, тарих фанлар номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистонда муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг тарихи ва шу жойлар билан боғлиқ урф-одатлар, анъаналар ва маросимларнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар табаррук инсонлар зиёратгоҳи, унда сақланиётган атрибутика (қудуқлар, майитнинг ювинди сувининг тўкилган жойи в.ҳ.) диний мотивлар ўрганилиб, ижтимоий тойифа жиҳатлари асосида тасниф этилди ва ҳудудий ҳусусиятлари кўрсатиб берилди;
Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар ичида хотин-қизлар номи билан машҳур қадамжолар аниқланди ва бефарзанд аёллар сиғинадиган зиёратгоҳлар ва улар ўтказадиган маъросим ва анъаналар каби урф-одатларнинг бир-биридан фарқли хусусиятлари ўрганилди;
бозор иқтисоди шароитида Қорақалпоғистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат қилиш ва диний маъросимларни ўтказиш жараёнлари ҳамда урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияга учраганлиги ва уларнинг сабаблари аниқланди;
мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжоларнинг жамият иқтисодий ҳаётидаги ўрни ёритилиб, туризмнинг янги йўналиши бўлган зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари очиб берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Қорақалпоқғистоннинг муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларининг тарихи ва хусусиятларини ёритишда ва ушбу муаммони ўрганишда методологик ёндашувлар ва назарий хулосалар билан такомиллаштирилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Қорақалпоғистонда зиёрат туризмини ривожлантириш, қорақалпоқ диёридаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар тарихи, зиёратгоҳларда ўтказиладиган урф-одат, анъана ва маросимларнинг ҳудудий ҳусусиятлари  акс этган илмий, илмий-оммобоп нашрлар чоп этишда муҳим манба бо;либ хизмат қилади. Шунингдек, тадқиқот натижалари Қорақалпоғистон тарихи, маданияти, муқаддас зиёратгоҳларига бағишланган махсус сайтларни яратиш жараёнида ҳам илмий асос вазифасини бажариши мумкин.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Тадқиқот давомида олинган натижалардан этнографик манбалар тўпламини ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистон халқ этнографияси бўйича умумлаштирилган илмий ишларни ёзиш, жумладан қарақалпоқлар этнографияси бўйича махсус курслар ташкиллаштириш, шунингдек ҳудудда яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий антропологияси билан боғлиқ масалаларни ўрганишда фойдаланиш мумкин.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:  1. Қорақалпоғистон диёрида зиёрат туризмини ташкиллаштириш ва унинг истиқболлари, зиёрат туризмининг аҳамияти, мустақиллик даврида Қорақалпоғистонда қайта тикланган меъморий мажмуалар тарихи ҳақида ва бу муқаддас қадамжоларга чет эл ва ички туристларни жалб этишда ва экскурсиялар тайёрлашда фойдаланилган. (Қорақапоғистон Республикаси туризм бошқармасининг 2024-йил 25-ноябрдаги 01-07/04 1224-сонли маълумоти). Асосан, жорий этилган натижалар қорақалпоқларнинг муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларининг трансформацияси каби йўналишларини ўрганиш имконини берган;
2. Қорақалпоғистон муқаддас қадамжоларининг тарихи, қайта тикланиши ва диний урф-одатларнинг, анъаналарнинг хусусиятлари, ўзига хос маълумотлари ва натижалари Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасида Қорақалпоғистон муқаддас қадамжоларини ва зиёратгоҳларини акс эттирувчи материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Қорақапоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2024-йил 3-майдаги 01-03/04 240-сонли маълумоти). Бунда асосан, қорақалпоқларнинг муқаддас қадамжоларига оид ташкиллаштирилган музей экспонатларини кенг тушунтиришда ва айирим кўргазмалар экскурсия матнларини яратишда фойдаланилган;
3. қорақалпоқлар ҳаётидаги муқаддас қадамжолар ва уларнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни  бўйича тайёрланган кўрсатувлар қорақалпоқ тилида “Мийрас”, “Куннинг темаси” каби кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-мартидаги 05-22/133-сон маълумотномаси). Асосан, ишда халқимиз ҳаётидаги муқаддас саналган қадамжолар ва уларнинг аҳамияти, авлиёларга сиғиниш, қорақалпоқ хотин-қизларининг сиғиниш объектлари ва муқаддас жойларни тартибга солиш бўйича кўникмаларни бойитишга ёрдам берган;
4. муқаддас қадамжолар бўйича олиб борган Қорақалпоғистондаги зиёратгоҳлар ҳақида тўплаган маълумотлари асосида тарихий жанрда яратилган асарлар, шу жумладан муқаддас қадамжолар тасвирланган картиналарни тушинтиришда ва экскурсиялар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2023 йил 9 августдаги 98-сон маълумотномаси). Асосан, тадқиқот натижалари қорақалпоқларнинг муқаддас қадамжолар ҳақидаги тасаввурларини бойитишдаги ўрни, сақланиш даражасини, уларнинг жамиятдаги вазифалари ва ролига оид илмий билимларни бойитишга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish