Отажонов Элёр Ахаджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Маъмурий ислоҳотлар ва уларнинг жамиятни трансформациялашдаги роли (миллий ва Шарқ мамлакатлари тажрибалари таҳлили)” 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ss404
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Муқимжон сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истқиболли кадрларни тайёрлаш институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Ss.05.02
Расмий оппонентлар:
Адилходжаева Сурайё Маҳкамовна юридик фанлар доктори, профессор.
Бердиев Бектош Охнорович сиёсий фанлар боʻйича фалсафа доктори (PhD), Досент.
Етакчи ташкилот: Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маъмурий ислоҳотлар ва уларнинг жамиятни трансформациялашдаги роли (миллий ва Шарқ мамлакатлари тажрибалари таҳлили) очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Глобаллашув, рақамлаштириш ва очиқлик сиёсати тенденсияси ортиб бориш шароитида давлатларнинг бошқарув тизимларини мунтазам равишда модернизация қилиш, унинг рақобатбардошлигини ошириб бориши, ҳамда бу орқали марказий ҳокимият ваколатларини қуйи органларга топшириш, фуқаролик жамияти институтларини бошқарувга жалб этиш, “давлат хизматлари халқ учун” тамойили асосида ташкил этишни кўзда тутувчи ёндашувлар “Неw публиc манагемент”, “Ремобилизед Говернмент” ва “Говернанcе” каби назарий консепсиялар асосида исботланган;
Ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиёт босқичида маъмурий ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётини тубдан янгилаш, мамлакатда давлат бошқаруви тизимини соддалаштириш, ваколатларни ҳудудларга ўтказиш, коррупсияга қарши кураш ҳамда “электрон ҳукумат” тизимини кенг жорий этилаётганлиги, шунингдек, давлат хизматларини халқ манфаатлари учун қаратилаётганлиги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари” дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепсияси” асосида амалга оширилаётгани далилланган.
ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларига келиб хорижий шарқ мамлакатларида маъмурий ислоҳотларнинг изчил, тезкор ва давлат ташаббуси билан олиб борилиши самарали натижаларга эришишда муҳим омил бўлгани, хусусан Хитойнинг амалга оширилаётган маъмурий бошқарув соҳасидаги ислоҳотлар орқали электрон тизимларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортга йўналтирилган иқтисодиёт орқали жадал модернизация амалга оширилаётганлиги “Янги давлат менежменти” ҳамда “Электрон ҳукумат” моделларига кўра исботланган.
Хорижий шарқ мамлакатлари ва миллий тажрибаларини таҳлил қилиш асосида, демократик институтларни мустаҳкамлаш, маҳаллий бошқарувни номарказлаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга оид самарали ёндашувлар ишлаб чиқиш, ҳамда “Ўзбекистон 2030” стратегиясини ижросини таъминлаш каби устувор вазифалардан келиб чиқиб, Янги Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотларни такомиллаштириш, “Электрон ҳукумат” тизимини кенгайтириш, “ақлли тартибга солиш” ва “ауцорсинг”, “краудсорсинг” каби замонавий бошқарув усулларидан кенг фойдаланиш, КПИ тизимини қўллаш, давлат хизматларини кўрсатишда мобил иловалар ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш зарурияти илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маъмурий ислоҳотлар ва уларнинг жамиятни трансформациялашдаги ролини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари асосида:
Ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиёт босқичида маъмурий ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётини тубдан янгилаш, мамлакатда давлат бошқаруви тизимини соддалаштириш, ваколатларни ҳудудларга ўтказиш, коррупсияга қарши кураш ҳамда “электрон ҳукумат” тизимини кенг жорий этилаётганлиги, шунингдек, давлат хизматларини халқ манфаатлари учун қаратилаётганлиги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари” дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепсияси” асосида амалга оширилаётгани борасидаги илмий хулосаларидан Тараққиёт стратегияси маркази томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси” марказинингнинг 2026 йил 15 январдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада ислоҳотларни миллий идентитетни асраган ҳолда амалга оширишга доир янги илмий йўналишлар белгилаб олинди, шунингдек, амалиётга жорий этиш мумкин бўлган аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Глобаллашув, рақамлаштириш ва очиқлик сиёсати тенденсияси ортиб бориш шароитида давлатларнинг бошқарув тизимларини мунтазам равишда модернизация қилиш, унинг рақобатбардошлигини ошириб бориши, ҳамда бу орқали марказий ҳокимият ваколатларини қуйи органларга топшириш, фуқаролик жамияти институтларини бошқарувга жалб этиш, “давлат хизматлари халқ учун” тамойили асосида ташкил этишни кўзда тутувчи ёндашувлар “Неw публиc манагемент”, “Ремобилизед Говернмент” ва “Говернанcе” каби назарий консепсиялар асосида “Юксалиш” ҳаракати иш фаолиятида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, давлат бошқарувида очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, илмий-амалий конференциялар ва тадбирларни ташкил қилиш бўйича режалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Юксалиш” ҳаракатининг 2026-йил 14-январдаги 9/26-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар “Юксалиш” ҳаракати томонидан фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, давлат бошқарувида очиқлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклиф ва ташаббусларини ишлаб чиқишда хизмат қилган.
Хорижий шарқ мамлакатлари ва миллий тажрибаларини таҳлил қилиш асосида, демократик институтларни мустаҳкамлаш, маҳаллий бошқарувни номарказлаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга оид самарали ёндашувлар ишлаб чиқиш, ҳамда “Ўзбекистон 2030” стратегиясини ижросини таъминлаш каби устувор вазифалардан келиб чиқиб, Янги Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотларни такомиллаштириш, “Электрон ҳукумат” тизимини кенгайтириш, “ақлли тартибга солиш” ва “ауцорсинг”, “краудсорсинг” каби замонавий бошқарув усулларидан кенг фойдаланиш, КПИ тизимини қўллаш, давлат хизматларини кўрсатишда мобил иловалар ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш борасидаги илмий назарий фикрларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг иш фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 29-сентябрдаги 05-01-21-5224-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган маълумотлар Агентлик фаолияти доирасида чоп этилган таҳлилий материалларни тайёрлашга ва тегишли ташкилотларга тақдим этишга хизмат қилган.
ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларига келиб хорижий шарқ мамлакатларида маъмурий ислоҳотларнинг изчил, тезкор ва давлат ташаббуси билан олиб борилиши самарали натижаларга эришишда муҳим омил бўлгани, хусусан Хитойнинг амалга оширилаётган маъмурий бошқарув соҳасидаги ислоҳотлар орқали электрон тизимларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортга йўналтирилган иқтисодиёт орқали жадал модернизация амалга оширилаётганлиги “Янги давлат менежменти” ҳамда “Электрон ҳукумат” моделларига аниқланиб, Ўзбекистон шароитида қўллаш мумкин бўлган механизмлар сифатида илмий асосланиб, миллий бошқарув тизимида демократлаштириш жараёнларини кучайтиришга қаратилган янги қарашларни шакллантириш ва назарий ҳамда амалий асосларни бойитишга оид таклифларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маърифат» ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025 йил 30 сентябрдаги 15 33/729-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг мазмуни бойиб, томошабинларда мавзу бўйича аниқ тасаввур пайдо бўлган.