Элмуродов Ғайрат Абдумуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш имкониятлари», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.2. PhD /Iqt5359.
Илмий раҳбар: Карабаев Санжар Абдусаматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024. I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт муассасаларининг иқтисодий барқарорлигини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини илмий жиҳатдан асослаб бериш, уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий бошқарувнинг замонавий ёндашувларини таклиф этишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш жараёнида давлат бюджети, давлат тиббий суғуртаси, хусусий инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмларини ягона молиявий супертизим сифатида кўриб чиқиш асосида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини акс эттирувчи консептуал модел ишлаб чиқилди.
тиббий муассасаларнинг молиявий-иқтисодий ҳолати ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда статистик ва иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили, шу жумладан интеграл барқарорлик индекслари асосида муассасаларни барқарорлик даражасига кўра гуруҳлаш ва эcонометрик моделлаштириш амалга оширилди.
моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатиш жараёнларининг мониторинги асосида тиббий муассасаларда иқтисодий назорат ва бошқарувни такомиллаштиришга қаратилган комплекс диагностика ёндашуви ишлаб чиқилди ҳамда ҳудудий бошқарув самарадорлигини ошириш учун амалий тавсиялар белгиланди.
физиатрия ва пулмонология хизматини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурига таянган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимида хизматлар сегментацияси ва иқтисодий бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ҳудудий моделлар ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар тизими таҳлил қилиниб амалиётга жорий қилиш бўйича тавсиялар таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш имкониятлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
тадқиқот доирасида соғлиқни сақлаш тизимида молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-сентябрдаги ПҚ-311-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 20-мартдаги 06/33-4-6251-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат тиббий суғуртаси тизимида бошқарув ва молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ташкилий чора-тадбирлар белгиланди.
тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш жараёнида ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 29-ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 5-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 20-мартдаги 06/33-4-6251-сонли маълумотномаси). Натижада соғлиқни сақлаш тизимида ягона электрон тизим орқали тиббий жиҳозлар ҳисобини юритиш, уларнинг тиббиёт муассасалари кесимидаги самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича институционал механизмлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.
ҳудудий даражада соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга доир илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 22-январдаги ПҚ-38-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 3-банди ҳамда ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга оид 6-иловасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 20-мартдаги 06/33-4-6251-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар асосида ҳудудий тиббиёт муассасаларида якуний натижага йўналтирилган молиялаштиришнинг янги усулларини, жумладан “даволанган ҳолат” учун ва жон бошига молиялаштириш механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришга доир илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023–2024-йилларда қабул қилинган ПҚ-12, ПҚ-296 ва ПҚ-402-сонли қарорлари билан тасдиқланган дастур ва чора-тадбирлар режаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 20-мартдаги 06/33-4-6251-сонли маълумотномаси). Натижада фтизиатрия ва пулмонология, оналар ва болалар саломатлиги, аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш ҳамда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш йўналишларида давлат бюджети, халқаро молия институтлари ва мақсадли жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг илмий асосланган механизмлари белгиланди.