Суюнов Бехзод Абдумаджитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турар-жой кўчмас мулк обектларини баҳолаш хизматлари самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш” 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4245
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бектемиов Абдумалик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич; иқтисодиёт фанлари доктори,профессор Давлетов Исломбек Халикович
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
турар-жой кўчмас мулк обектларини баҳолаш хизматлари самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчмас мулкни баҳолашнинг анъанавий моделлари уй-жой кўчмас мулкининг иқтисодий қийматини аниқлашда обектнинг лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш, эскириш ва бузиш босқичларидан иборат “тўлиқ ҳаёт даври”ни комплекс тарзда ҳисобга олишга асосланган ёндашув орқали такомиллаштирилган;
қурилиш обектларини баҳолашда турар-жой биноларининг қисқа ва узоқ муддат хизмат қиладиган элементлари бўйича эскириш даражасини ҳисоблашни қўллаш орқали баҳолаш жараёнида аниқликни ошириш, такрорий ҳисобни бартараф этиш ва баҳолаш натижаларининг ишончлилигини таъминлаш асосланган;
кўчмас мулкнинг бир-бирлик майдони (1 кв.м.) учун нарх кўрсаткичларини аниқлашда унинг бирламчи ва иккиламчи бозорга тааллуқлилиги, турар-жойларнинг эскириш даражаси, талаб ва таклиф, нарх индекслари бўйича кўчмас мулк баҳосини аниқлашнинг харажатлар ёндашуви орқали баҳолаш хизматлари самарадорлигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
кўчмас мулк бозорида мулкни баҳолашга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсир даражасини баҳолаш усулини такомиллаштириш асосида Самарқанд шаҳридаги турар-жой бинолари (квартиралар) нархлари ўзгаришининг 2033 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турар-жой кўчмас мулк обектларини баҳолаш хизматлари самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштиришнинг методологик масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўчмас мулкнинг бозор қийматини шакллантирувчи асосий омиллар тизимлаштирилган, шунингдек, баҳолаш самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу омилларнинг бинонинг бозор қийматига таъсирини аниқлаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Ушбу тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Баҳоловчи ташкилотлар ассосиасияси томонидан амалий фаолиятда қўллаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Баҳоловчи ташкилотлар ассосиасиясининг 2023 йил 2 ноябрдаги 39/11-2023-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий тавсиянинг амалиётга жорий этилиши баҳолаш ҳисоб-китобларининг ҳаққонийлиги ва обективлигини 10-12% га оширади;
Самарқанд шаҳрининг бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорларида 1 кв.метр турар жой майдони учун таклиф этилаётган нарх меёрлари Ўзбекистон Республикаси Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси томонидан мулкни баҳолашда маълумотлар базасини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган. (39/11-2023-сонли маълумотнома. Ўзбекистон Республикаси Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси, 2023 йил 2 ноябр);
харажатлар усули ёрдамида кўчмас мулк қийматининг пасайишини тўғри аниқлаш имконини берувчи эскириш даражасини аниқлашнинг такомиллаштирилган модели Ўзбекистон Республикаси Баҳоловчи ташкилотлар ассосиасияси томонидан баҳолаш амалиётида қўллаш учун қабул қилинган (39/11-2023-сон маълумотнома). Мазкур тавсиянинг амалиётда қўлланилиши обект ҳаёт циклининг барча босқичларида баҳолашнинг тўғрилигини оширади, баҳоловчи ташкилотлар фаолиятига нисбатан шикоятларнинг камайишига олиб келади;
кўчмас мулк қийматига омилларнинг таъсир даражасини аниқлашнинг такомиллаштирилган усули ва ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Баҳоловчи ташкилотлар ассосиасияси ва "Баҳолаш Эхперт," "Диллер сармоя", "Самхолис баҳо" МЧЖ томонидан баҳолаш амалиётида қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Баҳоловчи ташкилотлар ассосиасиясининг 2023 йил 2 ноябрдаги 39/11-2023-сонли маълумотномаси ҳамда Баҳоловчи ташкилотларнинг №12/05.11.2023 ва №7/22.09.2023 далолатномалари).Ушбу тавсиялардан фойдаланиш баҳолаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга турар-жой кўчмас мулки қийматини аниқлашнинг услубий асосларини кенгайтириш имконини берди ва уй-жойларни холисона баҳолаш имкониятини янада оширди. Натижада мижозлар ва сотувлар сонини йилига 4-6 фоизга ўсишига эришилади.