Рузиев Исламбай Самандарович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашув асосида боълажак транспорт муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш назарийаси ва методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Ped765.
Илмий маслаҳатчи: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Даулетмуратов Борибай Коптилеуович, техника фанлари доктори, профессор;  Камолов Ифтихор Бахтиёрович, педагогика фанлари номзоди, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашув асосида бўлажак транспорт муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш назарийаси ва методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларида касбий компетентлигини ривожлантириш босқичлари ва уларнинг таркибий компонентлари мазмуни касбий фаолиятга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш, инновацион муаммоларни ҳал этишда мақбул қарорлар қабул қилиш, амалий фаолиятда касбий кўникмаларни қўллай олиш ва бу жараёнда диагностик таҳлил ҳамда касбий фаолиятни ишлаб чиқариш жараёнида қўллай олиш индикаторлари ўртасида қайта алоқани таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни касбий интеграциялашув (профессионал интегратион), тажрибага асосланган таълим (эхпериентиал леарнинг) ва таҳлилий-рефлексив ривожланиш (аналйтиcал-рефлеcтиве девелопмент) босқичларини ўз ичига олган изланишга асосланган таълим (инқуирй-басед леарнинг) технологияси асосида, ижодий фикрлаш (cреативе тҳинкинг), муҳандисликка йўналтирилган ўқитиш (энгинееринг-фоcусед инструcтион) ва муаммоли ўқитиш (ПБЛ) (проблем-басед леарнинг) тамойиллари билан уйғунлаштирилиб, касбий компетентлигини шакллантиришга қаратилган педагогик стратегиясини ишлаб чиқилди; 
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар, таълим шакллари ҳамда дидактик имкониятларни комплекс қамраб олган, инновацион ёндашув асосида мақсадли (гоал-ориентед), мазмунли (cонтент-рич), жараёнли (проcесс-басед), методик (метҳодологиcаллй интегратед) ва натижавийлик (оутcоме-фоcусед) блокларидан таркиб топган, таълимни лойиҳалаш (леарнинг десигн) ва ўқитишнинг методик (метҳодиcал модел оф теачинг) модели тамойилларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган ташкилий-тузилмавий модел замонавий илмий ёндашувлар асосида мазмунан модернизациялаштирилган;
талабаларда касбий вазифаларга оид топшириқларни ҳал қилишда мустақил амалий-ижодий фикрлаш (индепендент праcтиcал-cреативе тҳинкинг), тизимли фикрлаш ёндашуви (сйстем-басед реасонинг) ва инновацион ёндашувни шакллантириш, шунингдек, индивидуал ўрганиш имконияти (индивидуал леарнинг потентиал) ни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион педагогик методлар ҳамда “Муаммоли вазият”, “Энгинеерс АCТП”, “Cасе студй”, “Илмий мунозара” каби ўқитиш стратегиялари (интерактив инструcтионал стратегиес) асосида ўқув жараёнининг методикаси ва дидактик таъминот (дидактик суппорт) тизими замонавий талабларга мувофиқ тарзда такомиллаштирилган; 
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлик даражасини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи янги авлод баҳолаш мезонлари (генератион-басед ассессмент cритериа) ва фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (перформанcе индиcаторс) тизимини ишлаб чиқиш асосида профессионал компетентлигининг ривожланганлик ҳолатини баҳолаш учун репродуктив (репродуcтиве), вариатив(вариативе) ва креатив (cреативе левел)  мезонлари ҳамда тайёргарлик даражалари (cорреспондинг профиcиенcй стаГЭС) - паст (лоw), ўрта (медиум) ва юқори (ҳигҳ) даражалардаги кўрсаткичларни аниқлашга қаратилган инновацион дидактик ресурслар (дидактик ресоурcес), ўқув ва диагностик воситалар тизими ресурслари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашув асосида бўлажак транспорт муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш назарияси ва методикаси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини инновацион ёндашув асосида ўқитиш самарадорлигини оширишнинг мақсадли, мотивацион, мазмунли, воситали ва натижавий компонентларини талабаларда касбий фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, техника олий таълим муассасалари талабаларида касбий компетентлигини ривожлантириш босқичлари ва таркибий компонентлари мазмуни талабаларда касбий фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, касбий ечимларини мақбул танлаш, касбий фаолиятни таълим жараёнида қўллай олиш индикаторлари ўртасида қайта алоқани таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  60712500 – Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобил транспорти) таълим йўналиши учун “Цифровизация транcпортных коммйникаций” номли дарслик (Урганч давлат университетининг 2024-йил 24-июндаги 117-сон буйруғи, 92 - сонли нашр гувоҳномаси) яратилган. Натижада, техника олий таълим муассасаларида интеграцион ўқитиш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
техника соҳасида таълим олаётган бўлажак  муҳандис талабаларни касбий фаолиятга тайёрлов, интеграция, амалий ҳамда таҳлил ва рефлексий  босқичларни изланишли фаолиятни ташкил этиш технологияси орқали, ижодий йўналиш, муҳандислик ва муаммоли ўқитиш тамойиллари асосида касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган педагогик стратегияси машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганиш (феедбаcк) ҳамда ўзаро ташриф (пеер ревиеw) тизимига кўра такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60712500 – Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобил транспорти) таълим йўналиши учун “Транспорт воситаларининг гидравлик ва қишлоқ хўжалик машиналарининг гидравлик жиҳозлари”  номли дарслик (Урганч давлат университетининг 2023-йил 26-июндаги 91-сон буйруғи, 29- сонли нашр гувоҳномаси) яратилган. Натижада, бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини инновацион ёндашув асосида ривожланишига хизмат қилган;
инновацион ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик шакллари, ёндашувлари, тамойиллари ва таркибий компонентларини ўзида қамраб олган касбий фаолиятни яхлит дидактик тизимининг интеграциялаштирилган ташкилий тузилмавий модели  “тармоқ-корхона-олийгоҳ” занжири ҳисобига модернизациялашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60712500 – Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобил транспорти) таълим йўналиши учун “Цифровизация транcпортных коммйникаций” номли дарслик (Урганч давлат университетининг 2024-йил 24-июндаги 117-сон буйруғи, 92-сонли нашр гувоҳномаси) яратилган. Натижада, бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш ва ташкилий тузилмавий моделини модернизация қилиш имконияти яратилган; 
талабаларда касбий масалаларига оид топшириқларни ечишга мустақил амалий-ижодий фикрлаши, янгича тизимли фикрлаш ва ёндашув, индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион таълим методлари ва “Муаммоли вазият”, “Энгинеерс “АCТП””, “Кейс стадй” ва “Илмий мунозара” методлари асосида ўқув жараёнини умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграциясига ҳамда дидактик таъминотини “олий муҳандислик мактаби”ни ташкил этишга кўра такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва ва тавсиялардан 60712500 – Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобил транспорти) таълим йўналиши учун “Транспорт воситаларининг гидравлик ва қишлоқ хўжалик машиналарининг гидравлик жиҳозлари”  номли дарслик (Урганч давлат университетининг 2023-йил 26-июндаги 91-сон буйруғи, 29-сон1и нашр гувоҳномаси)  яратилган. Натижада, инновацион ёндашув асосида олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминоти такомиллшатирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлик даражасини баҳолаш учун янги баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқиш асосида касбий компетентлигини ривожланганлигини баҳолашнинг репродуктив, вариатив ва креатив мезонлари ҳамда паст, ўрта, юқори даражалари ва кўрсаткичлари  “ихтисослик” фанларининг синергик самараси ҳисобига оширилиши охирги курс талабаларида “дуал таълим” асосида амалиёт уйғунлигига кўра 1,6 баробарга юқорилиги асосланганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Транспорт воситаларининг гидравлик жиҳозлари” номли электрон дарсликда (Урганч давлат университетининг 2023-йил 26-апрелдаги 59-сон буйруғи, 7- сонли нашр гувоҳномаси) фойдаланилган. Натижада, бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялари таълим дидактик имкониятларини оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish