Келдиярова Малика Шуҳрат қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автомобил кетма-кет гибрид юритмасининг параметрларини ва бошқариш режимларини танлаш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5158
Илмий раҳбар: Рўзимов Санжарбек Комилович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Ренато Галуззи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошқарув режимлари ва параметрларини танлаш орқали кетма-кет гибрид юритмага эга бўлган автомобилнинг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кетма-кет гибрид юритмали автомобил параметрларини ва иш режимларини тескари моделлаштириш усули асосида динамик талабларни ҳисобга олган ҳолда ёнилғи ва энергия сарфини аниқлаш имитацион модели такомиллаштирилган;
эквивалент ёнилғи сарфи орқали кетма-кет гибрид юритмали автомобилларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш мезони ҳисоб усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
ўзгарувчан эквивалент ёнилғи сарфини минималлаштириш орқали кетма-кет гибрид юритмали автомобилнинг бошқарув режимлари алгоритмлари кўп ўзгарувчили оптимизацион усул ёрдамида ишлаб чиқилган;
параметрик қидирув усули ёрдамида юритма компонентларининг қувват кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда кетма-кет гибрид юритмали автомобил параметрларини танлаш услуби ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобил кетма-кет гибрид юритмасининг параметрлари ва бошқарув режимларини танлашнинг услубларини ишлаб чиқиш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
ёнилғи ва энергия сарфини аниқлаш имитацион модели “БЙД Узбекистан Фаcторй” МЧЖ ҚКда татбиқ этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2025-йил 23-октябрдаги 17/07-25-1821-сонли маълумотномаси). Натижада, кетма-кет гибрид юритмали автомобилларнинг электр энергия ва ёнилғи сарфини аниқлаш жараёнидаги меҳнат унумдорлигини 4-5 баравар ошишига ва синов харажатларини эса 3-4 баравар камайишига олиб келган;
кетма-кет гибрид юритмали автомобилларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш мезони “БЙД Узбекистан Фаcторй” МЧЖ ҚКда жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2025-йил 23-октябрдаги 17/07-25-1821-сонли маълумотномаси). Натижада, турли ҳаракат цикллари ва иш режимлари бўйича автомобилларни “эквивалент ёнилғи” кўрсатгичи асосида солиштириш орқали кетма-кет гибрид юритмали автомобилларда анъанавий автомобилларга нисбатан ёнилғи сарфини 48% га камайтиришга эришилган;
кетма-кет гибрид юритмали автомобилнинг бошқарув режимлари алгоритмлари “БЙД Узбекистан Фаcторй” МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2025-йил 23-октябрдаги 17/07-25-1821-сонли маълумотномаси). Ушбу ёндашувдан фойдаланиш натижасида ўрта синф автомобиллари учун эквивалент ёнилғи сарфини 3–5 % га камайтириш имконини берган;
кетма-кет гибрид юритмали автомобил параметрларини танлаш услуби “БЙД Узбекистан Фаcторй” МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилди (“Ўзавтосаноат” Ажнинг 2025-йил 23-октябрдаги 17/07-25-1821-сонли маълумотномаси асосида). Натижада, янги ишлаб чиқилаётган ёки танланаётган енгил автомобил моделларини лойиҳалаш жараёнида юритма тизими параметрларини танлаш имконини бериб, автомобилнинг экологик кўрсаткичларини 4-5% га яхшилаш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish