Sayt test rejimida ishlamoqda

Абиев Жаҳонгир Неъматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётда туризм тармоғини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.Phd/Iqt203.

Илмий раҳбар: Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Раҳматулло Хидирович,иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; Қурбонов Зиёд Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий иқтисодиётда туризм тармоғини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

туристларнинг қўшимча хизматлардан фойдаланган сарф-харажатларини қўшиб туризм соҳасининг ҳудуд ва мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини аниқлаш усули такомиллаштирилган;

ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш ва туризм инфратузилмаси объектларини қуриш мақсадида бўш турган ер майдонларини хусусий ва хорижий тадбиркорларга аниқ инвестицион мажбуриятлари асосида электрон кимошди савдоси ўтказилмаган ҳолда тўғридан-тўғри ажратиш тартиби ишлаб чиқилган;

Самарқанд вилоятидаги маданий меърос объектлари ва музейларда қўшимча хизматларни жорий қилиш асосида туристларнинг туркунларини узайтириш эвазига туристик хизматлар самарадорлигини ошириш механизми такомиллаштирилган;

туризм соҳасида меҳнат самарадорлигини оширишга таъсир этувчи туристлар ва аҳоли сони билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлаш методикаси математик моделлардан фойдаланиб такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миллий иқтисодиётда туризм тармоғини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

туристларнинг қўшимча хизматлардан фойдаланган сарф-харажатларини қўшиб туризм соҳасининг ҳудуд ва мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги 03-09/4379-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия туризмда яратилган ЯИМ ҳажми ва унинг мамлакат ҳамда ҳудуд ЯИМдаги улушини аниқ ҳисоблаш имконини берган ва туризмни мамлакат, ҳар бир ҳудуд бўйича ривожлантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилган;

ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш ва туризм инфратузилмаси объектларининг қуриш мақсадида бўш турган ер майдонларини хусусий ва хорижий тадбиркорларга аниқ инвестицион мажбуриятлари асосида электрон кимошди савдоси ўтказилмаган ҳолда тўғридан-тўғри ажратиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 1 июндаги 03-22/2456-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия туризм соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва қулай сармоявий муҳитни яратиш, инвесторларнинг мазкур йўналишда олиб борилаётган давлат сиёсатига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, шунингдек давлат тузилмаларининг инвесторлар билан ишлаш масъулиятини ошириш имкониятини берган;

Самарқанд вилоятидаги маданий меърос объектлари ва музейларда қўшимча хизматларни жорий қилиш асосида туристларнинг туркунларини узайтириш эвазига туристик хизматлар самарадорлигини ошириш механизми Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 1 июндаги 03-22/2456-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия туризм соҳаси субъектлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда муҳим ўрин тутиши белгиланган;

туризм соҳасида меҳнат самарадорлигини оширишга таъсир этувчи туристлар ва аҳоли сони билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлаш методикаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 1 июндаги 03-22/2456-сон маълумотнома). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши туризмда меҳнат самарадорлигини ошириш бўйича тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish