Ғаниев Илҳом Дустназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Тармоқ технологиялари курсини ўқитишнинг интегратив-электрон методик тизимини такомиллаштириш, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped8000.
Илмий раҳбар: Эргашев Жамшид Бахтиёрович, педагогика фанлари  фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиева Махбубахон Рахимжоновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида тармоқ технологиялари курсини ўқитишнинг интегратив-электрон методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интегратив-электрон методик тизими воситасида Тармоқ технологиялари курсини ўқитишнинг дидактик хусусиятлари локал, минтақавий, глобал тармоқ филтрациясида талабаларнинг академик фаолиятини якка ва фронтал ташкил этишда геймификация функцияларидан реал синтез режимида фойдаланиш асосида аниқланган;  
интегратив-электрон методик тизимдан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари СМАРТ мезонларига асосланган аралаш таълим шакллари (масофавий, офлайн, мустақил)нинг консентрик комбинацияларини персонал диагностикада кибер хавфсизлик даражаларига кўра рақамлаштириш асосида очиб берилган; 
Тармоқ технологиялари курсини интегратив-электрон методик тизим асосида ўқитиш модели рақамли ўқитишнинг конструктивистик муҳитида маълумотлар трансформациясини ўзлаштириш суръати бўшлиқлари бўйича мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
Тармоқ технологиялари курсини интегратив-электрон методик тизим асосида ўқитишнинг дидактик таъминоти талабаларнинг касбий-рақамли кўникмаларини интенсив ривожлантирувчи “ЛеарнНет” платформага виртуал лаборатория топшириқларини пассивлик мониторинги устуворлигида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тармоқ технологиялари курсини ўқитишнинг интегратив-электрон методик тизимини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
интегратив-электрон методик тизими воситасида Тармоқ технологиялари курсини ўқитишнинг дидактик хусусиятлари локал, минтақавий, глобал тармоқ филтрациясида талабаларнинг академик фаолиятини якка ва фронтал ташкил этишда геймификация функцияларидан реал синтез режимида фойдаланишга оид тавсиялари “Wеб дастурлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи билан тасдиқланган 537497-рақамли гувоҳнома). Натижада, Тармоқ технологияларини рақамли муҳитда ўқитишнинг мазмуний, методик ва амалий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
интегратив-электрон методик тизимдан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари СМАРТ мезонларига асосланган аралаш таълим шакллари (масофавий, офлайн, мустақил)нинг консентрик комбинацияларини персонал диагностикада кибер хавфсизлик даражаларига кўра рақамлаштиришга оид тавсиялари ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Олий таʼлимда рақамли ўқув методик комплексларни яратиш ва жорий этиш методикаси” лойиҳасининг методик мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 24-октябрдаги 408-сонли маʼлумотномаси). Натижада, рақамли ўқитиш методикасини интегратив қўллашнинг педагогик шарт-шароитларини ва дидактик талабларини аниқлашга хизмат қилган; 
Тармоқ технологиялари курсини интегратив-электрон методик тизим асосида ўқитиш модели рақамли ўқитишнинг конструктивистик муҳитида маълумотлар трансформациясини ўзлаштириш суръати бўшлиқлари бўйича мақбуллаштиришга доир таклифлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Ахборот технологиялари ва креатив индустрия” бўйича кўргазма дастурлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси”нинг 2025-йил 9-апрелдаги 05-09-448-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли ўқитиш методикасини интегратив қўллаш методларининг оммалашишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish