Умаров Элдор Дўсяровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақил таълимни рақамлаштириш воситасида бўлажак логопедларни инклюзив таълимга тайёрлаш методикаси” 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2. PhD /Ped10433.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Жўрахўжаев Мухаммадазизхўжа Халилхўжа ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент; Абдуллаева Гавхар Сапаровна, педагогика фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълимни рақамлаштириш воситасида бўлажак логопедларни инклюзив таълимга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақил таълим фаолиятиини йўлга қўйиш, бўлажак логопедларни инклюзив таълимга тайёрлаш жараёнида уларнинг ахборот билан ишлаш компетенсиясини ривожлантириш тузилмаси турли ахборот қурилмалари билан ишлаш, информацион ва телекоммуникацион технологияларни қўллай олиш лаёқатини ахборотларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва танлашни иерархик тузилмалар орқали излаш, тайёр маълумотлар базаси билан ишлаш, информацион объектларни яратиш кўникмалари билан горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг мустақил фаолияти рақамлаштиришнинг тизимли- функсионал моделини когнитив компоненти коммуникатив, мустақил фаолиятли, лойиҳавий каби методик ёндашувларга устуворлик беришга асосланган коммуникатив тренинг, ролли ўйинлар, вазиятни таҳлил қилиш, лойиҳа методи, кейс сингари интерфаол методларга татбиқан фанлараро интеграцияни таъминлашга хизмат қиладиган ўқув-билиш топшириқларини тизимли лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив фаолияти, ахборот билан ишлаш кўникмалари динамикасини ошириш методикаси мазмуни талабаларни рақамли контентни яратишга ўргатиш, муаммога ечим топиш, командада ишлаш, аналитик фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий саводхонлик тури ҳисобланган дастурлаштиришни ўрганиш мақсадида таълим олувчиларни рақамли технологиялар ёрдамида лойиҳалаш, яратиш ва ўз-ўзида акс эттиришга мақсадли йўналтириш мантиғига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълимни рақамлаштириш воситасида бўлажак логопедларни инклюзив таълимга тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари индивидуал таълим траекториясини мақбул тарзда танлаш, ахборот компютер технологияларини қўллаш орқали муаммога ечим топиш, “автоматлаштирилган интеллектуал жараёнлар” ва “информацион жараёнларни ўрганиш” элементларини ўзида уйғунлаштирувчи информатик фикрлашни компютинг таълими билан мақбул адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил таълимни рақамлаштириш воситасида бўлажак логопедларни инклюзив таълимга тайёрлашга доир тадқиқот натижалари асосида:
мустақил таълим фаолиятини йўлга қўйиш, бўлажак логопедларни инклюзив таълимга тайёрлаш жараёнида уларнинг ахборот билан ишлаш компетенсиясини ривожлантириш тузилмаси турли ахборот қурилмалари билан ишлаш, информацион ва телекоммуникацион технологияларни қўллай олиш лаёқатини ахборотларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва танлашни иерархик тузилмалар орқали излаш, тайёр маълумотлар базаси билан ишлаш, информацион объектларни яратиш кўникмалари билан горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлашга доир таклифлардан “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруқ, № 142707 сонли рухсатномаси). Натижада, талабаларда билимлар базаси билан ишлаш ва мустақил таълимни шакллантириладиган ўқув фаолияти натижаларини лойиҳалашга хизмат қилган; 
талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини йўлга қўйиш, бўлажак логопедларни инклюзив таълимга тайёрлаш жараёнида уларнинг ахборот билан ишлаш компетенсиясини ривожлантириш тузилмаси турли ахборот қурилмалари билан ишлаш, информацион ва телекоммуникацион технологияларни қўллай олиш лаёқатини ахборотларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва танлашни иерархик тузилмалар орқали излаш, тайёр маълумотлар базаси билан ишлаш, информацион объектларни яратиш кўникмалари билан горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлашга доир таклифлар “Педагогик дастурий воситалар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруқ, № 537343 сонли рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг ахборот технологиялари ва дастурий воситалар орқали ахборот билан ишлаш компетенсиясини интерфаол таълим технологиялари асосида ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган; 
талабаларнинг когнитив фаолияти, ахборот билан ишлаш кўникмалари динамикасини ошириш методикаси мазмуни талабаларни рақамли контентни яратишга ўргатиш, муаммога ечим топиш, командада ишлаш, аналитик фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий саводхонлик тури ҳисобланган дастурлаштиришни ўрганиш мақсадида таълим олувчиларни рақамли технологиялар ёрдамида лойиҳалаш, яратиш ва ўз-ўзида акс эттиришга мақсадли йўналтириш мантиғига устуворлик беришга доир ва тавсиялардан “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ТАТУ Самарқанд филиали 2025-йил 17-мартдаги № 143/01-01-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда мобил илова ва унинг дастурий мажмуаси талабаларнинг мустақил таълимини жорий этиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish