Субхонов Ферузжон Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Қадимги ва илк ўрта асрлар Сўғд меъморчилигининг ривожланиш йўллари, 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/А85. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Нурмуҳамедова Шоира Зоҳидовна, архитектура фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади археологик, меъморий, манбалар ва архив материалларини ҳар томонлама илмий таҳлил қилиш, мавжуд маълумотларни тизимлаштириш ва умумлаштириш, шунингдек, турли манбаларни интеграциялаш орқали қадимги Сўғднинг меъморий мероси шаклланиши, эволюцияси ва ўзига хос хусусиятларини минтақанинг шаҳарсозлик ва бадиий ривожланиш жараёнлари умумий қонуниятлари контекстида комплекс тарзда ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сўғд меъморий анъанасининг босқичма-босқич шаклланиши бир-бирини тўлдирувчи омиллар мажмуи, иқлимнинг қулай табиий шароитлари, суғориш тизимларининг ривожланганлиги, табиий-ресурс базасининг ўзига хослиги ҳамда маҳаллий қурилиш материалларининг физик ва технологик хусусиятлари негизида Сўғд архитектура мактабининг барқарор шаклланиши ва унинг узоқ муддатли эволюцион ривожланганлиги асосланган;
мудофаа меъморчилигининг ривожланиш даражаси Сўғд шаҳар марказларининг ҳажми, ижтимоий-функсионал мақоми ҳамда фортификация тизимларининг мураккаблашуви билан бевосита боғлиқлиги асосланган бўлиб, мудофаа иншоотларнинг типологик ўзгаришлари Сўғд жамиятининг сиёсий ва ҳарбий стратегиясининг илк темир давридаги (Кўктепа, Узунқир) дастлабки фортификацион иншоотлардан илк ўрта асрлар давридаги (Кампирдевор) мураккаб ҳимоя тизимларига қадар бўлган эволюцион изчиллиги далилланган;
Сўғд диний иншоотлари меъморий типологиясининг шаклланишида олов, қуёш (осмон жисмлари) ва сув култларига асосланган учлик диний консепсиянинг ҳал қилувчи роли аниқланиб, Саразм “Сув ибодатхонаси”нинг консептуал талқини орқали дастлабки диний мажмуаларнинг функсионал типологияси ҳамда Сўғд меъморчилигида кейинчалик ривожланган фазовий ташкил этишнинг дастлабки принципларини қайта тиклаш имконияти илмий муомалага киритилган;
Сўғд сарой меъморчилиги барқарор сакрал-репрезентатив тизим сифатида шакллангани, унинг асосий режалаштириш ва композицион тамойиллари аниқланиб, илк бор Сўғд кариатидаларининг декоратив-рамзий унсурлардан конструктив интерер элементларига функсионал трансформацияси ҳамда меъморий безакнинг иншоот типига боғлиқ эволюцияси илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг илмий натижаларидан қуйидаги йўналишларда қўлланилди:
археологик ва меъморий маълумотларнинг комплекс таҳлили асосида Кўктепа шаҳар харобаларининг илк темир даврига оид диний мажмуаси ва ёдгорликнинг антик даврдаги умумий кўринишлари бўйича график реконструксия вариантлари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 2022-йил 10-ноябрдаги 01-06/3192-сон маълумотномаси). Натижада мазкур реконструксия Кўктепа ёдгорлигини илмий асосда талқин этиш ва оммалаштириш, унинг туристик салоҳиятини очиб бериш, минтақанинг туристик инфратузилмасини шакллантириш ҳамда янги маданий-туристик маршрутларни ишлаб чиқишда қўлланилиб, Сўғд меъморий меросининг илмий-амалий аҳамиятини ошириш ва уни туризм соҳасига самарали интеграция қилишга эришилган;
диссертацион тадқиқот доирасида Ерқўрғон ва Узунқир ёдгорликларининг милоддан аввалги ВИИИ–ВИ асрларга оид, Афросиёб, Қадимги Кеш ва Қалъаи Зоҳак-и Марон ёдгорликларининг антик даврга оид ҳамда Кампирдевор мудофаа тизимининг илк ўрта асрларга оид мудофаа иншоотлари фрагментлари бўйича график қайта тиклаш вариантларини ўзида жамлаган “Қадимги Сўғднинг ҳарбий-мудофаа меъморчилиги” номли каталог тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 2022-йил 10-ноябрдаги 01-06/3193-сон маълумотномаси). Натижада қадимги Сўғд ҳудудидаги ҳарбий-мудофаа иншоотларини илмий асосда сақлаш ва реставрация қилиш бўйича методик ёндашувларни такомиллаштириш, шунингдек уларнинг тарихий-меъморий хусусиятларини аниқлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish