Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Икром Хусановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Транспорт хизматлари кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt149.  

Илмий раҳбар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: транспорт хизматлари кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

иқтисодиётда транспорт хизматлари моддий-техника базасининг ривожланишини ва логистик бозор талабини ҳисобга оладиган “транспорт хизматлари кўрсатиш” ва “транспорт хизматлари бозори” тушунчаларининг такомиллашган таърифлари ишлаб чиқилган;

республикада транспорт хизматлари кўрсатишнинг соҳага оид корхоналар ва давлат тузилмалари ўртасидаги самарали иқтисодий муносабатларини ҳисобга олган оптимал ҳудудий-ташкилий тузилмани шакллантириш, нархларни дифференциациялаш ҳамда транспорт рақамли иқтисодиёти асосида ташкилий-иқтисодий механизмлар таклиф этилган;

республикада юқори самара берувчи транспорт хизматлари кўрсатиш тизимининг узлуксиз фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий транспорт хизматлари кластери ишлаб чиқилган;   

транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасининг 2019­­­­­-2021 йилларга мўлжалланган илмий асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Транспорт хизматлари кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар амалиётда қўлланилиши асосида:

иқтисодиётда транспорт хизматлари моддий-техника базасининг ривожланишини ва логистик бозор талабини ҳисобга оладиган “транспорт хизматлари кўрсатиш” ва “транспорт хизматлари бозори” тушунчаларининг такомиллашган таърифлари олий таълим бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Иқтисодиёт назарияси” дарслигига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги буйруғи, 274-002m-сон гувоҳномаси). Натижада транспорт хизматлари кўрсатишнинг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушуниш орқали уни ташкил этишнинг истиқболли йўналишлари бўйича талабаларда назарий  билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилишга эришилган;

республикада транспорт хизматлари кўрсатишнинг соҳага оид корхоналар ва давлат тузилмалари ўртасидаги самарали иқтисодий муносабатларини ҳисобга олган оптимал ҳудудий-ташкилий тузилмани шакллантириш, нархларни дифференциациялаш ҳамда транспорт рақамли иқтисодиёти асосида ташкилий-иқтисодий механизмларга оид  таклифлардан  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02-02/2112-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши транспорт хизматлари кўрсатишнинг самарали фаолият тизимини шакллантиришга имкон яратган;

республикада юқори самара берувчи транспорт хизматлари кўрсатиш тизимининг узлуксиз фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий транспорт хизматлари кластери Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 4 апрелдаги 02-30/1878-сон маълумотномаси). Ушбу кластерни амалиётга жорий қилиш турдош корхоналар фаолиятини ягона мақсадга йўналтиришга хизмат қилган;    

транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасининг 2019-2021 йилларга мўлжалланган илмий асосланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02-02/2112-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада транспорт хизматлари ҳажмининг юқори суръатда ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish