Мирпўлатова Мунис Акмал қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда замонавий меморчилигини ривожлантиришда анъаналар ва маданий узлюксизлик муаммолари”, 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/А83.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Нурмуҳамедова Шоира Зоҳидовна, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Дмитриева Ирина Валентиновна, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон меъморий мероси анъаналарини қайта англаш ҳамда замонавий лойиҳалаш ва қурилиш амалиётига жорий этишнинг мумкин бўлган йўлларини очуб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўтказилган тадқиқот натижалари асосида замонавий хорижий архитектуранинг батафсил таҳлили ҳамда маданий кодлар ва меъморий анъаналарга мурожаат қилиш усуллари акс эттирилган график материал яратилган;
архитектура анъаналарини қайта англаниб чиқилиб, долзарб глобал ва миллий қадриятларни акс эттирувчи янги меъморий шаклларнинг яратилиши лозимлиги исботланган;
Ўзбекистонда 2016-йилдан кейин қурилган замонавий масжидлар, турар-жой мажмуалари ва жамоат биноларида, мазкур обектларда анъанавий меъморчилик усулларини қўллаш нуқтаи назаридан танқидий таҳлил ўтказилган;
Ўзбекистоннинг замонавий меъморчилиги меъморий мероснинг шаклий-пластик асосларига эмас, балки мазмуний, дунёқараш ва консептуал асосларига мурожаат қилиши кераклиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг илмий натижаларидан қуйидаги йўналишларда қўлланилди:
ўтказилган тадқиқот натижалари асосида замонавий хорижий архитектуранинг батафсил таҳлили ҳамда маданий кодлар ва меъморий анъаналарга мурожаат қилиш усуллари акс эттирилган график материаллар билан Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хирояма номидаги Халқаро маданият карвон саройида 2023-йил 14-июнда очилган "Ўзбекистон ва Япония меъморчилиги: анъаналар ва замонавийлик" номли кўргазма лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясининг 2023-йил 12-июлдаги 03-09/13-610-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ва Япония меъморчилигида анъаналарга бўлган муносабати сўлиштирилиб, ўхшашлик тарафлари аниқланди, шу билан бирга Япониянинг намунали тажрибаси ва замонавий мъэморчиликни ривожлантиришда танлаган йъоли Ўзбекистонда ўзлаштирилиши мумкунлиги исботига эришилган;
мазкур тадқиқотда архитектура анъаналари қайта ўрганиб чиқилганда улар долзарб глобал ва миллий қадриятларни акс эттирувчи янги меъморий шаклларнинг яратилиши лозимлиги исботланганлиги "Дунё бўйлаб" телеканалининг "Арт локация" кўрсатуви эфирида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 24-августдаги 03-14-1289-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон меморчилиги генезисида анъаналар ўрни ва уларнинг ворислиги ўргаилиб ва уларни замонавий меъморчилигида давом эттирилиши муҳумлиги исботига эришилган;
Ўзбекистонда 2016-йилдан кейин қурилган замонавий масжидлар, турар-жой мажмуалари ва жамоат биноларида, мазкур обектларда анъанавий меъморчилик усулларини қўллаш нуқтаи назаридан танқидий таҳлили ва Ўзбекистоннинг замонавий меъморчилиги меъморий мероснинг шаклий-пластик асосларига эмас, балки мазмуний, дунёқараш ва консептуал асосларига мурожаат қилиши кераклиги исботланганлиги Ислом сивилизацияси маркази "Иккинчи Ренессанс" залининг меъморий макетларини ва "Учинчи Ренессанс" залининг медиа-экспозицияларини яратишда фойдаланилган (Ислом сивилизацияси марказининг 2025-йил 14-октябрдаги 05-14/482-сон маълумотномаси). Натижада 2016-йилдан кейин барпо этилган кўплаб меъморий обектлар таҳлил қилиниб, янги меъморий шаклларда анъаналар ва маданий ворислик қандай акс эттирилиши мумкунлиги бўйича таклифлари илмий таҳлилига эришилган.