Аимбетов Ислам Сапариъмбет улиънинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Нукус шаҳрида экологик барқарор ландшафт муҳитини яратишнинг инновацион методикаси”, 18.00.02 – Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/А195. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
    Илмий раҳбар: Рейимбаев Шуҳрат Садуллаевич, архитектура фанлари доктори (DSc), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М.
Расмий оппонентлар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Қосимов Илҳом Марибович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нукус шаҳрининг кескин континентал иқлим шароитларида экологик барқарор ландшафт муҳитини шакллантириш бўйича инновацион методика ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нукус шаҳрининг яшил ҳудудларининг функсионал, табиий-иқлимий ва архитектуравий-режавий хусусиятлари таснифи бўйича ландшафтининг экологик ва фазовий барқарорлигини таъминлашда яшил каркасни ташкил этувчи 1) узлюксизлик, 2) функсионал интеграция, 3) сув ресурслари билан уйғунлик, 4) мос ўсимлик турларини танлашдан иборат бўлган тўртта асосий ёналишларга таяниш асослаб берилган; 
Нукус шаҳрида дарахт ва буталарнинг қатор оралиғини маҳаллий шароитга мослаштирган ҳаётий ва тана шаклилари ҳамда яшаш давомийлигини ҳисобга олган ҳолда шаҳарга яшил ҳимоя белбоғини шакллантириш бўйича Ҳалохйлон, Тамарих, Салих, Улмус, Аилантус, Популус дарахт турларидан фойдаланган ҳолда лойиҳа консепсияси ишлаб чиқилган;
яшил каркас, питомник тизимлари, сув ва энергия тежамкорлик, рақамли мониторинг ва ижтимой иштирок йўналишлари асосида 2026-2050 йиллар давомида параллел ҳамда босқичма-босқич ривожлантиришни амалга ошириш бўйича Нукус шаҳрида экологик барқарор ландшафт муҳитини яратиш модели ишлаб чиқилган; 
Нукус шаҳрида экологик барқарор ландшафт муҳитини ташкил этишдаги илмий диагностик таҳлил; консептуал режалаштириш; экологик мухандислик эчимлар; композицион-эстетик уйғунлаштириш; ижтимоий иштирок ва мослашув босқичлари бўйича назария ва амалиётнинг интеграциясини таъминловчи рақамлаштиришга асосланган ландшафт режалаштириш методика ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Нукус шаҳрида экологик барқарор ландшафт муҳитини яратишнинг инновацион методикаси” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида: 
Яшил каркас, питомник тизимлари, сув ва энергия тежамкорлик, рақамли мониторинг ва ижтимой иштирок йўналишлари асосида 2026-2050 йиллар давомида параллел ҳамда босқичма-босқич ривожлантиришни амалга ошириш бўйича Нукус шаҳрида экологик барқарор ландшафт муҳитини яратиш модели ландшафт муҳитини ташкил этиш лойиҳаларида синов тариқасида – ландшафт композициясини шакллантириш, жойнинг табиий релъефига мос жойлаштириш, енгил конструксияли рекреациа худудлар ва манзарали ўсимлик гуруҳларидан фойдаланиш зарурати асосланганлиги хусусида тавсиялар Қорақалпоқ давлат университети, ётоқхоналари ва 1800 ўринли ўқув-лаборатория бинолари атрофини ободонлаштиришда ҳамда ҚҚТАъМИРЛОЙИҲА лоҳалаш институти фаолятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой каммунахизмат кўрсатиш вазирлигининг 2025-йил 12-ноябраги 03-07/01-3906-сон маълумотномаси; ҚҚТАъМИРЛОЙИҲА лоҳалаш институтининг 2025-йил 28-октябрдаги 48-сон далолатномаси;). Натижада ҳудудда экологик барқарор ландшафт ташкил этиш жараёнлари хусусида илмий асосланган хулосалар  чиқариш имконияти яратилган;
Нукус шаҳрининг яшил ҳудудларининг функсионал, табиий-иқлимий ва архитектуравий-режавий хусусиятлари таснифи бўйича ландшафтининг экологик ва фазовий барқарорлигини таъминлашда яшил каркасни ташкил этувчи 1) узлюксизлик, 2) функсионал интеграция, 3) сув ресурслари билан уйғунлик, 4) мос ўсимлик турларини танлашдан иборат бўлган тўртта асосий ёналишларга таяниш асослаб берилган бўлиб Нукус шаҳарининг бош режани такомиллаштириш жараёнида шаҳар яшил худудларининг барқарор ривожланишига қаратилган таклифлар, шаҳар ландшафтининг экологик ҳолатини яхшилаш ва уларнинг функсионал режалаштириш ечимларини оптималлаштиришга доир асосланган таклифлар “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ Қорақалпоғистон филиалида фаолятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2025-йил 12-ноябраги 03-07/01-3906-сон маълумотномаси; ЎзсаҳарсизликЛИТИ Қорақалпоғистон филиали ДМнинг 2025-йил 29-октябрдаги 01-01/9-сон далолатномаси). Натижада шаҳарнинг яшил майдонларида узликсизлик, функсионал интеграция сув ресурслари билан уйғунлик ҳамда мос ўсимлик турларини танлаш хусусида илмий асоланган таклифлар яратишга эришилган;
Нукус шаҳрининг маҳаллий шароитга мослаштирган ҳаётий ва тана шаклилари ҳамда яшаш давомийлигини ҳисобга олган ҳолда шаҳарга яшил ҳимоя белбоғи ҳамда экологик барқарор ландшафт муҳитини ташкил этишдаги илмий диагностик таҳлил; консептуал режалаштириш; экологик мухандислик эчимлар; композицион-эстетик уйғунлаштириш; ижтимоий иштирок ва мослашув босқичлари бўйича назария ва амалиётнинг интеграциясини таъминловчи рақамлаштиришга асосланган ландшафт режалаштириш методикаси Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2025-йил 12-ноябраги 03-07/01-3906-сон маълумотномаси; ЎзсаҳарсизликЛИТИ Қорақалпоғистон филиали ДМ нинг 2025-йил 29-октябрдаги 01-01/9-сон далолатномаси). Натижада Нукус шаҳрининг экологик барқарор ландшафт тизимини ривожлантириш, яшил ҳудудлар мониторингини рақамлаштириш, шамол эрозиясига қарши ҳимоя белбоғларини шакллантириш ҳамда экологик бошқарув самарадорлигини ошириш жараёнларига илмий асос бўлиб хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish